Category Archives: ТАШАББУСЛАР
Сиёсий ва диний маҳкумларни озод қилишни давом эттиринг жаноб Шавкат Миромонович!
Хурматли Шавкат Миромонович!
19 йиллик тутқунликдан кейин собиқ банкир Рустам Усмоновни ва 18 йиллик тутқунликдан кейин журналист Муҳаммад Бекжонни жазо муддатлари тугаганидан кейин озодликка чиқарилиб яқинлари бағрига қайтганликларидан ғоятда мамнунмиз.
Лекин ҳали айнан фуқаролик позициясига эга бўлганлиги учун қамоқда қолаётган сиёсий ва диний маҳкумлар тақдирига хали эътибор қаратмадингиз. Уларнинг тақдирига ҳам эътибор қаратиб, уларнинг озодликка чиқарилишларини тезлаштиришга таъсир ўтказишингизни сўраймиз.
Оналарни қийнаб ўлдирилган фарзандига қўшиб сизга бўлган умидларини ўлдирманг!!!
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!
МАНА ШУ МУРОЖААТ БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИБ, ФИКР МУЛОХАЗАЛАРИНГИЗНИ БИЛДИРИБ, ҚЎШИЛУВЧИЛАР КОНТАКТ МАЪЛУМОТЛАРИНИ БЕРИШЛАРИНИ СЎРАЙМИЗ!
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИ СЎЗИ ВА ИШИ БИРМИ ЙЎҚ ТЕКШИРИШ ИМКОНИГА ЭГА БЎЛДИК
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга!
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтидаги 6 кун ичида уч марта ўзгартирилган мақола!!!
«Алдаётган одам елкасида қанчалик оғир юк борлигини ўйламайди, чунки у биринчи ёлғонини давом эттириш учун яна йигирма марталаб ёлғон сўзлайди» дейди буюк алломалардан бири А. ПОП.
Ёлғон гуноҳларнинг энг жирканчи, айбларнинг энг ёмони, қалбларни қорайтирадиган бутун ёмонликларнинг бошидир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики: “Ёлғон – мунофиқлик эшикларидан биридир.” (Ибн Адий) “Имон соҳиби ҳар хил хато қилиши мумкин. Лекин хоинлик қилолмайди ва ёлғон гапиролмайди.” (Ибн Абу Шайба, Баззор) “Тўғри бўлинг, тўғрилик яхшиликка, яхшилик эса Жаннатга олиб боради. Ёлғондан сақланинг, ёлғон фисқ-фужурга, фисқ эса Жаҳҳанамга олиб боради.” (Бухорий) “Сўз билан чиқарилган фитна қилич билан чиқарилган фитна кабидир. Ёлғон гапириш, туҳмат-бўҳтон қилиш билан чиқарилган фитна қилич билан чиқарилган фитнадан ҳам ёмондир.” (Ибн Можа)
Ўзини ўзбек мухолифати лидери деб атовчи Муҳаммад Солиҳ жаноблари эгалик қилгувчи Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтидаги бир мақола тарихи кўпчиликни қизиқтириши табиий. Даставвал 16 январь куни бу сайтда журналист Малоҳат Эшонқулованинг «Инсон тубанлигининг чегараси борми?» номли мақоласи эълон қилиниб. ушбу мақолада мен – Мўътабар Тожибоева тухмат, бўҳтонларга кўмиб ташландим.
Бухоролик МХХ қотиллари шериги «ёлланма адвокат»га қўзғатилган интизомий иш Адвокатлар палатасида мухоқама қилинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар Палатаси раиси Р.Аҳмедовнинг Республика Адвокатлар Палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Муҳамедовага жўнатган хатига кўра 2016 йилнинг 30 декабргача Бухоро вилоят Адвокатлар Палатаси Рахим ва Илхом Ибодовларнинг ғайриқонуний хибсга олиб, уларга қийноқ қўлланишида иштирок этган «ёлланма адвокат» Хожиев Жалилнинг устидан интизомий иш қўзғаб, мухокамасини қилишлари керак эди.
ЎХҲ сайтидаги «Малоҳат Эшонқулова: Инсон тубанлигининг чегараси борми?» туҳмат мақола тўлиқ варианти
Менга – Мўътабар Тожибоевага қарши тухмат ва бўҳтонлардан иборат бўлган «Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА: Инсон тубанлигининг чегараси борми?» номли менинг шаъним, қадр қимматимни таҳқирловчи мақола бугун ўзгартирилиб, менинг шаънимга ёзилган барча бўхтонлар олиб ташланибди. Менимча бу мақолага муносабатимни сўраб фесбокда ёзганларга жуда чиройли жавоб тайёрлаётганимни, шу кунларда эълон қилишимни айтиб берган жавобим сабаб бўлган.
