Category Archives: FEATURED
Эзгулик: Расмийлар маҳкум Солижон Абдураҳмоновнинг иддаоларини рад қилмоқда
Шу йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Васила Иноятова ҳамда Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/51-сонли муассасада журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Солижон Абдураҳмонов билан учрашган эди. Жамиятимиз томонидан шу муносабат билан тарқатилган пресс-релизда маҳкумнинг “Эзгулик”чиларни таънамуз иддаолар билан кутиб олгани, яъни фаолларнинг маҳкум мурожаати ва хатлари керакли манзилга етиб бормаётганидан шикоят қилганини ёзгандик.
Бугун – Абдуманноб Пўлатнинг 65 ёшли юбилейи кунидир!
“Одамий эрсанг, демагил одамий
Ониким йўқ, халқ ғамидин ғами.”
Алишер Навоий
Бугун – 2016 йилнинг 16 декабрь, муборак жума куни.
Бугун – Ўзбек мухолифатининг намоёндаси, инсон ҳақлари фаоли, йирик олим, фан, жамоат ва сиёсат арбоби, бебаҳо инсон, Ўзбек халқининг забардаст фарзанди Устоз Абдуманноб Пўлат туғилган кун!
Абдуманноб Қаюмович ҳаёт бўлганларида бугун муборак 65 ёшини қарши олган бўларди…
Мўътабар Тожибоева: Инсон ҳуқуқлари олий қадрият!
Улуғбек Бакиров: Мўътабар опа, бугун, 10 декабрь, инсоният тарихидаги 3 та муҳим кун!
Бугун, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигига 68 йил, инсон ҳуқуқи кунига 66 йил ҳамда «Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг шавқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи турларига қарши Конвенция» қабул қилинганлигига 32 йил тўлди. Бир сўз билан айтганда, бугун дунёда инсон ҳуқуқлари ва ҳуқуқбонлар куни. Аввало, сизни ва сиз орқали барча ҳуқуқ ҳимоячиларни шу байрамлар муносабати билан табриклаймиз.
Дунёдаги энг машаққатли, энг ҳаловатсиз ва айни дамда энг хавфли касблардан бири бу шубҳасиз ҳуқуқбонликдир. Қолган соҳалардаги инсонлар аввало ўзларининг, оилаларининг, ўз яқинларининг ҳимояси ва фаровонлиги учун ишласалар, айнан, ҳуқуқбонлар ўзлари учун эмас, ўзгалар учун, ўзи танимаган билмаган инсонлар учун ишлайди. Уларнинг ирқи, жинси, миллати, дини, тили, ижтимоий келиб чиқиши, маънавий ва маърифий аҳлоқлари қандай бўлишидан қатъий назар улар инсон бўлганлиги учун уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладилар. Ҳатто у душман бўлса ҳам.
Инсон ҳуқуқлари Умумжахон Декларацияси
Инсон ҳуқуқлари Умумжахон Декларацияси 1948 йил, 10 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 217 A (III) кўрсатмаси орқали қабул қилинган ва эълон қилинган.
Преамбула
Инсон оиласи барча аъзоларига ҳос бўлган қадр‐қиммат ҳамда уларнинг тенг ва ажралмас ҳуқуқларини тан олиш эркинлик, адолат ва ялпи тинчликнинг асоси бўлишини эътиборга олиб,
Инсон ҳуқуқларини менсимаслик ва оёқ‐ости қилиш одамзод виждонини ўртаётган ваҳшийларча қилмишларга олиб келганини ҳамда кишилар сўз ва маслак эркинлиги соҳиби бўлиб, қўрқув ва муҳтожликдан ҳоли бўлиб яшайдиган дунёни бунёд этиш одамларнинг нуфузли интилиши, деб эълон қилинганлигини эътиборга олиб,
Исмоил Дадажонов: «ТУШ» (9 июль 2012 йил)
Инсоннинг ёши ўтгани сари ҳаётий тажрибаси ошиб боради, ҳатолари камаяди, ёшликдаги қизиққонлик, эҳтиросларга берилиш каби заифликлар бартараф бўлиб боради, дeб ишонамиз. Айниқса одам ажрата билиш қобилияти ҳаётий тажрибага – инсон ёшига бeвосита алоқадор дeб биламиз. Ярим аср умр кўрдингми, дeмак сeни бировларга бўлган ишончинг ҳам емирилиб, қайроқтошдeк силлиқлашиб қолади. Энди сeни осонлик билан ишонтириш, кўнглингда бирор нимага умид учқунини ёқиш осон бўлмаслиги мумкин.
Аммо, инсон боласи минг йил яшаса, минг йил ўрганади. Ҳаётий тажрибам мeни ҳатолардан узоқроқ туришимга ёрдам бeради, дeб ўйлаб адашган эканман. Барча айбни босиб ўтган умримга юклашим ҳам балки адолатдан эмасдир. Балки, тажрибам панд берган, ҳисларим, туйғуларим алдагандир. Ватанга, миллатга бўлган бeғубор ҳис – туйғуларим, юртимизнинг эртанги куни борасидаги умидларим алданишимга йўл очгандир.
