Noyabr 2013 ойлик архив

Андижон воқеаларида айбланиб қамалган Таваккалнинг ўлиги чиқди

Мўътабар Тожибоева: Наталья Войтенкованинг янги адвокати қозоқ махфий хизматлари босими остида қолди

Қозоғистонлик адвокат Наталья Демидова ўз ҳимояси остидаги Наталья Войтенкованинг вазияти ҳақида оммавий ахборот воситаларига маълумот беришдан бош тортмоқда.

Бундан бир ярим ой аввал Остона шаҳрининг Сариарқа туман суди 33 ёшли муслима Наталья Войтенкова устидан ҳукм чиқарганди.

Ўзиникилар ичида бегона

Мақолам миш-миш гапларга асосланган эмас, балки ўз танамда ҳис қилганим дискриминацияга бағишланади.

Мен Россияга бундан икки йил аввал келганман, “муҳожир” мақомига эгаман ва бу сўз гўё ҳукмдек эшитилади. Мен Россиянинг қатордаги одамларидан терим ёки кўзим ранги билан эмас, балки ҳужжатларим билан фарқ қиламан: паспортимда – Тожикистон Республикасининг герби акс этган.

Мўътабар Тожибоева: Жаноб Шодиев, мунофиқлик токайгача?

“Мўътабар Тожибоева масаласига келсак: Одам нима қилишини ёки кимга мурожаат қилишини билмаганида ҳар хил афсоналар тўқий бошлайди. Тожибоева ҳам бундан мустасно эмас. У 2008 йилда аёллар колониясида қамоқ жазосини ўтаётганда оғир касал бўлган, унда аёллар онкологик касаллиги, рак бўлган. Уни ўзи кўзида ёш билан ариза ёзиб,  ёрдам кўрсатишни сўраган.

Бундай ҳолларда маҳкумларга тиббий амалиётни амалга ошириш учун маҳкумнинг ўз розилигини олган ҳолда, унга тиббий ёрдам кўрсатишга мажбурмиз. Унда жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди, бунинг учун у бир неча марта миннатдорчилик билдирди. Муддатидан олдин қамоқдан озод қилинди ва унга даволанишни давом эттириши учун мамлакатдан чиқишига рухсат берилди. Шундан кейин сизлар эшитишни хоҳлаган керакликераксиз гапларни тарқата бошлади.

Андижонлик махкум Таваккал Хожиевнинг ўлдирилишига сабаб бўлган қамоқхонадан чиқарилган яширин хат

ТАВАККАЛ ХОЖИЕВНИ ЎЛИМИДАН БИР ОЙ АВВАЛ ҚАМОҚДАН ЧИҚАРГАН ХАТИ

МУРОЖААТНОМА

Ассалому алайкум мен қадрли Ватаним бўлган Ўзбекистон хукумати рахбарлари!

Мен ҳам шу Ватан фарзанди бўлганим учун шу юрт фуқароси сифатида сизларга ўз нолаларим ва қайғуларимни ечиш мақсадида мурожаат этмоқдаман.

Бугунги кунда Юртбошимиз томонидан юрт равнақи, инсон қадр қиймати, фарзандларни келажаги ҳақида турли хил ислохотларни амалга ошириш учун турли хил тадбирлар, улкан улкан маблағлар ажратилиб келинмоқда.

Ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов чиқиш визасини олишга муваффақ бўлди

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раиси Суръат Икромовга 40 кунлик оворагарчиликдан сўнг ички виза берилди. Бу борада “Жараён”га тошкентлик ҳуқуқ фаолининг ўзи маълум қилди.

Икромовнинг айтишича, 13 ноябрь куни тушдан кейин у Тошкент шаҳар Олмазор туман ички ишлар бошқармасининг Чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига таклиф қилинган.

Брюсселда сўз эркинлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги бўйича форум иш бошлади

Брюссель шаҳрида Сўз эркинлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги бўйича Глобал тармоқ ташаббуси ва Телекоммуникацион Мулоқот ташкилотларининг қўшма форуми бўлиб ўтаяпти.

Бугун, 13 ноябрь куни Брюсселда Глобал тармоқ ташаббуси (Global Network Initiative) ва Телекоммуникацион Мулоқот (Telecommunications Industry Dialogue) ташкилотларининг сўз эркинлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги бўйича қўшма халқаро форуми иш бошлади.

Елена Рябинина: Ўзбекистонда мусулмонларни таъқиб қилиш борган сари кескин тус олмоқда

Сўнгги йиллар давомида Россияга келаётган қочқинлар сони сезиларли даражада кўпайди.

Булар Афғонистон, Миср, Сурия ва Марказий Осиёдан бўлган қочқинлардир.

“Жараён”га берган интервьюсида россиялик таниқли ҳуқуқ фаоли, Инсон ҳуқуқлари институтининг “Бошпана олиш ҳуқуқи” дастури раҳбари Елена Рябинина Россиядан бошпана излаётган инсонлар ва улар бу мамлакатда дуч келаётган муаммолар ҳақида гапирди.

Сирдарёлик ҳуқуқ фаоли Исроил Ризаев хонадонига босқин уюштирилди

2013 йилнинг 9 ноябрь куни соат 18 лар атрофида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Исроил Ризаев хонадонига Сирдарё вилояти суд-ижро департаменти вакиллари бостириб кирдилар.

Бу ҳақда “Жараён” мухбири билан сўзлашган Исроил Ризаев мазкур ҳодисани ўз касбий фаолияти билан боғламоқда.

Дунё мусулмонлари Наталья Войтенкова ҳимоясига чиқди

Видеоролик тарқатганлиги учун беш йилга озодликдан маҳрум қилинган қозоғистонлик Наталья Войтенкова ҳимояси учун Интернет тармоғида акция бошланди.

Youtube порталига видеоролик жойлаштиргани учун жорий йилнинг октябрь ойида беш йилга озодликдан маҳрум қилинган қозоғистонлик муслима Наталья Войтенкова ҳимоясига яқинда глобал тармоқ орқали акция бошланди.