Category Archives: JARAYON.COM АРХИВИ
Янис Галаноснинг яқинлари Мўътабар Тожибоевадан ёрдам сўради
Қирқ кундан буён ҳибсда сақланаётган ва ўзбек махсус хизматлари томонидан қийноққа тутилгани тахмин этилаётган Греция фуқароси Янис Галаноснинг оиласи уни муҳофаза қилишни сўраб, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоевага мурожаат қилди.
Мўътабар Тожибоева: Бахтли ҳаёт кечириш ҳуқуқи
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида барча одамлар ўз қадр-қиммати ва ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғилишлари ҳамда ҳар бир инсон ирқи, тана ранги, миллий мансубиятидан қатъий назар Декларацияда эълон қилинган барча ҳуқуқ ва эркинликка эга бўлиши зарурлиги қайд этилган.
Учинчи дунё мамлакатларидаги ноқулай сиёсий ва иқтисодий вазият, локал урушлар, экологик ва техноген офатлар одамларни гуруҳ-гуруҳ бўлиб бир минтақадан бошқа бир минтақага кўчишларига асосий сабаб бўлиб ҳисобланади.
18 декабрь – Халқаро мигрантлар куни
Ҳурматли муштарий!
Ҳар йили 18 декабрь куни бутун дунёда мигрантлар куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан бу куни сайтимизда мигрантлар ҳуқуқларининг бузилишига оид қатор материаллар чоп қилинади.
“Жараён” таҳририяти
Бишкекда бедарак йўқолган ўзбек қочқини 8 йилга кесилди (янгиланди)
Жорий йилнинг февралида Қирғизистон пойтахтида бедарак йўқолган ўзбек қочқини Андижон суди томонидан саккиз йилга қамагани маълум бўлди.
“Жараён” мухбири билан 17 декабрь куни телефон орқали суҳбатлашган ўзбек қочқини Шуҳрат Мусиннинг турмуш ўртоғи Барно Мусинанинг айтишича, турмуш ўртоғи устидан суд маҳкамаси жорий йилнинг ноябрь ойида Андижон шаҳрида бўлиб ўтган.
Ўзбек қочқинлари Қирғизистонни тарк этмоқда
Бошпана илинжида Қирғизистонга келган ўзбек қочқинлари маҳаллий махсус хизматлар таъқиби ва БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармасининг Бишкек ваколатхонаси ходимлари лоқайдлигидан безиб, бошқа мамлакатларга чиқиб кета бошладилар.
Ҳозирча Қирғизистонда қолаётган ўзбекистонлик қочқинлардан бири Каримжоннинг «Жараён»га айтишича, сўнгги бир ой давомида биргина Бишкек шаҳридан ўнга яқин қочқин оила Туркияга чиқиб кетган.
Гулнора Каримова ўз туҳматлари учун жавоб бериши лозим
“Бўҳтон қиличдан ҳам мудҳишроқ қуролдир, чунки унинг ярасини умрбод даъволаб бўлмайди”, деган эди буюк алломалардан бири Г.Филдинг.
Инсонга нисбатан қилинган биргина бўҳтон унга қанчалар даражада руҳий ва жисмоний азоб беради. Агар у бўҳтон минглаб муштарийга эга бўлган нуфузли нашрда эълон қилинса-чи?
Толиб Ёқубов: Жаслиқ қамоқхонаси қай мақсадда барпо этилган?
2013 йил октябрь ойининг охирида Женева шаҳрида БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси сессиясида жорий йил март ойида мазкур ташкилотнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган сессиясида Ўзбекистонда қийноқлар кўламига доир қўмита аъзоларининг берган ёзма саволларига Ўзбекистон ҳукумати ўз ёзма жавобларини тақдим этди.
Савол ушбу бўлган: “Қийноқлар масаласи бўйича Махсус маърузачининг фикрича, “ўзининг жойлашишига кўра ҳам маҳбуслар, ҳам уларнинг қариндош-уруғлари учун шафқатсиз, ғайриинсоний ва инсон шаънини таҳқирловчи муомала ёки жазолаш билан бир хил бўлган қамоқ шароити яратилган” Жаслиқ қамоқхонасини иштирокчи-давлат ёпиш нияти бор-йўқлиги ҳақида маълумот беришингизни сўраймиз”.
Ўзбекистондаги қийноқлар: манзара, миқёс ва моҳият (видео)
Ўзбекистон ҳукумати 1984 йилнинг 10 декабрида қабул қилинган «Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг ўта шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши БМТ Конвенцияси”ни мустақилликнинг дастлабки йилларида, яъни 1995 йил 30 августида ратификация қилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Конституциясининг 26-моддасида: «Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас», дейилади.
Ўзбекистон: Расмийлар ҳужжатли кино устаси Маҳмудовнинг мамлакатдан чиқишига тўсқинлик қилмоқда
Ўзбекистонлик мустақил документалист Абдулазиз Маҳмудов тўрт ойдан буён мамлакатдан чиқиш учун зарур бўлган ОВИР визасини ололмаяпти.
Яқинда Абдулазиз Маҳмудов 2000 йилдан бери унинг барча хорижий сафарларига таъқиқ қўйилганини билиб қолган.
10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари куни
Ҳурматли муштарий!
Ҳар йили 10 декабрь куни бутун дунёда Инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан бу куни сайтимизда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг бузилишига оид қатор мақолалар ва видеоматериал чоп қилинади.
“Жараён” таҳририяти