Category Archives: ЎТЮРАКЛАР КЛУБИ

Мўътабар Тожибоева: «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонун ҳаққоний ишлашига умид қилиб қоламиз!

Жамоатчилик назоратини ҳаётга тадбиқ этишга жонкуярлик қилгани ортидан жиноятчига айланган, ўзбек матбуоти ва куч ишлатар тизимлари босимига учраб, озодликдан маҳрум этилган Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Тюль қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Эркинжон Қўзиев маҳалла фаоллари билан (2004 йил)

Ўзбекистонда жамоатчилик назоратини амалга тадбиқ этиш, қонунлар устиворлигини таъминлаш мақсадида олиб борган фаолиятимиз сабаб, ҳуқуқ фаоллари, фуқаролик жамияти фаоллари мамлакатдаги диктатура режими томонидан босимларга учрадик, сиёсий  зўравонлик, қатағон, қийноқ, ғайриқонуний ҳибсга олиш ва адолатсиз судловлар қурбонлари бўлдик.

Менга нисбатан қўзғатилган жиноят иши материалларида мени мамлакатда жамоатчилик назоратини амалга ошириш, қонунлар устиворлигини талаб қилганлигимни айблов сифатида талқин қилганлар.

«2003 – Обод маҳалла йили»да Фарғона вилояти Олтиариқ тумани, Ҳамза шаҳарчасидаги «Навоий» маҳалла йиғини раисаси, «Ўтюраклар Клуби» фаоли ҳамда одам савдосига, гиёҳванд моддалар савдосига, вилоятдаги куч ишлатар тизимлар мансабдорлар томонидан ташкил этилган қўшмачихоналар, фоҳишахоналарни йўқотиш йўлида кураш олиб борувчи «Орият» номли ташаббус гуруҳи йўлбошчиси, 52 ёшли Мавжуда Отақулова қонунга зид равишда ҳибсга олинган ва судланганди.

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани «Тюль» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Эркин Қўзиев 2004 йилнинг 25 апрель куни Олий Мажлис депутати, Ўзбекистон телевидениесининг “АХБОРОТ” кўрсатуви журналисти  Муҳаммаджон Обидов  бошчилигидаги журналистлар гуруҳининг Ўзбекистон тумани Ғаниобод ширкат уюшмаси 5 бригадаси аъзоларига ойлик маош бериш саҳнасини суратга олиб, кейин пулларни қайтариб олганлари фитнасини фош қилганлиги учун ўзбек матбуотида Жума Намангоний даражасидаги хавфли кимса деб тадқин қилиниб, сўнгра қамоққа олинганди.

УМИД ҚИЛАМИЗКИ У ЗАМОНЛАР ҚАЙТМАЙДИ!

Мўътабар Тожибоева: «Усмон Ҳақназаров»нинг «узоқ умр кўриши»да ББС ва Озодлик радиоларидаги ЭРКчиларнинг улкан ҳиссалари!

Бугун, 7 май куни Бобомурод Абдуллаев, Хаёт Насриддинов, Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёровлар тақдири суд хукми билан ҳал этилади. Мен умид қиламанки бугун Бобомурод Абдуллаев ҳам амнистия акти қўлланилиб, қолаверса Бобомурод Абдуллаевнинг қамоққа олиниши ортидан икки фронтга ажралган Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакилларининг матбуотлардаги чиқишларига, Салай Мадаминов гуруҳига қарши бўлганлар томонидан интернет нашрларида чоп қилинган материалларга ҳуқуқий бахо беради деб умид қиламиз.

Қолаверса 13 декабрь куни Парижда бўлиб ўтган «СИЁСИЙ ҚАТАҒОН ВА БОШПАНА»  дея аталган анжумандан бир кун аввал, яъни 2017 йилнинг 12 декабрь кунги Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Гавхар опани Шавкат Мирзиёев номига қилган видеомурожаатидаги илтижоларини Мирзиёев тинглашини ва Бобомурод тақдирига эътибор қаратишини сўраб, бир неча ўнлаб таниқли инсонлар имзо чекиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига жўнатилган Мурожаатномаларни инобатга олинади деб ишонамиз.

Навоийлик оналар фарёди: Шавкат Миромонович бизнинг фарзандларимизни қутқаринг!

Жаноб Шавкат Миромонович!

Бизнинг адолатсиз қурбони бўлган фарзандларимизни ҳимоя қилишингизни сўраб, сизга учрашмоқчи бўлганимиз учун ҳаётимиз хавф остида қолмоқда! Бизларга шикоятбозлик қилаверсанглар қамоқдаги болаларингизга ёмон қиласизлар деб босим қилишяпти. Болаларимизга эса бизларни йўқ қилиш билан айтиб қўрқитишмоқда. 

Нахотки сизга, бизнинг Президентимизга ҳуқуқларимизни тиклашга кўмак беришингизни сўраб мурожаат қилишимиз шунчалик хатарли бўлса! Сизнинг қилаётган баёнотларингиз, чақириқларингиз бошқа, вилоятдаги мансабдорларнинг қилмишлари бошқа! Улар сизга хиёнат қилмоқдалар! Улар сиз айтгандек адолатли жамият қуришни эмас, аввалги пайтларгидек ўз хон, кўланкаси майдон бўлишни истамоқдалар! Вазиятни ижобий томонга ўзгармаслиги учун жон жахдлари билан қаршилик қилмоқдалар.

Бизнинг нолаларимизни эшитишингиз учун, фарзандларимизнинг майиб мажруҳларга айлантирган жиноятчи кимсаларни қонун олдида жавоб беришлари учун биз оналар қандай йўл тутайлик?!

