Category Archives: JARAYON.COM АРХИВИ
Тўрабой (Набижон) Жўрабоев судидаги адолатсизлик
31 май куни ноқонуний ҳибсга олиниб, Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а” банди ва 168-моддаси 1-қисми билан айбланган фуқаролик журналистикаси вакили, мустақил ҳуқуқ ҳимоячиси Тўрабой (Набижон) Жўрабоев 23 май кунги бўлиб ўтган суд якунига кўра, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Москвадаги текшир-текшир навбати аэропортларга кўчди
Ноқонуний меҳнат муҳожирларини аниқлашга қаратилган оммавий рейдлар Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари бозорларидан аэропортларга кўчгани маълум бўлди.
Бу каби рейдлардан моддий ва маънавий зарар кўрганлардан бири бухоролик Зулайхо исмли аёл “Жараён” мухбирига қуйидагиларни гапирди:
Абдулазиз Маҳмудов: Адолат истаб (видео)
“Энг золим мустабидлик бу қонунийлик сояси ва адолат байроғи остида қилинаётганидир”.
Шарль Луи Монтескье.
СССР фуқаролари сайлаш, меҳнат ва дам олиш, кексалик ва касаллик пайтида моддий жиҳатдан таъминланиш ҳуқуқи ҳамда виждон, сўз, матбуот, йиғилиш ва митинглар ўтказиш эркинлигига эга бўлганлар. Шахс дахлсизлиги ва ёзишмалар сири сақланиши айтиларди.
Бироқ совет режимининг репрессив характери, партия назорати ва “коллектив манфаатлар шахсий манфаатлардан кўра устунроқ”, “жамият инсон учун эмас, балки инсон жамият учун” каби ғоявий шиорлар фуқаролик ҳуқуқлари амалга ошишига тўсқинлик қилиб, коррупциялашган бюрократияни мансаб билан боғлиқ жиноятлар учун жазолашдан муваффақият билан муҳофаза қилиб турган.
Расулжон Тожибоев қўйиб юборилди
29 август куни уйидан милиция ходимлари томонидан тутиб кетилган ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоеванинг укаси Расулжон Тожибоев қўйиб юборилди.
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг айтишича, укаси Расулжон Тожибоев Тошкент шаҳар Юнусобод туман Ички ишлар бўлимида тўрт соатдан ортиқ ушлаб турилгач, қўйиб юборилган.
Мўътабар Тожибоеванинг укаси Расулжон ҳибсга олинди
29 август куни Тошкентда таниқли ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоеванинг укаси Расулжон Тожибоевни ҳибсга олингани маълум бўлди.
Бу ҳақда “Жараён”га 29 август, пайшанба куни, Тошкент вақти билан соат 13:30 ларда“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг раҳбари Мўътабар Тожибоева телефон орқали хабар қилди.
Набижон Жўрабоев беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Товламачилик ва фирибгарликда айбланган ғаллаороллик 75 ёшли отахон Набижон (Тўрабой) Жўрабоев беш йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Бу ҳақда “Жараён”га 27 август куни маълум қилган манбага кўра, Набижон (Тўрабой) Жўрабоев устидан сўнгги суд маҳкамаси 23 август, жума куни Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судида бўлиб ўтган ва ўша куни судья кекса отахонни беш йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган.
Тўрабой Жўрабоев жиноят ишидаги қонунга зид ишлар
31 май куни ғайриқонуний ҳибсга олиниб, Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а” банди ва 168-моддаси 1-қисми билан айбланган Тўрабой (Набижон) Жўрабоевнинг ҳимоячиси Р.Худайқулов 18 июнь куни Ғаллаорол туман Ички ишлар бўлими тергов бўлими катта терговчиси А.Роҳатов номига илтимоснома киритиб, ҳимоясидаги Жўрабоевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан терговни қонун доирасида олиб боришини талаб қилган.
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин Мўътабар опа!
25 август куни таниқли ўзбек ҳуқуқ фаоли, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг асосчиси ва раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг таваллуд топган куни.
Дунёдаги энг шафқатсиз режимлардан бири – президент Ислом Каримов режимига қарши очиқ ва ҳеч бир қўрқувсиз курашиб келаётган ўзбекистонлик ҳуқуқ фаолларидан бири бўлган Мўътабар Тожибоева бугун 51 ёшни қаршилади.
Нега жимсиз?
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Россия зиёлиларига мурожаати
Ҳурматли жаноблар!!!
Биз сизларга – олимлар, ёзувчилар, рассомлар, бастакорлар ва артистларга мурожаат қилаяпмиз, чунки сизларни Россия зиёлилари ичида энг сара кишилар, деб ҳисоблаймиз ва сизни биладиган омма фикрингизга қулоқ беришига умид қиламиз.
Сизларга кун сайин кучайиб бораётган аксилмуҳожирлик жазавасини тинчитишда ёрдам беришингизни сўраб, мурожаат қилаяпмиз.
Ғаллаоролдаги суд гувоҳлари бирин-кетин даъволаридан воз кечмоқда
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туман судида 75 ёшли Набижон (Тўрабой) Жўрабоев устидан маҳкама давом этмоқда. Бироқ судга гувоҳ сифатида чақирилган даъвогарлар ўз даъволари юзасидан жўяли гап айтолмаяптилар.
19 август куни судга гувоҳ сифатида чақирилган Ғаллаорол туман газ идораси бошлиғи Зокир Абдурасулов ўзи раҳбарлик қилиб турган пайтда Набижон Жўрабоевга газ плитаси берилмаганини айтган.