Лекин бу тухмат мақоланинг олиб ташланиши менинг ҳуқуқларимни бузилмаган деб хисобламайди. Бу «Ижод маҳсули»да баён қилинган туҳмат ва бўхтонларга «ижодкор» Малоҳат Эшонқулова ҳам, бу туҳматни ўзи бошқарадиган интернет нашрида чоп қилишга рухсат берган «Жиходчи ва радикалист» Муҳаммад Солиҳ ҳам жавоб беришлари шартлиги боисидан Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг сайтидан олиб ташланган, аниқроғи қисқартирилишидан олдинги тўлиқ вариантини жамоатчиликка тақдим қилишга қарор қилдим.
«Ўтюраклар Клуби»нинг 17 йиллиги муносабати билан қамоқлардаги 17 сиёсий маҳкумлар озодлигини яна бир бора талаб қиламиз!
TUG’YON радиосининг 2016 йилги фаолиятига бағишланган йиллик Ҳисобот
2016 йилнинг 16 январидан ўз ишини бошлаган ва 23 декабрдан қишги таътилга чиқаётган TUG’YON радиосининг 11 ойлик фаолияти бўйича
Ҳ И С О Б О Т И
Мазкур Ҳисобот “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти, Ўзбекистон Фуқаролик жамияти “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳамда TUG’YON радиоси таҳририяти томонидан тайёрланган. Ҳисобот жамоатчилик учун очиқдир.
2016 йилнинг 23 декабрь куни TUG’YON радиоси ижодий жамоси бир йиллик фаолияти юзасидан тайёрланган мазкур хисоботни радио тингловчилар ихтиёрига хавола қилган ва шу кундан қишги таътилга чиққанлиги ҳақида маълум қилган.
Биз ҳам 2016 йилда бизлар билан ва TUG’YON радиоси ижодий жамоаси билан яқиндан ҳамкорлик қилган барча Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаолларига, халқаро ва маҳаллий ташкилотлар вакилларига ҳамда TUG’YON радиоси тингловчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!
Кириб келган Янги 2017 йил барчамиз учун қутлуғ келган бўлсин ва барчангизга 2017 йил янгиланиш ва ижобий ўзгаришлар йили, ишонч ва хотиржамлик йили бўлиб қолишини тилакдошимиз!
«Ўтюраклар Клуби»нинг суд хукми йўқ қилинган архиви МҲХ ЖОСУСИ сайтида!
Диққат, диққат! Огоҳ бўлинг! Жосус суд хукми билан йўқ қилингани айтилаётган хужжатларни чоп қила бошлади!
Ўзи Канада фуқаролигини олган бўлишига қарамасдан Рустам Иноятов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати билан ҳамкорлик қилиб келган, яъни Канада фуқароси ўлароқ ўзга бир давлат (Ўзбекистон) хукумати манфаатига узоқ йиллар давомида жосуслик қилиб келган ва хукуматни танқидчилари ҳисобланмиш Ўзбекистон Фуқаролик жамияти вакилларига қарши Махсус хизматлар томонидан тайёрлаб чоп қилиш учун жўнатилган туҳмат ва бўҳтонлардан иборат мақолаларни ўзининг сайтида узлуксиз равишда чоп қилиб келган Исмат Хушев бугун ўз эгаси Рустам Иноятовга қарши бошланган кампанияда жонбозлик кўрсатиб, унинг бошчилигида содир этилган ва очилмай келаётган жиноятлар ҳақида бонг уришни бошлади. Унинг сайтида бугун, 5 январь кунги чоп қилинган «Республика Миллий Хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовга Очиқ хат» бунинг исботидир.
Бугун, 2 январь — шоир ва таржимон Карим Баҳриев таваллуд топган кун
Шамол одатда ҳаммага ҳам ёқавермайди. Юз-кўзингизга урилиши, чанг-тўзон олиб келиши, тўполон кўтариши ғашингизни келтиради. Аниқроғи, беҳузур бўласиз. Аммо нега муаллифга шамол ёқяпти? Ҳеч шамол ҳам топ-тоза бўладими? Лекин, бўларкан. Чунки Карим Баҳриев Ватаннинг, Ургутнинг шамолини яхши ҳис қилади. Ишонаверинг, ростдан Ургут шамоли тоза…
Исомиддин ПЎЛАТОВ: ШЕЪРИ БУТУН ШОИР
“Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан келтирилган шикоятларни судларда кўриш амалиёти тўғрисида» Олий суд Пленуми қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрь кунги 18 сонли ҚАРОРИ
Қ А Р О Р И
№ 18. 11-сентябрь 1998 йил
“Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан келтирилган шикоятларни судларда кўриш амалиёти тўғрисида”. (Пленумнинг 1996 йил 19-майдаги, 1998 йил 11-сентябрдаги Пленумда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган 18-сонли қарори).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1995 йил 30-августда қабул қилинган «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонун Фуқароларнинг давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларнинг фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузувчи ғайриконуний хатти-харакатлари (қарорлари) устидан судга мурожаат қилиш имкониятини анча кенгайтирди.