Aprel 2005 ойлик архив

Диктатура режимининг инқирозга юз тутмаган “Ҳукумат ҳимояси учун” деб номланган махсус армияси қолди холос!

Снимок,,,,,,,

ТЕЛЕГРАММА ТАЛАБНОМА АРИЗА

Ўзбек ҳукуматида инқирозга юз тутмаган фақатгина мана шу «Ҳукумат ҳимояси учун» номли «махсус армия» қолди холос.

Бунинг асосий сабаби эса бу армияда қўмондонлар ва тарбиячи-мураббийлар оддий аскарлар билан бир тану-бир жонлар. Оддий аскарлар қўмондонга керак бўлса кунига 20 марта танасини сотадилар.

«Махсус армия»га садоқатли бундай оддий аскарлар рўйхатини келтирайлик десак, улар ҳаддан зиёд кўп ва бирини номини ёзсак, номи ёзилмай қолиб кетган бошқа бири хафа бўлади. Шунинг учун уларнинг номларини эълон қилишни лозим топмадик.

Фарғоналик фоҳишалар милиция бошлиғини калтаклашди

Uznewsnet

08.04.2005

Фарғона вилоятида ҳукуматнинг ҳуқуқ ҳимоячилари ва норози одамларга қарши фоҳишаларни қўллаши одатдаги ҳолга айланиб қолганди, кутилмаганда, бу гал улар ортиқчароқ ҳаракат қилишди.

”Ажабланарлиси шундаки, оломонга яқин жойда икки милиция ходими “Дамас” машинаси ёнида турганди. Бироқ, негадир улар мени танишмади ва салом ҳам беришмади, бундан ташқари улар бўлаётган воқеага эътиборсиз қараб туришганди”,-дея қўшимча қилади Абдураззоқов.

Ёлланма адвокатдан воз кечиб, у билан ўзаро тузилган шартномани бекор қилганлигимизни маълум қиламиз!

Снимок,,,,,,,

Биз умид қиламизки, ушбу аризамизни қабул қилганингиздан кейиноқ дарҳол 4 нафар фуқаронинг ғайриқонуний йўл билан тортиб олиб қўйилган паспортларини қайтариб берасиз.

Бугундан бошлаб, яъни 8 апрель кунидан бошлаб Нишонов Муроджон, Нурматов Отабек, Жумаев Ғуломжон ва Эрматов Ўлмасжонлар Мўътабар Тожибоеванинг иштирокисиз бирор оғиз кўргазма бермайдилар.

Озодлик радиоси: Варақалар элга маъқул бўляпти

Марғилондаги “Ўтюраклар” клуби ҳузурида ташкил этилган “Фуқаролик жамияти” халқ ҳаракати фаоллари фуқароларни ўзларининг ҳуқуқларини ҳимоя этишга даъват қилувчи варақалар тарқата бошлади.
“Менга вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарлари телефон қилиб, варақалар тарқатмаслик, тарқатилган материалларни йиғиб олиш топшириғини берди. Мен бу варақаларда қандай қонунбузарликларга йўл қўйилганини асослаб беришса, уларнинг топшириғини бажаришга рози эканимни айтдим”, — деди М.Тожибоева.

Ўзбекистонлик ишбилармон ва тадбиркорларга қарши хужум кучайиб, улар қийноққа солинмоқда

Снимок,,,,,,,

Т Е Л Е Г Р А М М А

Бугунги кунда Андижон шахрида норасмий Акромий диний экстремистик оқимга аъзоликда айбланаётган 23 нафар ишбилармон-тадбиркорларнинг суди бўляпти. Бу 23 нафар фуқаронинг яқинлари, қариндош уруғлари суд залига киритилмаяпти. Чунки суд кичик бир залда бўлмокда ва у ерда хозир бўлган фуқаролар бу залга сиғишмайди. Суд жараёни эса…

4 апрел 2005 йил

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй. Президент девонига. Президент Ислом Каримовга;

“Фуқаролик жамияти” Ҳалқ харакати ва “Ўтюраклар Клуби”нинг ўзбек ҳалқига Мурожаатномаси

Снимок,,,,,,,

Буюк мутафаккирларнинг доно ўгитларидан бир шингилини сизларга хавола қилишни лозим топдик:

Мен «ҳаммага дўст» одамлардан кўра нодустроқ одамларни билмайман, улар доимо ҳамма нарсадан завқланиб, доимий равишда ёвузларни рағбатлантириб келадилар ва ўзларининг жинояткорона олижанобликлари билан жамиятга доғ туширувчи иллатларга хушомадгўйлик қиладилар.

Ҳақсизликни кўра туриб индамаслик – ўша ҳақсизликда қатнашиш билан баробар.
Ж.Ж.Руссо

«Фуқаролик жамияти» ХҲ ва «Ўтюраклар Клуби»нинг Ўзбек халқига мурожаатномаси

Снимок,,,,,,,

«Фуқаролик жамияти» Ҳалқ Ҳаракати ва «Ўтюраклар»
Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг

ЎЗБЕК ҲАЛҚИГА  МУРОЖААТНОМАСИ

Энг ёвуз зўравонлик– қонун соясига беркиниб, адолат байроғи остида иш кўради.
Ш.Монтескье.

«… Бизнинг мустақил аталмиш (Мустақул) Республикамиз ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари «меҳрибончиликлари» туфайли деярли ҳар бир хонадонда тухмат, бўхтон билан қилмаган айби учун жавобгарликка тортилиб, турмаларда азоб чекаётган яқинларингиз – акангиз, укангиз, отангиз, хаттоки опа сингилларингиз ҳам бор.

Мухтарам ҳамюртлар!

«Даъвогар суст бўлса қози иймонини ютади» деган мақол бор.

Дарҳақиқат сизларнинг яқинларингиз айнан ўша сизларнинг сусткашликларингиз туфайли узоқ йилларга қамоқ жазоларига махкум қилинганлар.