Category Archives: КАМПАНИЯЛАР

Фесбок иштирокчиси хабари: Порахўрлик, коррупция жинояти ҳақида бонг урамиз!

“Коррупция барқ ураётган жамиятда озодлик узоқ вақт ҳукм суриши мумкин эмас”

Эдмунд Бэрк – инглиз-ирланд давлат арбоби (1777) 

Изоҳ: Бугун фесбок сахифаси иштирокчиларидан бири бизга Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлаштириш Вазирлигига алоқадор коррупция жинояти ҳақида хабар жўнатди. Унинг бизга хабар беришича коррупция жинояти қурбонлари бунингдек ўзибўларчиликка чек қўйиш мақсадида бу хабарни бизларни етказишни сўраганлар. 

Мўътабар Тожибоева: Каримов диктатураси режими қатағони қурбони бўлган Учтепалик Каримовлар оиласини ўз ҳимоянгизга олинг!

ЖАНОБ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ!

Ўзбек диктатори Ислом Каримовнинг сиёсий қатағони қурбонларини оқлашингизни талаб қилиб бошланган «Мени оқланг, Жаноб Мирзиёев» номли кампаниямизни навбатдаги қаҳрамони – Тошкент шаҳар Учтепа тумани Қизил Токзор кўчаси 3 уйда яшовчи Каримова Нури она ва унинг жигаргўшалари – марҳум Абдужалил Каримов (узоқ йиллар қамоқда қийноқларга солинган, озод қилинганидан бироз ўтиб вафот этган), шу оиланинг куёви, марҳум Шорасул Шораҳимов (қамоқхонадан ўлиги келган),  сиёсий қатағон қурбони Абдулалил Каримов (жазо муддати қўшиб берилган) ва уларниг фарзандларини аянчли тақдирларига эътибор қаратишингизни, уларни чорак аср давомида бузилиб келган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашни ўз назоратингизга олишингизни талаб қиламиз!

Улуғбек Бакир: Таклиф. «Ҳужра» масаласини давлат қандай ечиши керак?!

Улуғбек Бакир

Ҳар қандай жабҳада ҳам танлов ва соғлом рақобат бўлиши керак. Фақат шундагина ривожланиш бўлади.

Бу гапларни такрор ва такрор айтавериб, охири тўтиқуш бўлиб қолишимизга бир баҳя қоляпти.

Дин устидан 25 йил давомида олиб борилган қаттиқ назорат ва аёвсиз курашга қарамасдан, шу кунгача ҳужралар яшаб қолганлиги сабабини энг аввало, давлат ва диний идора тўғри хулоса чиқариб, ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиб кўриши керак.

«Бухорода адолатни тиклаш» жамоатчилик назорати гуруҳи ногирон қизчага амалий ёрдам берди!

Севинч Расулова

Севинч Расулова

Яқинда ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлаган “Бухорода адолатни тиклаш” жамоатчилик назорати гуруҳига Бухоро вилояти  Жондор тумани Жамият ширкат хўжалиги Зандавес қишлоғи 6 уйда яшовчи  Иноятова Зайнаб болаликдан ногирон фарзанди Расулова Севинчни муаммоси юзасидан ёрдам беришларини сўраб, мурожаат қилди.

Коррупция қурбони бўлиб, сохта айблар билан 17 йилга зиндонбанд қилинган жигаримга кўмак беринг!

Коррупция ботқоғиға ботган кимсалар жиноят қилсинлар эканда, нима учун уларнинг жиноий қилмишлари учун менинг укам, унинг оиласи ва норасида фарзандлари жабр тортсинлар?! Нега?! Уларнинг айби нимада ўзи?!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга

Нусхаси

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Камиловга

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Отабек Муродовга

Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаевга

Бухоро шаҳри Оқ масжид кўчаси 8/6 5 хонадонда яшовчи фуқаро Асадова Жамила Жалиловнадан (+998902984709)

ШИКОЯТ АРИЗА

Улуғбек Бакир: Андрей Кубатин ва Акром Маликка озодлик!

Андрей Кубатин ва Акром Малик

#AndreyKubatingaOzodlik #AkromMalikkaOzodlik

Ўзбекистон Ҳарбий суди «ватанга хиёнат»да айбланган турколог олим Андрей Кубатинни 5 йилга озодликдан маҳрум этган.

Бу ҳақда унинг рафиқаси Феруза Жуманиёзова Фэйсбукдаги саҳифасида ёзди.

«Андрей Кубатин 5 йилга қамалди. Афсус…»

«Андрей Кубатин маъсум. Буни ҳамма билади»

Озодлик: Ўзбеклар нега ўз юртига виза ололмаяпти?

Ўзбекистонга сайёҳлик визаларини олиш соддалаштирилгани ҳақидаги хабарлардан илхомланиб Тошкентга отланган асли ўзбекистонлик ўнлаб чет эл ватандошига сайёҳлик визаси берилмаётир.

Озодликка бу ҳақда шикоят қилганларнинг аксари муҳожирликда яшаб чет эл фуқролигини олган ва Ислом Каримовнинг 2014 йилда чиққан фармони билан ўзбек фуқаролигидан махрум этилган мухолифатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ҳамда уларнинг қариндошларидир.

Фуқаролигимизни тикланг ва Она Ватанимизга йўлимизни очинг жаноб Президент!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга; 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комиловга;

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси Бахтиёр Мирбобоевга;

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Отабек Муродовга

ФУҚАРОЛИГИМИЗНИ ТИКЛАНГ ВА ОНА ВАТАНИМИЗГА ЙЎЛНИ ОЧИНГ ЖАНОБЛАР!

Бахтиёр Шоҳназар: Президент Шавкат Мирзиёевга очиқ хат

Жаноб президент!

Сиздан олдинги ҳукумат даврида Ўзбекистон ҳар томонлама бўҳронга ботиб қолганлиги сизнинг ҳар чиқишингиздан англашилмоқда. Юзага келган вазият мамлакатнинг ҳақиқий ўғил-қизлари ўз юртини ташлаб, чет элларга тариқдек сочилишига олиб келди.

Улуғбек Бакир: Китоб – билим булоғи: Янги чиққан «Чет элда яшаш: Америка» китобини олишга шошилинг!

Буюк ёзувчи Лев Толстой «Ҳамма нарсани ўқийвериш ярамайди, дилда туғилган саволларга жавоб бера оладиган китобларнигина ўқиш керак», деб бежиз айтмаган.

Сеҳрли диёр – Америка ҳақида батафсил ёзилган ҳаётий китобни ўқиб, ўзингизни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишни истасангиз, Канадада яшаб, ижод қилаётган ўзбекистонлик таниқли журналист, ёзувчи ва таржимон Бахтиёр Шоҳназарнинг яқинда Туркияда нашрдан чиққан «Чет элда яшаш: America» номли китобини ҳарид қилишга шошилинг!

Улуғбек Бакир,

журналист,

“Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти раҳбари