Мўътабар Тожибоева: Устоз Исмоил Дадажоновни эслаб!
1955 йилнинг 9 август куни туғилган, 2006 йилдан буён Швецияда сиёсий қочқин сифатида яшаб, узоқ давом этган оғир хасталикдан сўнг 30 ноябрь куни 61 ёшида Швецияда вафот этган таниқли мухолифат арбоби, “Бирлик» Халқ Ҳаракати партияси раиси ўринбосари Исмоил Дадажоновни ўлими муносабати билан унинг оила аъзоларига, яқинларига, дўстлари ва фикрдошларига яна бир бора таъзия билдираман.
Исмоил аканинг ўлими ҳақидаги хабарни эшитгач, Тўлқин Қораев орқали унинг оила аъзоларининг бугунги кунда ишлайдиган телефон номерларини топиб таъзия билдириш учун қўнғироқ қилганимда улар Исмоил ака охирги 3 йил ичида жигар саратони билан касалланганлиги ва охирги 3-4 ой касалликнинг охирги стадияси бўлганлиги боис Исмоил аканинг аҳволи ниҳоятда оғир бўлганлигини, фақатгина оила аъзолари, яқинлари билан мулоқот қилиб, шифокорларнинг қаттиқ назорати остида бўлганлигини айтишди.
Ачинарлиси турли сабаблар билан бир бирларимиз билан алоқаларимиз узилади, ёки контактларимизни йўқотиб қўямиз ва елкама елка туриб курашган сафдошимизни унутиб қўямиз, эсламаймиз. Ваҳоланки биз уни эсимизга келмай турган бир пайтида бир оғиз далдамизга, меҳримизга муҳтож бўлиб ётганлигини хис қилмаймиз.
Исмоил Дадажоновнинг вафоти муносабати билан Улуғбек Бакиров томонидан тайёрланаётган махсус дастурда фойдаланиш учун унинг ҳаёт йўлини акс эттирувчи бирор бир маълумот топа олмаганимиздан жуда ҳам афсусландим.
Исмоил Дадажон 61 ёшида Швецияда вафот этди
Бугун – 30 ноябрда таниқли мухолифат арбоби, “Бирлик» Халқ Ҳаракати партияси раиси ўринбосари Исмоил Дадажон 61 ëшида Швецияда оламдан ўтганлиги ҳақидаги хабар қалбларимизни ларзага солди.
Исмоил акани узоқ йиллардан бери қийнаб келган дард охир оқибат бу дунёдан олиб кетди.
Устоз Исмоил Дадажоннинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига, оила аъзоларига, дўсту биродарларига ҳамда барча сафдошларимизга таъзия билдираман.
Исмоил ака бутун умр халқ дардида ёниб яшади!..
Ўҳшаш тақдирлар, ёҳуд ХХ асрнинг зиндонда қолаётган бошқа асирлари қачон озод қилинадилар?
1940 йилнинг 12 декабрида туғилган, Эврил Турон тахаллуси билан танилган, 2008 йилда “Ўлмас қоялар” романи француз тилида китоби чоп килинган таниқли ёзувчи, Мамадали Маҳмудов сохта айбловлар билан 1994 йил 3 мартда қамоққа олиниб, 1996 йилнинг 6 август кунигача қамоқда бўлган.
1999 йил 19 февралда эса Мамадали Махмудов ўғирлаб кетилиб, бир ярим ой давомида унга номаълум бўлган жойда, қўлларига кишан солинган холатда сақлаб, шахсан Ички Ишлар Вазирининг ўринбосари Сайфулла Асадов ва бошқарма бошлиғи Алишер Шарофиддинов, бугунги кунда Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Ички Ишлар вазирлигидаги юқори лавозимга кўтарилган Алишер Эргашевлар ҳамда улар томонидан ёлланган лахмачлар томонидан узлуксиз қийноқларга солинган.
ЕХҲТнинг Тошкентдаги вакили Жон Мак Грегор ҳақми ёки Париж Олий судининг судяси Джоел Бойерми? Қай бирига ишонайлик?!
Жаҳонгир Муҳаммад: Солиқнинг кучи (Бўлган воқеа)
Дўстим дея олмайман, аммо яқин танишим бор. Ёши бир жойга етиб қолди. Орада бир келиб, «Кеннойи бир ош дамласинлар” дейди.
Илгари менга қўшилиб Каримовни сўкарди, ҳозир Мирзиёевни сўкади. Сабабини сўрасангиз, жавоби аниқ, “диктаторнинг боласи ҳам диктатор” дейди. Танийсизми, десам, танимайди, планларини биласизми, десам, билмайди. Аммо шундай сўкадики, ёнингизда бола чақангиз бўлса, ер ёрилса, рози бўласиз.
Бу сафар келганида “дипломат”лик қилдим. Ҳол-аҳвол сўрашдик. Трампдан бошлаб, Путинга қадар етиб бордик.