Category Archives: КАМПАНИЯЛАР

Америка Қўшма Штатлари Президенти Жорж Бушга Мавжуда Отақулова мурожаатномаси

Америка Қўшма Штатлари Президенти жаноб Жорж Бушга

«Обод маҳалла йили»да 60 кун ноқонуний хибсда сақланган, ноқонуний хизмат вазифасидан четлатилган 53-ёшли собиқ маҳалла фуқаролар йиғини раисаси Мавжуда Отақулованинг

М У Р О Ж А А Т Н О М А С И

Жаноб Жорж Буш!

Сиз бутун дунё бўйича ҳуқуқий демократик давлатларнинг йўлбошчиси бўлган, конституцияси ҳам, қонунлари ҳам, парламенти ҳам оддий халқи манфаати учун хизмат қилгувчи буюк мамлакатнинг йўлбошчисисиз. Шунинг билан биргаликда Сиз бошқараётган Мамлакат бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг терорризмга ва наркобизнесга қарши курашдаги ҳамкори ҳамдир.

Жаноб Президент!

Сиз яхши биласизки ҳамкорингиз Ўзбекистон Республикаси хукумати, яъни Президент Каримов ташаббуси билан 2003 йил «Обод маҳалла йили» деб аталди ва махсус хукумат дастури ишлаб чиқилди.

Мўътабар Тожибоева: Танамдан тарқалган олов ва тафт миллатимизни, ҳалқимизни юрагини карахт қилиб қўйган қўрқув музини эритиш учун ҳисса қўшади деб ишонаман

Снимок,,,,,,,

«Моҳият» газетаси бош муҳаррири, Олий мажлис депутати, шоири замон Ғулом Мирзаевга

Фарғона вилоятидаги «Ўтюраклар» Клуби рахбари,
мустақил журналист Мўътабар Тожибоевадан

О Ч И Қ  Х А Т

15 октябрь 2003 йил

                                     Мухтарам бош муҳаррир!

Мен ушбу очиқ хатимни «Маҳалла» газетаси бош муҳаррири Чори Латипов номига ёзишга ва у билан «Ҳалқ сўзи», «Народное слово», «Ҳуқуқ» ва «Маҳалла» газеталарида «Муносабат» рукни остида чоп этилган «ҚОНУНБУЗАР КИМ… МАҲАЛЛАМИ ЁКИ «ХЬЮМАН РАЙТС ВОТЧ» ВАКИЛИ?» деб номланган буюртма асосида ёзилган танқидий мақоласини муҳокама этмоқчи эдим.

«Ўтюраклар» Чори Латиповнинг истеъфосини талаб қилди

14 октябрь куни Фарғона шаҳридаги «Ўтюраклар» клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева Тошкентда халқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, мамлакатдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари ва пойтахт маҳаллалари раислари иштирокида матбуот анжумани ўтказди.

Анжуман «Маҳалла ҳақида бор ҳақиқат ва Ўзбекистон давлат матбуотининг принципсизлиги» мавзусига бағишланди.

Тадбирда М.Тожибоева «Халқ сўзи», «Народное слово», «Маҳалла», «Қонун» газеталарида босилган «Қонунни ким бузяпти: маҳаллами ёки Ҳьюман райтс уотч?» мақоласи буюртма асосида ёзилгани, «Ҳьюман райтс уотч» ва Буюк Британиянинг Уруш ва тинчликни ёритиш институти вакиллари шаъни таҳқирланганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мақолада «Ҳьюман райтс уотч»нинг маҳалладаги қонунбузарликлар ҳақидаги тадқиқоти танқид остига олинган эди.

Анжумандан сўнг М.Тожибоева ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан 10 нафари Тошкентдаги матбуот уйини пикет қилиб, ушбу мақола муаллифи, «Маҳалла» газетаси бош муҳаррири Чори Латиповнинг истеъфосини сўради.

Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи Амин Тошхўжаевни истеъфосини талаб қиламиз!

Снимок,,,,,,,

Т е л е г р а м м а

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга

Жаноб Ислом Абдуғаниевич!

Биз сиздан Мамлакат рахбари сифатида Фарғона вилояти Ички Ишлар Бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Аминжон Тошхўжаевнинг жиноий кирдикорларига ҳаққоний бахо бериб, ушбу қонунбузар амалдорни зудлик билан хизмат вазифасидан четлатишингизни ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатишингизни талаб қиламиз.

“Ўтюраклар” Клубида Фарғонанинг бош милиционерининг хизмат вазифасидан четлатиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатишни талаб қилишимизга барча асослар бор.

Мўътабар Тожибоевага қарши суд жараёни бошланди

Жарохат 1

2003 йил 20 август куни Олтиариқ туман прокуратураси биноси олдида ўтказилаётган пикет пайтида маҳаллий маъмурият раҳбарлари томонидан ёлланган 50дан зиёд фоҳишалар Мўътабар Тожибоевага хужум қилганлар ва арқон билан ҳам бўққанлар

Маълумки, шу йилнинг 20 август куни Фарғона вилояти Олтиариқ туман прокуратураси биноси олдида ўтказилган пикет вақтида милиция томонидан ёлланган фохишалар маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоевани вахшийларча калтаклашган ва бунинг оқибатида у жиддий жароҳатлар билан касалхонага тушган эди.

Бир қатор норозиликлардан сўнг, 11 сентябр куни М. Тожибоеванинг аризасига биноан 2 та милиция ходими ва фохиша аёллар устидан жиноий иш кўзғатилган.

