Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судига “ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева Ўзбекистон пропискасидан фойдаланишга ҳақли эмас”, деб ҳисоблаган Марғилон шаҳар прокурори А.Ю.Мавлонов даъво аризасини киритган.
Iyul 2014 ойлик архив
Россия миграция органлари икки яшар гўдакни онасидан айириб қўйди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг маълум қилишича, Россия миграция идоралари мамлакатдан 38 яшар андижонлик Хилола Камаловани депортация қилишган, мамлакатда эса ёш онанинг икки яшар гўдаги қолиб кетган.
Жорий йилнинг 22 июль куни эълон қилинган “Эзгулик” жамияти матбуот варақчасида келтирилишича, 38 яшар андижонлик Хилола Камалова шу йилнинг 25 июнь куни Россиядан Ўзбекистонга депортация қилинган.
Amnesty International Мурод Жўраев соғлиғи юзасидан хавотир билдирди
Amnesty International инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Ўзбекистонда сиёсий сабаблар туфайли қамалган мамлакат парламентининг собиқ депутати Мурод Жўраев соғлиғи юзасидан хавотир билдирди.
Amnesty International халқаро ташкилотининг 21 июль куни эълон қилинган баёнотида сиёсий маҳбус Мурод Жўраевнинг соғлиғи борасида хавотир билдирилган.
Қирғизистонда яна бир мусулмон қочқин Ўзбекистонга экстрадиция қилиниш хавфи остида қолмоқда
“Мемориал” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш марказининг маълум қилишича, Ўзбекистонда “исломий экстремизм”да айбланиб, қидирувга берилган қочқин Аблахат Итохунов 7 ойдан буён Бишкекдаги тергов изоляторида тақдири ҳал бўлишини кутиб яшамоқда.
Москвада жойлашган “Мемориал” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази вакилларига кўра, Россия фуқароси бўлган 42 ёшли Аблахат Итохунов Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 2013 йилнинг 28 ноябрь куни Қораболта шаҳрида қидирувга берилган шахс сифатида қўлга олинган. Шундан бери ҳибсда сақланаётган Итохуновнинг ҳибс муддати бир неча бор узайтирилган.
Эълон: «Жараён таҳририяти ёзги таътилга чиқмоқда
Хурматли Муштарий!
9 июлдан эътиборан “Жараён” таҳририяти ёзги таътилга чиқмоқда – навбатдаги мақола сайтимизда 21 июль куни чоп қилинади.
Бу вақт давомида бизни таътилни бекор қилиб, ишни муддатидан аввал бошлашга мажбур қиладиган ҳеч қандай муҳим воқеа содир бўлмаслигига умид қиламиз.
Ҳурмат билан, “Жараён” таҳририяти
Яна бир ўзбек қочқини Россиядан экстрадиция қилиниш хавфи остида қолмоқда
Самарада ҳибсда ушлаб турилган ўзбек қочқини Баҳодир Каримов очлик эълон қилди ва ЕХҲТга аъзо мамлакатлардан уни Россиядан Ўзбекистонга бадарға қилинишининг олди олинишида кўмак беришни сўради.
Жорий йилнинг 10 июнь куни Самара шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳибсга олинган асли Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидан бўлган 31 ёшли Баҳодир Каримов 3 июль куни Вена шаҳрида бўлиб ўтаётган фикр эркинлиги мавзусига бағишланган ЕХҲТ анжумани иштирокчиларига мурожаат қилиб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинишининг олдини олишда кўмак кўрсатишларини илтимос қилди.
Мўътабар Тожибоева Венада норозилик намойиши ўтказмоқда
4 июль куни Австриянинг Вена шаҳрида “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти томонидан уюштирилган Ўзбекистондаги қийноқ ва сиёсий қатағон қурбонларига бағишланмиш норозилик намойиши бўлиб ўтади.
“Ким айбдор?! Навбатдагиси ким?!” дея номланган мазкур акция фикр эркинлиги мавзусига бағишланган ЕХҲТ анжумани доирасида бўлиб ўтади.
Мирсобир Ҳамидқориев Тоштурмага ўтказилди
Жорий йилнинг 9 июнь куни Москва шаҳри марказида ўғирлаб кетилган ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориев, яқинларининг “Жараён”га маълум қилишларича, ҳозирда Тоштурмада сақланмоқда.
Куни кеча “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева билан телефон орқали боғланган ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориевнинг рафиқаси Элеонора Исаева ҳозирда эрининг Тоштурма тергов изоляторида сақланаётганини маълум қилди.