Абдураҳмон Ташанов: Байрам арафасида хушхабар – 4 нафар фуқаролик жамияти вакиллари қамоқдан озод қилинганлар!

Шу йилнинг февраль ойи охирида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш муассасаларининг турли колонияларида жазо муддатини ўтаётган фаоллар — журналист Ғайрат Михлибоев, ҳуқуқ ҳимоячилари Йўлдош Расулов, Чўян Маматқулов ва Қудрат Расулов мамлакат қонунчилигининг инсонпарварлик ва гуманизм тамойиллари асосида муддатидан аввал озодликка чиқарилган.

Мирзиёев замонида озодликка чиқарилган ва ҳамон зиндонда қолаётган сиёсий ва диний маҳкумларнинг янгиланган рўйхати!

ДИКТАТОР ИСЛОМ КАРИМОВ ВАФОТИДАН СЎНГ ОЗОДЛИККА ЧИҚАРИЛГАН СИЁСИЙ МАҲКУМЛАР РЎЙХАТИ

1. Бобомурод Раззоқов – ҳуқуқ ҳимоячиси — 2013 йилнинг 10 июлидан қамоққа олинган, 2016 йилнинг 2 октбярь куни озодликка чиқарилган;

2. Самандар Қўқонов – муҳолифатчи — 1993 йилдан бошлаб қамоқда бўлган, 2016 йилнинг 24 ноябрь куни озодликка чиқарилган;

Бобомурод Абдуллаев суд тиббий экспертиза хулосасидан норози

15 март куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 2017 йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинган журналист Бобомурод Абдуллаев устидан иккинчи суд иши бўлиб ўтди. Асли Бобомурод Абдуллаев иши бўйича илк суд 2018 йил 5 март куни бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ шу куни ўтказилиши режаланган илк маҳкама «Прокурор судга келмади», деган важ асосида 7 мартга қолдирилганди.

Жаноб Президент ПФ-4624 сонли ғайриқонуний Фармонни бекор қилинг ва Толиб Ёқубовни Она Ватанга қайтаринг!

Толиб Ёқубов келини Зебохон, набиралари Доно, Аъло ва Холидалар даврасида (Франция)

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ  ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА

МУРОЖААТНОМА

Муҳтарам Президент жаноблари!

Биз, бугунги кунда дунёнинг турли бурчагига тариқдек сочилиб кетган ҳамда мамлакат ичкарисида фаолият юритаётган фуқаролик жамияти вакиллари, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ғояларига тамал тошини қўйган, демократия, сўз ва фикр эркинлиги, қийноқларга қарши курашиш бўйича барчамизнинг устозимиз санал машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси, мухолифат арбоби, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Толиб Ёқубов (паспорт бўйича Талиб Якубов)нинг ягона орзуси ва армони бўлмиш, Ўзбекистонга қайтиши масаласини ўз назоратингизга олишни Сиздан сўраш учун мурожаат қилмоқдамиз.

Толиб Ёқубовни Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари сохасининг дарғаси сифатида танийдилар ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатадилар. Чунки у мамлакатда энг биринчи ташкил этилган ва фаолиятини 2009 йилгача давом эттириб келган “Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти”да йиллар давомида фаолият кўрсатиб келган, узоқ муддат бу ташкилотни бошқариб келган ва бутун умрини адолат, ҳақиқат учун курашга сарфлаган.йри

Мўътабар Тожибоева: Бухоролик қийноқ қурбони Ибодовлар ишида кескин бурилишлар содир бўлмоқда!

Бухоролик тадбиркорлар ака ука Илхом ва Раҳим Ибодовларга нисбатан Бухоро вилоятидаги кучишлатар тизимлари мансабдорлари томонидан қўлланилган ваҳшиёна қийноқлар натижасида Илҳом Ибодовнинг вафот этгани, уларнинг оила аъзоларини ҳуқуқлари тикланмагани боисидан турли давлат идораларига мурожаатлар қилиб, бу оила бошига кулфат ёғдирган кимсаларни жиноий қилмишларига яраша қонун олдида жавоб беришларини талаб қилишни бир зум бўлсада, тўхтатганимиз йўқ.

6 февраль куни ғайриқонуний ҳибсга олинган, қийноқлар қурбони бўлган, кўзи ўнгида укаси Илҳомни ўлдирилганини унута олмаётган, қамоқдан бир бармоғидан айрилиб қайтган Раҳим Ибодов номидан Мирзиёв номига шикоят хатини тайёрлаб берарканман, хали бу шикоят Шавкат Мирзиёевнинг эътиборига тушишини Ибодовлар иши буткул тескари тус олишини билмасдик.

Мўътабар Тожибоева: Ислом Каримов замонидаги шикоятларга Мирзиёев назоратида ечим топилмоқда!

Мўътабар Тожибоева: Жаноб Шавкат Миромонович сиёсий қатағон қурбонларини оқланг!

ЎЗБЕК ДИКТАТОРИНИНГ ЎЛИМИ СИЁСИЙ ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ОҚЛАБ, МАҲКУМЛАРГА ОЗОДЛИК БЕРИЛИШИГА ИМКОН ЯРАТИШИ ШАРТДИР!

1953 йилда Иосиф Виссарионович Сталиннинг ўлимидан кейиноқ унинг тахтини эгаллаган шогирди Никита Сергеевич Хрушчевнинг илк амалга оширган муҳим сиёсий амалларидан бири Сталин даврида қамалган сиёсий маҳкумларни озод этиб, барча сиёсий қатағон қурбонларини оқлашга Фармон бериш бўлганди.

Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё давлатлари ичида, балким собиқ Совет Иттифоқи давлатлари ичида ҳам сиёсий ва диний маҳкумлар сони кўпчиликни ташкил этиши билан олдинги сафда туради.