Category Archives: МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти баёноти: Васила Иноятованинг кураш йўли давом этади!
2018 йилнинг 19 май куни ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилигининг намоёндаларидан бири, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноятова орамиздан кетди.
Бугун ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари орқали ўз ҳамдардлигини билдираётган, унинг хонадонига келиб-кетаётган дўстлар, халқаро ташкилотлар вакиллари чуқур қайғуда. Жумладан, биз “Эзгулик”чилар ажойиб дўст, раҳбаримиз Васила Иноятованинг бевақт ўлимидан изтиробдамиз.
Мўътабар Тожибоева: Бухоролик қийноқ қурбони Ибодовлар ишида кескин бурилишлар содир бўлмоқда!
Бухоролик тадбиркорлар ака ука Илхом ва Раҳим Ибодовларга нисбатан Бухоро вилоятидаги кучишлатар тизимлари мансабдорлари томонидан қўлланилган ваҳшиёна қийноқлар натижасида Илҳом Ибодовнинг вафот этгани, уларнинг оила аъзоларини ҳуқуқлари тикланмагани боисидан турли давлат идораларига мурожаатлар қилиб, бу оила бошига кулфат ёғдирган кимсаларни жиноий қилмишларига яраша қонун олдида жавоб беришларини талаб қилишни бир зум бўлсада, тўхтатганимиз йўқ.
6 февраль куни ғайриқонуний ҳибсга олинган, қийноқлар қурбони бўлган, кўзи ўнгида укаси Илҳомни ўлдирилганини унута олмаётган, қамоқдан бир бармоғидан айрилиб қайтган Раҳим Ибодов номидан Мирзиёв номига шикоят хатини тайёрлаб берарканман, хали бу шикоят Шавкат Мирзиёевнинг эътиборига тушишини Ибодовлар иши буткул тескари тус олишини билмасдик.
31 декабрь – Нураддин Джуманиязов Сангородда вафот этган кун!
НУРАДДИН (НУРИДДИН) ДЖУМАНИЯЗОВНИНГ ВАФОТИГА АЛОҚАДОР ҲАҚИҚАТ!
ДЖУМАНИЯЗОВ ҲАМДА ТИЛЛАЕВЛАРНИНГ ҚАМАЛИШЛАРИ САБАБИ
Нураддин (Нуриддин) Реимбергенович ДЖУМАНИЯЗОВ, 1948 йилнинг 8 октябрь куни Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл шахрида туғилган. Оиласи билан 2007 йилда ажрашган, бир нафар қизи ва битта ўғли бор.
Нураддин Джуманиязовнинг мутахассислиги инженер-технолог. У 1969 йилда Ленинград (Санкт-Петербург)даги Политехника Институтини битириб, Ленинград шаҳридаги «Киров заводи» ишлаб чиқариш бирлашмасида конструктор бўлиб ишлаган. 1983 йилда Тўрткўлга қайтиб, шахардаги тўқимачилик фабрикасига ишга кирган. Кейинчалик Тошкент шахар Трактор заводида конструктор, Чкалов номидаги Тошкент Авиасозлик ишлаб чиқариш бирлашмасида инженер-технолог вазифаларида ишлаган.
Жамшид Каримов: Қабоҳатнинг чегараси йўқ экан! (интервью, 2-қисм)
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ЖИЯНИ ЖАМШИД КАРИМОВ БИЛАН СУҲБАТ (2–қисм)
15.11.2017
Аввал хабар қилганимиздек, 29 октябрь куни Ўзбекистонга 27 йил раҳбарлик қилган марҳум президент Ислом Каримовнинг жияни, 50 ёшли машҳур журналист Жамшид Каримовдан интервью олганмиз.
Интервьюнинг 1-қисми 5 ноябрь куни нашр этилган. Унда Ислом Каримов туғилган хонадон, унинг ота-онаси, опаси ва ака-укалари ҳақида шу пайтгача ҳали ҳеч қаерда ёзилмаган маълумотлар ўрин олган.
