Category Archives: КАМПАНИЯЛАР

Шавкат Миромонович ягона таянчимиз, ишонган тоғимиз Сизсиз! Илтимос укам Жаҳонгир Шариповнинг тақдирига бефарқ қараманг!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга  

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига,

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Муродов Отабек Бахритдиновичга,

Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаевга 

Бухоро шаҳри Оқ масжид кўчаси 8 уйнинг 5 хонадонида яшовчи фуқаро Асадова Жамила Жалиловнадан (+998902984709)

ШИКОЯТ АРИЗА

Хурматли Шавкат Миромонович!

Сиз Президент лавозимини эгаллаган паллангиздан бошлаб халқнинг манфаати учун олиб бораётган ҳар бир ишингиз, ҳар бир босган қадамингиз мазлум халқнинг кўзи ўнгида. Сиз миллатимиз, халқимизнинг узоқ йиллардан буён тўпланиб қолган дарду аламларини, хасратларини тинглаб, дардлиларга малҳам, ғамгинларга шодлик улашмоқдасиз.

«Бухорода адолатни тиклаш» Жамоатчилик назорати гуруҳи вакилларидан мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат!

ТАРИХИЙ БУХОРОДА АДОЛАТНИ ТИКЛАШДА
БИЗ СИЗГА КЎМАКДОШМИЗ, ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ!

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Бухородаги куч ишлатар тизимларга ўрнашиб олган коррупционер мансабдорларнинг ака-ука Илҳом ва Раҳим Ибодовларга нисбатан қилган ҳунрезликлари, бу тадбиркорларнинг мол-мулкларини қўлга киритиш мақсадида уларни оила аъзоларига босимлар ўтказганлар. Илҳом ва Раҳимни қонунга зид равишда ҳибсга олиб, уларга нисбатан ваҳшиёна қийноқлар қўллашлари эвазига ҳибсга олинган кунидан 28 кун ўтиб, Илҳом Ибодовнинг қийноқлар натижасида пажмурда танасини оиласига қайтардилар.

«Бухорода адолатни тиклаш» жамоатчилик назорати гуруҳи ташкил этилди

18 июль – Адолат ва ҳақиқат учун толмас курашчи, умрининг чорак асрини қамоқда, зиндон изтиробларида ўтказган Нельсон Манделанинг 100 йиллик юбилейи нишонланаётган кунда Ўзбекистонда янги ташкилот “Бухорода адолатни тиклаш” жамоатчилик назорати гуруҳи ташкил этилди.

Улуғбек Бакир: Озодлик овози! НЕЛЬСОН МАНДЕЛА ТАВАЛЛУДИГА 100 ЙИЛ ТЎЛДИ!

Бугун, Буюк Озодлик Тимсоли, дунё ҳуқуқбонларининг улуғ Устози, Жанубий Африка Республикасининг Биринчи Президенти, Нобель мукофоти совриндори, йирик давлат ва сиёсат арбоби НЕЛЬСОН МАНДЕЛА таваллудига 100 йил тўлди!

Рўзибой Азимий: Аёл ечинтирилди, бунга бутун бошли тизим айбдор!

Каттақўрғонда катта иш бўлди. Катта бўлганда ҳам шу даражада каттаки, бу “катта иш” каттаю кичикни бирдай ғазаблантирди.

Юртимиздаги катта-катта идораларнинг катта-катта хоналарида қандай “ишлар” рўй бераётганини, каттаконларимиз катта хоналарда, катта курсиларда ўтирволиб нималар қилишга, “кичик”ларни қандай кўйларга солишга қодирлигини рўйи-рост фош қилди-қўйди.

Биз каттаконларимизнинг “саҳна” ортидаги, ичкаридаги зўравонликларга, дўқ-пўписаларга, бюрократик бошқарувга бурканган атиги бир кунлик “ҳаёт”ларини Каттақўрғон шаҳар ИИБ тимсолида, аниқроғи, Жиноят қидирув бўлими терговчиси Санъат Сулаймонович Умаровнинг “моҳирона санъати” орқали яна бир бор билиб олдик.

