Oktabr 2013 ойлик архив
Сиёсий махкумлар тақдирига бефарқ бўлманг
Ҳурматли муштарий!
“Жараён” таҳририяти Ўзбекистондаги сиёсий маҳбусларнинг бугунги куни ҳақида ҳикоя қилувчи мақолалар чоп этишда давом этади.
Шу муносабат билан сизда бу сиёсий маҳбусларга оид жамоатчилик билиши керак бўлган маълумотлар бўлса, уларни jarayoniy@gmail.com электрон манзилига йўллаш орқали биз билан ўртоқлашишингизни сўраймиз.
“Жараён” таҳририяти
Мўътабар Тожибоева: Лара Фабиан қарори диктаторларга қарши курашиш барчанинг иши эканига чақириқ ўлароқ янгради
Бир неча йилдан буён Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова ҳомийлигидаги Фонд Форум томонидан уюштириб келинаётган “Art Week Style.uz” санъат ҳафталигининг бу йилги дастури доирасида россиялик таниқли дирижёр Юрий Башмет ва белгиялик машҳур қўшиқчи Лара Фабиан ўз концертларини беришлари режалаштирилганди.
Юрий Башмет Тошкентда бир кунлик концертини ўтказди, аммо Лара Фабиан 27 октябрь куни “Art Week Style.uz” ҳафталиги доирасида ўтказилиши керак бўлган концертини бекор қилди.
Холбека Жўраева: Мурод аканинг амнистияга тушишига ҳам ишонмай қолдим
Ўзбекистон қамоқхоналарида энг узоқ муддат қолаётган сиёсий маҳбуслардан бири, парламент собиқ депутати Мурод Жўраевнинг яқинлари унинг Конституция куни муносабати билан эълон қилинажак навбатдаги амнистияга тушишидан ҳам деярли умидларини узиб қўйганлар.
Жорий ой бошларида Чирчиқдаги колонияда сақланаётган Мурод Жўраевни кўриб келган турмуш ўртоғи Холбека опа “Жараён” мухбири билан суҳбатда эрининг қамоқдан чиқишига умид кундан-кунга сўниб бораётганини айтди.
Қозоғистонда қўлга олинган ўзбекистонлик одам савдосида гумонланмоқда
Қозоғистоннинг Қўстанай шаҳрида одам савдоси билан шуғулланганликда гумонланмиш ўзбекистонлик ушланди.
Исми ошкор қилинмаётган 42 ёшли наманганлик фуқаро Ўзбекистон милициясининг сўрови билан қўлга олинган.
Маълум бўлишича, Остонада ишлаб кетган 4 нафар наманганлик вилоят ички ишлар бошқармасига мазкур шахс уларни ишлатиб, иш ҳақини бермаганликда айблаб, ариза ёзган.
Ўзбек расмийлари ҳуқуқ фаоли Суръат Икромовнинг мамлакатдан чиқишига тўсқинлик қилмоқда
Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг раиси Суръат Икромов ЕХҲТ тадбирида иштирок этиш учун Истанбулга бора олмади.
Бу ҳақда 23 октябрь куни ҳуқуқ фаолининг ўзи оммавий ахборот воситаларига маълум қилди.
Ҳуқуқ фаолининг айтишича, у Истанбулга ЕХҲТ Демократия ва инсон ҳуқуқлари бюроси лойиҳаси доирасида уюштирилаётган Ҳуқуқ ҳимоячиларини муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқадиган маслаҳат кенгашига иштирок этиш учун бориши керак бўлган.
Светлана Ганнушкина: Ўзбекистон элчихонасини муҳожирлар муҳофазасига жалб қилишга уриндик, бироқ буни уддалаёлмадик
Сўнгги бир неча ой ичида Россияда Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларидан бўлган меҳнат муҳожирлари ва қочқинлар вазиятида салбий акс этувчи қатор нохуш воқеалар юз берди.
Бирюлёвода 25 ёшли москвалик Егор Шчербаков ўлдирилганидан кейин мамлакатда гастарбайтерларга қарши яна оммавий рейдлар ўтказила бошлади.
“Жараён” муштарийси: Каримовнинг қайнсинглиси хориждан қимматбаҳо мулклар сотиб олаяпти
Ўзбекистон президенти рафиқасининг синглиси Тамара Собирова Истанбул марказидан қимматбаҳо квартира сотиб олди, деб ёзади “Жараён” муштарийси.
Яқинда “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг электрон манзилига “Жараён” муштарийларининг биридан мактуб келди.
Унда Ўзбекистон биринчи хоними Татьяна Акбаровна Каримованинг туғишган синглиси Тамара Собирова хориждан кўп миллионли мулклар сотиб олаётгани иддао қилинади.
Қозоғистонлик муслиманинг фарзандлари оналари қанча муддатга кесилганидан бехабар
Остоналик муслима Наталья Войтенкованинг уч нафар вояга етмаган фарзанди оналари беш йилга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилинганини билмайди.
Жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида Остона шаҳар Сариарқа туман суди 33 ёшли қозоғистонлик муслима Наталья Войтенковани видеобаёнотни ёзиб, уни YouTube порталига жойлагани учун беш йилга озодликдан маҳрум қилганди. Аёл экстремизмни тарғиб қилганликда айбдор деб топилиб, суд залининг ўзидан қўлига кишан солиб, олиб кетилганди.
Ҳуқуқ фаоли Худойназаровга жазо муддати қўшиб берилди
Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги 64/21-сонли жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдурасул Худойназаровнинг жазо муддати узайтирилган.
Бу ҳақда “Жараён”га ҳуқуқ фаолининг рафиқаси Гулчеҳра Туронова маълум қилди. Унга кўра, турмуш ўртоғи Абдурасул Худойназаров колонияда лезвия сақлаб, муассаса тартибини “бузган”и учун жазо муҳлатига муддат қўшилган.
Касалхонада даволанаётган Мўътабар Тожибоева билан боғланиш имкони
Хурматли дўстлар!
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ассоциацияси раҳбари Мўътабар Тожибоева шу кунларда Париждаги касалхоналардан бирида муолажадан ўтмоқда.
Ҳуқуқ фаоли билан тез орада боғланиши шарт бўлган кишилар қуйидаги телефон рақамларга қўнғироқ қилишлари мумкин: +33 6 79 23 39 27 ва +33 6 35 55 24 51
“Жараён” таҳририяти