- Ислом Каримов ота-онасига, ака-укаларига қандай муносабатда бўлган;
- Унинг болалиги, мактаб чоғлари қандай ўтган;
- Нима сабабдан президентнинг ака-укалари ҳаёти жуда оғир кечган;
- Президент инсон сифатида қандай эди?
шу ва шу каби Ислом Каримов ҳаётига оид бўлган барча ёпиқ маълумотларни унинг жияни таниқли журналист Жамшид Каримов бизлар билан ўртоқлашган.
Онажонимни хокимият аъзолари тухмат билан қамашиб, таҳдид қилишмоқда. Бизларга ёрдам беринглар!
Ассалому алейкум Хурматли юртдошларим!
Менга ёрдам беришларизни ёлвориб сўрайман. Ёзганларим юртбошимизга етиб боришига ёрдам беринглар Ёрдамларингизга мухтожман. Ҳақиқат излаб сизларга ёзмокдаман. ЁРДАМ БЕРИНГЛАР ИЛТИМОС, ЭЙ ЯХШИ ИНСОНЛАР!
Уч нафар вояга етмаган фарзандим билан кўчада қолмоқдаман. Менга туман хокимияти Хотин қизлар кўмитаси раисаси Розия Ашурова очиқдан очиқ таҳдид қилиб келмоқда. Ёрдам бериш ўрнига Хокимият вакиллари менга «Яна бирон жойга шикоят қилсанг 3 йилга тухмат қилиб қамоққа тиқамиз» демоқдалар.
Нозима Воҳидова: Умидахон сиз тинчийсизми, ёки шикоятбозликни давом эттираверасизми?!
Ўзбекистон телеканалининг «Учбурчак» кўрсатувидаги кўрсатув қаҳрамони Қашқадарё вилояти Китоб тумани Бектемир қишлоғилик 3 нафар вояге етмаган фарзанднинг онаси Бердиалиева Умидани бирор бир кимсага ишонмаслигига мана шу кўрсатувда иштирок этган мунофиқлар ҳам сабабчилар аслида.
Журналист Нозимахон Воҳидова ва Нилуфар Умурзоқовалар томонидан тайёрланган бу кўрсатувда Умидани кимошди савдосида иштирок этишига йўл қўймаслик мақсадида Умидани маъмурий қамоқ жазосига тортилганлиги юзасидан кўрсатувгача журналистик суриштируви ўтказган бўлганларида кўп нарса ойдинлашар ва Китоб туман маҳаллий амалдорлари ва Умидани қизим дея алдаб туриб уни маъмурий қамоққа тортиш фитнасини уюштиришни бошқарган Розия Ашуровани ҳам фош қилган бўлардилар.
Мўътабар Тожибоева: CENLIBART «суд тиббий эксперти» – психолог Нигяр Ахмедбекова, Ўзбекистонликлар фахри Елена Урлаевадан қўлингни торт!
Умри давомида Ўзекистондаги диктатура режимига қарши курашиб, демократия, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимояси учун курашгани, бонг ургани учун нафақат ўзининг балким бутун бошли оила аъзолари, яқинларининг тақдири ачинарли холатда бўлган саноқли миллат жонкуярларини Ўзбек хукумати йиллар давомида оёқ ости қилгани, хўрлагани учун энди дуч келган қаланғи қасанғи ҳам истаганича тепалаяпти.
Кураш майдонидаги ўз фикрдошларимиз, ҳаммаслакларимизга туҳмат, бўҳтон тошлари ёғилаётган бир паллада ўзимиз таниган, билган, инсоният хурлиги, озодлиги учун курашаётган дўстларимизни ҳимояси учун бир оғиз сўз айта олишга қурбимиз етмайдиган бўлса бизларни инсонлигимиз қаерда қолади?