Dekabr 2012 ойлик архив
Ўзбек қочқини устидан суд санаси номаълумлигича қолмоқда
Қозоғистондаги вақтинчалик тергов изоляторида сақланаётган ўзбекистонлик қочқин Хайрулло Турсуновнинг маҳкамаси Ақтўбе шаҳар судида бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Остона шаҳар Есил туман суди қарор қабул қилган. Бунгача қочқиннинг маҳкамаси Есил туманида бўлиши кутилаётган эди, аммо ҳакам Турсуновнинг айнан Ақтўбеда сақланаётганини инобатга олиб, маҳкамани ушбу шаҳарга кўчирган. Аммо суднинг қачон бошланиши номаълумлигича қолмоқда.
Жиззах милицияси Саида Қурбонованинг яқинларидан пул талаб қилмоқда
“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Жиззах вилояти бўлимининг раҳбари Саида Қурбонова айни пайтда Пахтакор туман ички ишлар бўлими ҳибсхонасида сақланмоқда.
Қурбонованинг яқинлари билан учрашган Жиззахдаги манбанинг 11 декабрь куни “Жараён” сайтига маълум қилишича, душанба куни Саида опанинг ўғли Соҳиб онасини кўриш ҳамда унга иссиқ кийим-кечак ва озиқ-овқатлар бериш учун Жиззах вилояти Пахтакор туман ички ишлар бўлимига келган. Бироқ туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари уни таҳқирлаб, ҳайдаб юборган.
Эълон: Ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадидаги харакатлар
Хурматли муштарий!
Ҳуқуқ фаоллари ва оддий фуқаролар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг халқаро ҳуқуқ меъёрлари билан танишиб, ўз касбий фаолиятларида фойдаланишларига кўмаклашиш мақсадида 2013 йил январь ойидан ЕХҲТ ва БМТнинг услубий қўлланмалари, халқаро конвенция ва қонунлар ҳамда Ўзбекистонда амалда бўлган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига дохил қонунларнинг ўзбек тилидаги таржималарини чоп эта бошлаймиз.
“Жараён” таҳририяти
Қозоғистонда маҳкумлар ҳимоячиси қамалди
Қозоғистонда маҳбуслар ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан танилган жамоатчилик фаоли Вадим Курамшин 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Тараз шаҳрида ўтган маҳкамада Курамшинга “таъмагирлик” айби қўйилган ва ҳакам унинг мол-мулкини мусодара этиш ҳақида қарор қабул қилган.
Васила Иноятова: Авф сиёсий маҳбусларни четлаб ўтмаслиги керак
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси қабул қилинган кун муносабати билан “Жараён” мухбири саволларига жавоб берди.
Ўзбекистон: Конституция кунида сиёсий маҳбусларга озодлик
Конституциянинг 20 йиллиги реал ислоҳотлар ўтказиш учун сабабга айланиши керак.
(Париж, 2012 йилнинг 6 декабри) – Мамлакат Конституцияси қабул қилинганига 20 йил тўлиши муносабати билан Ўзбекистон ҳукумати барча сиёсий маҳбусларни озод қилиши шарт, – дея билдирдилар ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳларининг вакиллари. Фақат сиёсий маҳбусларнинг озод қилинишигина Ўзбекистонда кенг кўламда реклама қилинаётган ислоҳотларнинг асл йўналишини кўрсатиб беришга қодир, дедилар ҳуқуқ фаоллари.
ББС: «Миллий қонунчиликда сиёсий тутқун ёки қатағон деган тушунча йўқ, лекин…»
‘Ўзбекистон ҳукумати мамлакат Конституцияси қабул қилинганига 20 йил тўлиши муносабати барча сиёсий тутқунларни ҳеч бир шартсиз озод қилиши керак’. Бугун инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ана шундай чақириқ билан чиқишган.
«Ўзбекистон ҳукумати мамлакат Конституцияси қабул қилинганига 20 йил тўлиши муносабати барча сиёсий тутқунларни ҳеч бир шартсиз озод қилиши керак».
Бугун инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ана шундай чақириқ билан чиқишган.
Мўътабар Тожибоева: Ўзбекистон бир кун келиб қийноқлардан ҳоли диёрга айланишига ишонаман
Президент Ислом Каримов раҳбарлик қилаётган Ўзбекистондаги авторитар тузумга қарши фуқаролик жамияти фаоллари бўлган эркаклар билан бир қаторда 20 йилдан буён аёллар ҳам курашиб келмоқда.
Толиб Ёқубов: Декларация қандай-ю, Ўзбекистондаги ҳаёт қандай
Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган ҳар қандай давлат борки, унинг раҳбарияти бу ташкилотнинг 1948 йил 10 декабрь куни Бош Ассамблеясининг 3-сессиясида 217 А (III) резолюцияси остида Парижнинг “Шайо” қасрида қабул қилинган Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси (ИҲУД)ни тан олишган ва уни имзолашган.
Собиқ банкир Рустам Усмоновнинг ўғли Россиядан бошпана сўрамоқда
Мустақилликнинг илк йиллари Ўзбекистон ҳудудида фаолият юрита бошлаган хусусий банк “Рустамбанк” эгаси Рустам Усмоновнинг 34 ёшли ўғли Дилшод Россиядан бошпана сўради.
Бу ҳақда Дилшод Усмонов 8 декабрь куни “Жараён” мухбири билан суҳбатда маълум қилди. Собиқ банкирнинг ўғлига кўра, бундай қарор қабул қилишига унинг отаси билан сўнгги учрашуви сабаб бўлган.