Ҳалқаро ташкилотлар ҳамда Ўзбекистондаги хорижий элчихоналар бу ишнинг судда кўриб чиқилишини кутиб турган бир вақтда, кутилмаганда 25 сентябр куни Фарғона вилоят судида бу махкама судьяси Саминжон Исмоилов раислигида «Ўтюраклар» Клуби рахбари Мўътабар Тожибоева устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда «Озодлик» радиоси хабар берган.

Фуқаровий бўйсунмаслик сиёсий акциясида қатнашишга чақирамиз

Снимок,,,,,,,

2003 йил 4 сентябрь

«Ўтюраклар» Клуби рахбари, мустақил журналист Мўътабар Тожибоева 20 август куни Фарғона вилояти Олтиариқ тумани прокуратураси биноси рўпарасида ўз сафдошлари билан биргалиқда пикет ўтказаётган паллада айнан прокуратура, миллий хавфсизлик хизмати, маҳаллий хокимият ва Ички Ишлар тизими рахбарлари томонидан олдиндан режалаштирилган ҳолатда тайёрланган фохиша ва қўшмачи аёллар гуруҳининг вахшийларча хужумига дуч келганлар.

Белига белбоғ боғлаб курашга отланган ориятли, ғурурли эркаклар (!) ҳали Ўзбекистонимизда топилади

Снимок,,,,,,,

Фарғона шаҳар Хокими Р.Балтобаевга 

О Ч И Қ  Х А Т

Мухтарам Хоким жаноблари!

Белига белбоғ боғлаб курашга отланган, қизини, синглисини, ўзбек аёлини Сизлардан ва шерикларингиздан ҳимоя қила оладиган ориятли, ғурури тоғча ЭРКАКЛАР (!) ҳали Ўзбекистонимизда топилади, улар уйғоқ ва хушёрдирлар.

Мен, Мўтабар Тожибоева «Биз жамиятимизда учрайдиган ҳар қандай иллатга қарши кескин курашамиз – Биз огоҳмиз!» шиори остида фаолият юритгувчи «Ўтюраклар» Клуби фаоллари номидан ва мустақил журналист сифатида Сизга очиқ хат билан мурожаат қилиб, Сиз орқали пана-панада туриб менга тош отаётган барча рахбарларга юрагимдаги гапларимни очиқ-ошкора баён қилмоқчиман.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга очиқ хат телеграмма

Снимок,,,,,,,

Мухтарам жаноб Президент!

Сиз яқинда ислоҳотларнинг боришини кўриш мақсадида Фарғона водийсига ташриф буюрдингиз. Сизнинг Фарғона водийсига ташрифингиз ҳақида Ўзбекистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 1–дастури «Ахборот» кўрсатуви ва Республика газеталари орқали танишдик.

«Ахборот» кўрсатуви журналисти тайёрлаган лавҳада «Фарғона вилоятида фуқаролар билан бўлган сухбатда юртбошимиз «Сиз ҳаётингиздан розимисиз? Сизни бахтли яшашингиз учун мен мамлакат президенти сифатида қандай ишларни амалга оширай?» деган саволига фарғоналиклар жавоб бера олмадилар» деб ғурурланиб гапирди.

Аслида фарғоналиклар сиздан бундай саволни кутмаганликлари учун саволингизга қандай жавоб беришни билмай қолганликлари тўғри, чунки бундай саволга маҳаллий рахбарлар тайёр эмасди ва улар колхозчиларга бу саволга қандай жавоб беришни ўргатмагандилар.

Навбатдаги ўтказажак пикетимизнинг аввалгиларидан фарқи ҳам биз пикетчилар барчамиз белимизга белбоғ боғлаб оламиз

намойиш расми

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисаси Ф.Мухиддиновага

«Ўтюраклар» клуби рахбари, мустақил журналист, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоевадан

О Ч И Қ Х А Т

Адолат ва одил судлов бўлмаган шароитда  давлат қароқчилар тўдасига айланади.
Августин Аврелий

Мухтарама раиса хоним!

«Биз жамиятимизда учрайдиган ҳар қандай иллатга қарши кескин курашамиз – Биз огоҳмиз!» шиори остида фаолият юритувчи «Ўтюраклар” клуби номидан Сизга қуйидагиларни маълум қилишни лозим топдим.

1. Мен ва Фарғона вилоятидан ташриф буюрган – Сиз бошқараётган одил судловнинг кирдикорларидан, судьяларнинг таъмагирлиги, порахўрлиги ва коррупциянинг қўғирчоғи эканликлари боис жабр топган, адолатсизлик, разолат қурбони бўлган фуқаролар билан биргаликда 2003 йил 21–22 май кунлари эрталаб соат 11да Республика Олий суди биноси рўпарасида пикет ўтказамиз.

«Ўтюраклар» Клуби огоҳ этади, огоҳ этади, огоҳ этади!!!

Снимок,,,,,,,

2003 йил 30 апрель

«Ўтюраклар» Клуби томонидан 2003 йилнинг январь–февраль ойларида вилоятдаги ногиронларнинг яшаш турмуш тарзлари, уларнинг муаммолари юзасидан ўтказилган мониторинг натижаларини жамоатчилик эътиборига хавола қиламиз.

Фарғона вилоятида меҳрибонлик, саховат, қариялар уйлари каби ижтимоий мухофазага мухтож ногиронларни ўз қарамоғига олган 25 та объект мавжуд бўлиб, уларда 4446 нафар ногирон ва касалвандлар, етимлар, қаровчиси йўқ қариялар рўйхатда турадилар. Бу объектларда яшовчи ва даволанувчи фуқароларни давлат ўз қарамоғига олмоғи даркор эди.