Муаззам Иброҳимова: Миллатни ечинтираётган иллатлар!

1982—йил. Хали йигирма еттига ҳам кирмаган худуд нозирини аввал ўн беш йиллик қамоқ жазосига, сўнг отувга ҳукм қилишди.

Олти ойлик ўғли ва икки ёшга ҳам етмаган қизалоғи, шок холатидаги хотинининг қўлида чирқираб қолган милиционер хизмат жойида икки кишини отиб ўлдирган эди.

Судда сўз беришганида фақат битта жумланигина айтди:

– Қилган ишимдан пушаймон эмасман. Мен миллат шаънини ҳимоя қилдим. 

Воқеага гувоҳ бўлганлар ва уларни ҳимоя қилганлар ҳам казо-казолар, шу билан биргаликда маънавий, маиший бузуқ одамлар эди.

Журналист Матлуба Азаматова: ТОПТАЛГАН АЁЛ ҚАДРИ

Мен интернет орқали оммага тарқатилган видеони кўриб туни билан ўзимга келолмадим.

Хақиқатдан хам бундан ортиқ тубанлик бўлмаса керак. КИМНИНГДИР ОНАСИ. КИМНИНГДИР ОПАСИ ЁКИ СИНГЛИСИ БЎЛГАН БУ АЁЛЛАРНИНГ ҚАДРИ ЕР БИЛАН ЯКСОН БЎЛГАНИ миллатнинг фожеасидир.

Мана шундай аблах, номард, эркакман деб ховлиқиб, камига форма кийиб олган ярамасларни кўриб нафратланади одам. Ахир ўша фаросатсиз номарднинг ҳам оиласи бордир? Ақли бор одам бу ишни қилмайди ахир?

Умуман 3 фарзанднинг онаси сифатида бундай кечирилмас гуноҳни килган кимсага нафратим кучли. Энди журналист сифатида ўзимнинг баъзи мулоҳазаларимни баён қилмоқчиман.

Улуғбек Бакир: Васила Иноятова – мардлик ва жасорат тимсоли (БЛОГ)

БЛОГИСТОН

Васила Иноятова 2016 йил сентябр ойида Варшавада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида

Қўрқинчли шанба

Бу йилдан бошлаб, бизлар учун 19 май – Мотам ва Хотира куни бўлиб қолади…

Уч кун аввал ярим тунда Мўътабар Тожибоеванинг дод солиб, ҳайқирган қўнғироғидан сапчиб тушдим.

“Улуғбек, Васила опадан айрилиб қолдик, ҳозир Зиёда хабар қилди…”, дея фарёд урарди, Мўътабар опа.

Бу сўзлардан бутун вужудим музлаб, тилим айланмай қолди…

Тошкентга, Васила Иноятованинг қизи Зиёдага зудлик билан қўнғироқ қилдим…

Даҳшат!..

Қўлларимиз қалтираб-қалтираб, бир амаллаб Таъзиянома ёздик. Бундай пайтда каллага на бир сўз келади, на бармоқлар ишлайди…

Кейин, кейин эса… бутун олам дод-фарёдга тўлиб кетди…

Каримберди Тўрамурод: Президент бир ёну прокурор бир ён. Солижон Мирзажоновни қандай «синдиришди»? (видео)

Азам Формонов: Васила опани хотирлаб…

2016 йил 18 август куни Жаслиқ 64/71 сонли муассасада учрашув

Хеч эсимдан чиқмайди. Балки умрбод эсимдан чиқмаса керак…

2016 йилнинг 18 август куни менга қарши сохта айблов билан озодликдан маҳрум қилинган 9 йиллик қамоқ муддатим тугади.

Шу паллада мени озод қилиш ўрнига сохта ҳужжатлар асосида яна 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиндим. Ўзимни ҳимоя қилиб, судда қанча далилларни келтирмай, мени умуман эшитмай, қўшимча жазо муддати қўшиб беришди.