Category Archives: FEATURED
Намоз НОРМЎМИН: Андижонда ёнди баҳорим менинг…
Золимнинг зулуми қачон битади,
Мазлумлар оҳига кимлар етади,
Ахир бу бадбашара қачон кетади,
Андижонда кетди оҳорим менинг,
Андижонда ёнди баҳорим менинг.
Тарихда бу қадар ёмон кунлар йўқ,
Халқим қон йиғлаган қора тунлар йўқ,
Ўзбекнинг қалбига отилдику ўқ,
Андижонда кетди оҳорим менинг,
Андижонда ёнди баҳорим менинг.
Саҳвий: Андижонлик шаҳидларни унутманглар!
Улар ҳали бу ҳаётдан тўймаганди,
Қанчалари ўн саккизга тўлмаганди.
Улар ноҳақ қурбон бўлди, Андижонда,
Чунки, улар золимга қул бўлмаганди.
Эй одамлар, шайтонни йўлин тутманглар,
Андижонлик шаҳидларни унутманглар!
Хотирасиз бу эл қандай обод бўлур?,
Ўтганларнинг руҳи эсланса шод бўлур.
Агар унутса, марду жонфидоларни,
Бундай элни келажаги барбод бўлур.
ИАКдан шафқат мурувватни кутманглар,
Эй одамлар, шаҳидларни унутманглар!
Шаксиз бизнинг тарихда, бу исён қолар,
Толиб Ёқубов: Андижонга бағишлов
Водиё, шаҳринг гўзал, ҳур Андижонингдан кетай,
Шуҳратингни элга ёйган марду-майдонингдан кетай,
Шеърият осмонида порлади бир юлдузинг,
Бобурингдан ўлса ортиқ Саиджаҳонингдан кетай.
Қай шаҳар инсонга шунча нон берур, илҳом берур?
Нон ва илҳом бирла сизга чеки йўқ имкон берур?
Золиму манфурга қарши тап тортмас инсон берур?
Андижон! Бағри кенг, оромижон, жаннат-маконингдан кетай,
Усмон Баратов: «Андижонда ҳокимият пардасини кафан қилдим»
Дастуримизнинг бугунги сони ҳам Андижон қирғинининг 11 йиллигига бағишланди. Шу туркумдаги эшиттиришимизнинг бугунги сонида Россия Федерациясидан «Ватандош» жамияти раиси Усмон Баратов иштирок этдилар.
Қудрат Бобожон: Андижон қирғини унутилмайди! (Ғалабанинг 71 ва Андижон қирғинининг 11 йиллигига)
Бугунги эшиттиришимизда Швециядан мустақил журналист Қудрат Бобожон иштирок этдилар. Бугунги дастуримиз Андижон қирғинининг 11 йиллигига бағишланди.
Дастуримиз аввалида, барча юртдошларимизни ва миллатдошларимизни фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 71 йиллиги билан чин дилдан табриклаймиз!
Хазратқул Худойберди: Андижон қирғинини унутмайлик!
Дастуримизнинг бугунги сони Андижон қирғинининг 11 йиллигига бағишланди. Шу туркумдаги эшиттиришимизнинг бугунги сонида Швециядан мухолифат намоёндаси Ҳазратқул Худойберди иштирок этдилар.
Умида Аҳмедова нуфузли халқаро мукофот сохибаси бўлди
Бош қароргоҳи Нью Йоркда жойлашган Инсон Ҳуқуқлари Ҳалқаро Жамғармаси 2016 йил бўйича «Вацлав Гавел» халқаро мукофоти совриндорларини эълон қилди. Улар Эронлик карикатурачи Atena Farghadani, Россиялик рассом Пётр Павленский ва ўзбекистонлик таниқли ҳужжатли кино устаси ва фотосуратчи Умида Аҳмедовалардир.
Мукофот топшириш маросими шу йилнинг 25 май куни Oslo Freedom Forumнинг Ослодаги навбатдаги анжумани пайтида бўлиб ўтади. Совриндорларга «Демократия маъбудаси» хос хайкали тақдим этилади.
Умида Аҳмедова Мўътабар Тожибоеванинг табригини қабул қиларкан, бошига тушган ўша маъшум кунларни эслашни унутмади.
Ёдгор Турлибеков ва Дилмурод Саййид таваллуд кунига махсус дастур
Бугунги дастуримиз мухолифат фаоллари – Ёдгор Турлибеков ҳамда Дилмурод Саййидларнинг таваллуд айёмларига бағишланади.
Андижон қирғинини унутмайлик!
Қонли Андижон фожеасининг 11 йиллиги арафасида ўзбек халқининг тақдирига бефарқ қарамаган, сукунатга рози бўлмаган барча юртдош ва миллатдошларимизга
Ўзбекистон фуқаролик жамияти «Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгаши номидан
М У Р О Ж А А Т Н О М А
Ҳурматли юртдошлар, қадрли миллатдошлар!
Маълумки, бир неча кундан кейин юзлаб, балки минглаб ватандошларимизнинг қони тўкилган мудҳиш фожеага – Ўзбекистон ҳукуматининг инсониятга қарши ваҳшиёна жиноятлар содир этгани — Андижон қирғинига 11 йил тўлади!
Ўтган 11 йил мобайнида мазкур фожеанинг асосий айбдорлари бўлганлар, нафақат жазоланмади, балки дунёдаги энг демократик давлатларнинг раҳбарлари томонидан геосиёсий манфаатлар сабабли қўллаб-қувватланиб келинмоқда.
«Муқаддас аёл» қутлов дастури. (Васила Иноятованинг 60 йиллигига)
«Муқаддас аёл» деб номланган бугунги махсус сон эшиттиришимиз, мухолифат намоёндаси, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Васила Иноятованинг 60 йиллик таваллуд айёмига бағишланади.