Avgust 2013 ойлик архив
Расулжон Тожибоев қўйиб юборилди
29 август куни уйидан милиция ходимлари томонидан тутиб кетилган ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоеванинг укаси Расулжон Тожибоев қўйиб юборилди.
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг айтишича, укаси Расулжон Тожибоев Тошкент шаҳар Юнусобод туман Ички ишлар бўлимида тўрт соатдан ортиқ ушлаб турилгач, қўйиб юборилган.
Мўътабар Тожибоеванинг укаси Расулжон ҳибсга олинди
29 август куни Тошкентда таниқли ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоеванинг укаси Расулжон Тожибоевни ҳибсга олингани маълум бўлди.
Бу ҳақда “Жараён”га 29 август, пайшанба куни, Тошкент вақти билан соат 13:30 ларда“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг раҳбари Мўътабар Тожибоева телефон орқали хабар қилди.
Набижон Жўрабоев беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Товламачилик ва фирибгарликда айбланган ғаллаороллик 75 ёшли отахон Набижон (Тўрабой) Жўрабоев беш йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Бу ҳақда “Жараён”га 27 август куни маълум қилган манбага кўра, Набижон (Тўрабой) Жўрабоев устидан сўнгги суд маҳкамаси 23 август, жума куни Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судида бўлиб ўтган ва ўша куни судья кекса отахонни беш йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган.
Тўрабой Жўрабоев жиноят ишидаги қонунга зид ишлар
31 май куни ғайриқонуний ҳибсга олиниб, Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а” банди ва 168-моддаси 1-қисми билан айбланган Тўрабой (Набижон) Жўрабоевнинг ҳимоячиси Р.Худайқулов 18 июнь куни Ғаллаорол туман Ички ишлар бўлими тергов бўлими катта терговчиси А.Роҳатов номига илтимоснома киритиб, ҳимоясидаги Жўрабоевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан терговни қонун доирасида олиб боришини талаб қилган.
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин Мўътабар опа!
25 август куни таниқли ўзбек ҳуқуқ фаоли, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг асосчиси ва раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг таваллуд топган куни.
Дунёдаги энг шафқатсиз режимлардан бири – президент Ислом Каримов режимига қарши очиқ ва ҳеч бир қўрқувсиз курашиб келаётган ўзбекистонлик ҳуқуқ фаолларидан бири бўлган Мўътабар Тожибоева бугун 51 ёшни қаршилади.
Нега жимсиз?
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Россия зиёлиларига мурожаати
Ҳурматли жаноблар!!!
Биз сизларга – олимлар, ёзувчилар, рассомлар, бастакорлар ва артистларга мурожаат қилаяпмиз, чунки сизларни Россия зиёлилари ичида энг сара кишилар, деб ҳисоблаймиз ва сизни биладиган омма фикрингизга қулоқ беришига умид қиламиз.
Сизларга кун сайин кучайиб бораётган аксилмуҳожирлик жазавасини тинчитишда ёрдам беришингизни сўраб, мурожаат қилаяпмиз.
Ғаллаоролдаги суд гувоҳлари бирин-кетин даъволаридан воз кечмоқда
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туман судида 75 ёшли Набижон (Тўрабой) Жўрабоев устидан маҳкама давом этмоқда. Бироқ судга гувоҳ сифатида чақирилган даъвогарлар ўз даъволари юзасидан жўяли гап айтолмаяптилар.
19 август куни судга гувоҳ сифатида чақирилган Ғаллаорол туман газ идораси бошлиғи Зокир Абдурасулов ўзи раҳбарлик қилиб турган пайтда Набижон Жўрабоевга газ плитаси берилмаганини айтган.
Меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Аёллар коалицияси тузилгани тўғрисида баёнот
Биз, Ўзбекистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон фуқаролик жамияти вакиллари Россия расмийларининг марказий осиёлик меҳнат муҳожирларига нисбатан амалга ошираётган сўнгги хатти-ҳаракатларидан қаттиқ ташвишдамиз.
Биз Россия расмийларининг Гольяновода мигрантлар учун “муваққат” лагерь барпо қилгани, қарийб бир ярим минг кишининг қўлга олинишига сабаб бўлган Москвадаги “тозалаш”ларни уюштиргани ҳамда Россия Федерал миграция хизматининг бутун мамлакат бўйлаб ноқонуний меҳнат муҳожирлари учун мўлжалланган 83 та лагерь барпо этажаги ҳақида баёнот бериши каби чора-тадбирларни МДҲ мамлакатларидан келаётган ноқонуний меҳнат муҳожирлари муаммосини ҳал қилиш йўлидаги чинакам истак эмас, балки қонунга зид ва сиёсий коньюктура талаби билан амалга оширилаётган ишлар, дея ҳисоблаймиз.
Каримов ва Путин душманлари бўлган Қўзибой, Баҳодир ва Ҳадича… (видео)
Ўзбекистонлик бечора меҳнат муҳожири икки буюк давлатчининг таъқиб ҳадафига айланди.
Президент Каримов ўз юртдошларини “дангасалар” деб атаб, уларнинг мамлакатдан чиқиб кетишига турли тўсиқлар қўйиб келаяпти, Путин эса коррупцияга ботган ҳамтовоқлари ёрдамида концентрацион лагерлар барпо қилиш амалиётини муваффақият билан ўзлаштириб бормоқда.
Мўътабар Тожибоева: XXI аср қуллари
Дунёдаги энг шафқатсиз диктаторлардан бири бўлган Ислом Каримов Ўзбекистон аҳолисини 21 асрнинг ҳақиқий қулларига айлантирган ҳолда мамлакатни чорак асрдан буён ноқонуний равишда бошқариб келмоқда.
Марказий Осиё минтиқасининг энг истиқболли мамлакатларидан бирини Каримов шафқатсизлик, қонунсизлик, коррупция ва иккиюзламачилик ҳудудига айлантирди ва бу билан у мамлакатни фақат зўравонлик йўли билан чиқиш мумкин бўлган боши берк кўчага олиб кириб қўйди.