Category Archives: КОАЛИЦИЯ

Бобомурод Раззоқов: Касалликни енгишга уриндим

Қамоқда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Бобомурод Раззоқовнинг аҳволи оғирлашди.

Бу ҳақда жамоатчиликка Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Бухоро вилояти бўлими раиси, қамоқ жазосини ўтаётган 62 яшар фермер Бобомурод Раззоқовнинг ўғли Шуҳратга ёзган мактубидан маълум бўлди.

Ўз мактубида Бобомурод Раззоқов жигар, буйрак ва юрак етишмовчилиги хасталиклари билан оғриётганини ёзган.

Мўътабар Тожибоева АСАТ-France нуфузли мукофотининг илк лауреати бўлди

“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоевабош қароргоҳи Францияда жойлашган АСАТ-France (Қийноқларга қарши насронийлар ҳаракати)нинг нуфузли Энджел-Тертр номли мукофотининг илк лауреати бўлди.

Бу ҳақда АСАТ-France (“Қийноқларга қарши насронийлар ҳаракати”) инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбарияти Мўътабар Тожибоевага 15 октябрь, чоршанба куни маълум қилди.

“Сизни довюраклик ва жасурлик кўрсатганингиз билан табриклаймиз. Менинг энг самимий тилакларимни қабул қилиб олсангиз”, – дея ёзган Мўътабар Тожибоева номига йўллаган мактубида АСАТ жамғармасининг раиси Франсуа Вальтер.

Мўътабар Тожибоева: Амнести Интернэшнл вакиласи менинг аёллар қамоқхонасидаги ҳикоямни эшитаркан, ўзини йиғидан тиёлмади

22 сентябрдан то 3 октябргача Польшанинг Варшава шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу анжуман доирасида “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева ташаббуси билан ЕХҲТ биноси олдида бир қатор  ўзбекистонлик ва халқаро фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида “Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!” дея номланган норозилик акцияси ҳам бўлиб ўтди. 

“Жараён”га берган интервьюсида таниқли ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева Варшава сафари таъсуротлари билан яқиндан ўртоқлашди.

Толиб Ёқубов: Қуллик билан жазолаш (1-қисм)

Қул ва қулдорлик нима? Бир инсон иккинчи инсоннинг мулкига айлантирилган бўлса, биринчи инсон – қул, иккинчиси – қулдор, дейилади. 

Қуллик ва меҳнат муҳожирлари

Қул ҳам одамлар қатори ейди, ичади, ухлайди, ишлайди. Ҳатто уйланиши ва бола-чақа орттириши мумкин. Қул фақат қулдор учун ишлайди. Моддий манфаатдорлиги (еб-ичишдан ташқари) ё йўқ, ёки номига. Қул ҳеч қачон ўзининг меҳнатига яраша (эквивалент) ҳақ олмайди.

Мўътабар Тожибоева: XXI аср қуллари

Дунёдаги энг шафқатсиз диктаторлардан бири бўлган Ислом Каримов Ўзбекистон аҳолисини 21 асрнинг ҳақиқий қулларига айлантирган ҳолда мамлакатни чорак асрдан буён ноқонуний равишда бошқариб келмоқда.

Марказий Осиё минтиқасининг энг истиқболли мамлакатларидан бирини Каримов шафқатсизлик, қонунсизлик, коррупция ва иккиюзламачилик ҳудудига айлантирди ва бу билан у мамлакатни фақат зўравонлик йўли билан чиқиш мумкин бўлган боши берк кўчага олиб кириб қўйди.

Виталий Пономарёв: Қочқинларни ўғирлаб кетиш ҳолатлари текширилиши, айбдорлар эса жазоланиши шарт

2013 йилнинг 13 июль куни Махачкала шаҳрининг Киров туманида икки нафар ўзбек қочқини йўқолиб қолди.

Йўқолган қочқинлар қашқадарёлик ака-ука Жасурбек (30 ёшли) ва Алишер (23 ёшли) Фозиловлар. Улар Доғистон пойтахтида бошпана изловчилар мақомида яшаб келган.

Муҳожир аёл: Биз ҳам Каримов ва унинг атрофидагилардан жирканамиз

Шу йилнинг 19 июнь куни Жиззах вилоятига борган президент Ислом Каримов ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини “дангаса” деб атаб, улардан “одам жирканиши”ни айтгач, ризқ илинжида дунёнинг турли бурчагига сочилиб кетган ўзбекистонликлар давлат раҳбарининг бу сўзига нисбатан ўз норозилигини билдира бошладилар.

Бахтиёр Ҳамроевни хотирлаб

Инсон ҳуқуқлари учун халқаро федерациясидаги ҳурматли дўстлар, ҳамкасблар!

Бугун Сизларга ҳазин сабаб билан ёзмоқдамиз – 4 май куни Ўзбекистонда яқин дўстимиз, жасоратли ва серғайрат ҳуқуқ фаоли, кўпчилигингизга умумий семинарларимиз ва сафарларимиз орқали яхши таниш бўлган Бахтиёр Ҳамроев оламдан ўтди.

Урганчлик ўн мингдан зиёд йигит-қиз йил бошидан буён бепул ишчига айланди

Расмийлар Урганчни қайта қуриш бўйича оламшумул режаларни амалга ошириш бўйича синалган воситадан фойдаланмоқдалар.

Январь ойидан бошлаб мактаб, лицей ўқувчилари ва талабалар дарс вақтининг ярмини қурилишдан қолган ахлатни тозалаш, кўча супуриш, ер чопиш ва кўчат ўтқазишга бағишлаяптилар.

Мўътабар Тожибоева: Биз терроризмга қарши норозилик тадбири ўтказамиз!

Снимок,,,,,,,

Т Е Л Е Г Р А М М А

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6-уй. Президент девонига.
Президент Ислом Каримовга

Жаноб Президент!

«Ўтюраклар» Клубининг Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги фаоллари 7-сентябрь куни кундуз соат 14-да Олтиариқ туман жиноят ишлари суди биноси рўпарасида «Биз терроризмга қаршимиз» номли норозилик тадбири ўтказишга қарор қилганлигимизни Сизга маълум қилишни лозим топдик.

Ушбу норозилик тадбирида терроризмнинг молиявий таъминотчиси наркобизнесга, наркобизнесни кучайтираётган фохишабозликка, фохишабозликни кучайтираётган Олтиариқ ИИБнинг соядаги рахбари наркобарон Амин Юсуфжоновни, давлат чегара постини қонунга хилоф равишда бузиб ўтиб, қўшни мамлакатлардан наркотик моддаларни олиб келиб, Хамза шаҳарчасида рўйхатда турмай яшаётган фохишалар орқали сотиш бўйича масъул милиция капитани Абдубанноп Давроновни, фохишалар ва наркобаронларнинг ҳомийси Олтиариқ туман жиноят ишлари суди раиси Тожиддин Вахобовни ва Олтиариқлик наркобаронлар ва фохишаларннинг ҳомийлари вилоят судининг судьяси Самин Исмоилов, вилоят прокурори ўринбосари Азизхон Хакимовларнинг истеъфога чиқарилишини, уларга нисбатан жиноят иши қўзғашни талаб қиламиз.