Noyabr 2013 ойлик архив

Солижон Абдураҳмонов жазо изоляторидан чиқарилди

Ўн йилга озодликдан маҳрум қилинган қорақалпоғистонлик мустақил журналист Солижон Абдураҳмаоновнинг турмуш ўртоғи эрининг ёзган шикоят аризалари юқори инстанцияларга етиб бормаётганидан нолимоқда.

Солижон Абдураҳмонов жазо изоляторидан озод қилингани ҳақида “Жараён”га телефон орқали унинг турмуш ўртоғи Шукуржон опа маълум қилди. Аммо аёлнинг айтишича, учрашув чоғида журналист ўзининг жазо изоляторига жойлаштирилгани сабаблари ҳақида гапиришни истамаган.

Моҳира Ортиқова: Қийноқ қурбонларини қийноқларга қарши муросасиз курашга чорлайман

Қийноқ қурбони Қаюм Ортиқовнинг турмуш ўртоғи Моҳира Ортиқова Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори Акмал Саидов бошчилигидаги ўзбек делегацияси шу йилнинг 29 октябрь куни Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарлиги идораси қошидаги Қийноқларга қарши қўмита экспертлари олдида ёлғон гапирганини таъкидламоқда.

Мен Ўзбекистон ҳукуматининг Акмал Саидов бошлиқ вакилларини (шунингдек, ҳукумат раҳбарларининг барчасини) ўзбек халқининг текинхўр каналари (кана – ўргимчаксимонлар синфига кирувчи, ўзгалар қонини сўриб яшайдиган ҳашорат), деб биламан. 

Қозоғистон: Ўзбекистонлик етовидаги қотиллар бир умрга қамалиши мумкин

Шу кунларда Олмаота шаҳар жиноий ишлар бўйича туманлараро ихтисослашган судида июнь ойида содир этилган даҳшатли қотиллик иши бўйича маҳкама ўтказилмоқда.

Давлат қораловчиси судланувчилар содир этган жиноят тасдиғини топганини айтиб, уларга Қозоғистондаги энг олий жазо – умрбод қамоқ жазоси берилишини сўради.

Ғаллаорол бўриси (видео)

Фуқаролик жамияти вакилларидан бири, ҳозирда Зарафшондаги колонияда фирибгарлик ва товламачилик бўйича судланиб, жазо муддатини ўтаётган Тўрабой (Набижон) ота Жўрабоевнинг хонадонидан хабар олиш учун Жиззахга йўл оларканман, мулоҳазаларим, ўйларим издиҳомида ўзим ҳам адашиб кетдим.

Вужудимни қамраган ачиниш, ҳафсаласизлик, айни пайтда ўзига хос ўжар бир кайфият саркаш хаёлларимни тўзғитиб юборди.

Женевада Ўзбекистондаги қийноқлар билан боғлиқ вазият кўриб чиқилди

БМТ Қийноқларга қарши қўмитасининг 31 октябрь куни Женевада бўлиб ўтган йиғилишида қўмита вакиллари Ўзбекистондан келган ҳайъатни саволга тутди.

Гувоҳлар бу жараён анча асабий ўтганини, савол-жавоблар чоғида Ўзбекистондан келган бош музокарачи Акмал Саидов жазавага тушганини айтишмоқда.

Беҳзод Турғунов: Отамнинг юқори идораларга ёзаётган шикоятлари жавобсиз қолмоқда!

Беш йилдан буён ҳибсда сақланаётган тошкентлик ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғунов қамоқхонадан жўнатган ёзма шикоятларига жавоб ололмаётганидан нолимоқда.

Жорий йилнинг 30 октябрь куни “Жараён” мухбири билан телефон орқали суҳбатлашган таниқли тошкентлик ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғуновнинг ўғли Беҳзод қамоқхона маъмурияти сентябрь ойида отасига яқинлари билан учрашишга рухсат берганини маълум қилди.

2012 йил 30 январь – ўзбек диктаторининг 75 йиллиги юбилейи Парижда нишонланмоқда

Франция ТИВ инсон ҳуқуқлари бўйича элчисининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида ҳуқуқбонлар ҳеч нарса билишмайди

Сиёсий маҳбус аёли Озода Ёқубованинг Франция ТИВнинг инсон ҳуқуқлари бўйича элчисига хати

БМТ Қийноқларга қарши комитети Ўзбекистонда қийноқлар ва инсон ҳуқуқлари масалаларини муҳокама қилаётган ҳамда Акмал Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси вакилларидан бу саволларга жавоб беришни талаб қилаётган кунда мен Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси сайтида ва Ўзбекистоннинг www.12news.uz сайтларида келтирилган Франция Ташқи ишлар вазирлигининг инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси Патрициана Спарасино-Тиллай (Patrizianna SparacinoThiellay) хоним 23-25 октябрь кунлари Тошкентга ташриф буюргани ҳақида ўқиб қолдим