Category Archives: JARAYON.COM АРХИВИ
Адвокат Васильев: Менда Элла билан ҳаммаси жойида экани ҳақида маълумот бор
9 июнь куни Москвада ўғирлаб кетилган Мирсобир Ҳамидқориевнинг адвокати Илларион Васильев «Жараён»га ўзбек қочқинининг турмуш ўртоғи Элеонора Исаева билан ҳаммаси жойидалигини маълум қилди.
18 июнь куни ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориевнинг Москвадаги адвокати Илларион Васильев “Жараён”га Мирсобир Ҳамидқориев ва унинг турмуш ўртоғи Элеонора Исаева Ўзбекистонда эканлиги тўғрисидаги маълумот йўқлигини айтди.
Қочқин Ҳамидқориевнинг рафиқаси Ўзбекистонга олиб кетилган
9 июнь куни Москвада бедарак йўқолган ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориевнинг турмуш ўртоғи Элеонора Исаева яширинча Россиядан Ўзбекистонга олиб кетилгани маълум бўлди.
Бу ҳақда Элеонора Исаева “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг раҳбари Мўътабар Тожибоевага маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алимов Анвар Валиевичга Мўътабар Тожибоевадан Мурожаатнома
2014 йилнинг май ойида тиббий текширувлар натижасида Абдурасул Худойназаровда саратоннинг 4-босқичи аниқланган. Худойназаров қамоқхонада ўлиб қолмаслиги учунгина унинг жазо муддати тугашига саноқли кунлар қолганида қамоқдан озод этилган, чунки таниқли ҳуқуқ фаоли қамоқхонада жон таслим қилса, Ўзбекистон ҳукумати обрўсига анча путур етиши мумкин эди.
Россияда ўзбек қочқини Ҳамидқориев ўғирлаб кетилди
9 июнь оқшомида Москвада ўзбекистонлик қочқин Мирсобир Ҳамидқориев ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда москвалик адвокат Илларион Васильев ўзбек қочқинининг рафиқаси Элла сўзларига таянган ҳолда «Жараён»га маълум қилди.
Элланинг айтишича, шу кунларда улар қурилиши битмаган уйда яшаётганлари cабабли фарзандлари тез-тез касал бўла бошлаган. Кеча оқшом эр-хотин фарзандини касалхонага олиб бориш учун такси чақирганлар.
Ҳуқуқ фаоли Абдурасул Худойназаров оғир аҳволда онкология касалхонасига келтирилди
Ҳуқуқ фаоли Абдурасул Худойназаровнинг турмуш ўртоғи Гулчеҳра Туронованинг “Жараён”га маълум қилишича, 29 май куни унинг турмуш ўртоғи озодликка чиқарилиб, ўша куннинг ўзидаёқ Тошкент вилоятидаги онкология касалхонасига келтирилган.
3 июнь куни ҳуқуқ фаоли Абдурасул Худойназаровнинг турмуш ўртоғи Гулчеҳра Туронова билан телефон орқали бўлиб ўтган суҳбатда “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева ҳуқуқ фаоли Тошкент вилоятидаги онкология касалхонасига ётқизилганидан хабардор бўлди.
Шифокорлар Худойназаровнинг қувиғи атрофида саратон борлигини аниқлашган.
Ўзбек расмийлари сиёсий маҳбус Абдурасул Худойназаровни озодликка чиқардилар
Жорий йилнинг 30 май куни Ўзбекистон расмийлари шу кунгача қамоқ жазосини ўтаб келган ҳуқуқ фаоли Абдурасул Худойназаровни озодликка чиқардилар.
Бу ҳақда “Жараён” Ўзбекистон ичкарисида фаолият юритадиган ва Абдурасул Худойназаров аъзоси бўлган инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти тарқатган матбуот варақчасидан хабар топди.
Муҳожирлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси: “Хор бўлаётган миллат нидоси” (видео)
Сўнгги ойларда Россияда истиқомат қилаётган ҳамда ноқонуний одам ўғирлаш ва экстрадициялар хавфи остида қолаётган ўзбек қочқинлари бу мамлакат ҳудудида узоқроқ муддат қолиш, ватанига ноқонуний экстрадиция қилиниш вақтини чўзиш ёки ўзбек махсус хизматлари томонидан ўғирланишдан халос бўлиш учун Россияда онгли равишда жиноят содир эта бошлаганлар.
Зулфия Омонова уй қамоғига чиқарилди
20 май куни давом этган навбатдаги маҳкама аввалида судланувчи Зулфия Омонованинг адвокати Валериан Вахитов суд ҳакамига ҳимоясидаги шахсни уй қамоғига чиқаришини сўради.
“Ҳурматли ҳакам, менинг ҳимоямдаги Зулфия Омонова МҲДҚнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонасида 20 кун давомида ноқонуний ушлаб турилган. Дастлабки белгиланган муддат ўз ниҳоясига етганлиги сабабли Зулфияни уй қамоғига чиқаришингизни сўрайман”, – деди Валериан Вахитов.
Андижон воқеаларининг яна бир қурбони ўзбек расмийларини қонунга хилоф хатти-ҳаракатларда айбламоқда
Нью-Йорк — Ўзбекистон ҳукумати 2005 йили тинч норозилик намойишига чиққан юзлаб фуқаро оммавий қирғин қилинмиш Андижон шаҳридаги қатағон учун БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси олдида жавоб беради.
Андижон қирғинида омон қолган Ҳусанбой Рўзиев БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасига шикоят аризаси билан мурожаат қилди.
Ўз мурожаатида у 2004 йили ноқонуний қўлга олингани ва қийноқларга дучор этилгани ҳамда 2005 йилги воқеалар бўйича тегишли текширув ўтказилмагани важидан Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ва хавфсизлик хизматини айбламоқда.
Қамоқда опа-сингил Ҳамдамоваларнинг аҳволи оғирлашди
“Жараён”нинг Ўзбекистон ичидаги манбаси хабар қилишича, сиёсий маҳбусалар ҳисобланмиш опа-сингил Ҳамдамоваларнинг аҳволи оғирлашган. Бу ҳақда бизга хавфсизлик важидан исмини ошкор қилмаётган манбамиз жорий йилнинг 27 май куни маълум қилди.
Унинг айтишича, қамоқдаги диндор опа-сингилнинг каттаси Зулхумор Ҳамдамованинг кўзи яхши кўрмай қолган. Бундан ташқари, манбага кўра, қамоқхона маъмурияти бир неча ой аввал бачадонида ўсимта аниқланган Меҳринисо Ҳамдамовага жарроҳлик амалиётини ўтказишга рухсат бермай келмоқда.