Category Archives: JARAYON.COM АРХИВИ

“Хьюман Райтс Вотч” ўзбек расмийларини сиёсий маҳбусларни амнистия қилишга чорлади

Ўзбекистон констутуцияси қабул қилинганининг 21 йиллиги нишонланиши  арафасида “Хьюман Райтс Вотч” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти мамлакат расмийларини сиёсий маҳбусларни амнистия қилиш ва қийноқ амалиётига барҳам беришга чақирди.

Шу йилнинг 7 декабрида қароргоҳи АҚШда жойлашган “Хьюман Райтс Вотч” халқаро ташкилоти “Ўзбекистон: Сиёсий маҳбуслар озод қилинсин, қийноқларга чек қўйилсин” деб номланган матбуот варақчасини эълон қилди.

Ҳуқуқ фаоли: Лондон Қаюм Ортиқов ишида етарлича фаоллик кўрсатмади

Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси собиқ ходими, Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқ қурбонига айланган Қаюм Ортиқовнинг хотини Моҳира Ортиқова Британия расмийларини ўзбек диктатураси билан тиғиз ҳамкорлик қилаётганликда айблайди.

Шу йилнинг 1 декабрь куни “Жараён” сайтимизда Тошкентдаги Буюк Британия элчихонаси собиқ ходими Қаюм Ортиқовнинг хотини Моҳира Ортиқованинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги парламентига йўлланган мурожаати чоп қилинганди.

Ўз мурожаатида Моҳира Ортиқова кейинги пайтда Ўзбекистон расмийлари билан фаол ва тиғиз ҳамкорлик қилаётган расмий Лондон хатти-ҳаракатларидан ҳафсаласи пир бўлгани ҳақида ёзади.

Мўътабар Тожибоева Франция Ташқи ишлар вазирлигининг инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси билан учрашди

5 декабрь куни Ўтюраклар клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева Франция Ташқи ишлар вазирлигининг инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси Патрициана Спарасино-Тиллай билан учрашди.  

Париждаги мазкур учрашув элчи хонимнинг илтимосига кўра ташкил этилганди.

Нельсон Мандела хотирамизда

Агар сизда бир орзу бўлса, токи таслим бўлмас экансиз, уни рўёбга чиқаришга ҳеч нарса тўсиқ бўлолмайди. (Нельсон Мандела)

Узоқ давом этган касалликдан сўнг 95 ёшида ХХ асрнинг афсонавий инсон ҳуқуқлари курашчиси, Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) собиқ президенти ва Нобель тинчлик мукофоти лауреати Нельсон Ролиҳлаҳла Мандела оламдан ўтди. Бу ҳақда 2013 йилнинг 5 декабрь куни марҳумнинг шахсий сайти (www.nelsonmandela.org) орқали хабар тарқатилди.

Али Мирзо: Аро йўлдаги ногирон

Шу йилнинг 4 октябрь куни Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий турмушни ёритувчи 12news.uz хабар агентлиги “Ўзбекистонда “жиҳодчилар” ногиронларни ишга сола бошлади” сарлавҳали материални чоп қилди.

Мазкур мақолада Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари кўзи ожиз тўрт киши жалб қилинмиш радикал диний гуруҳнинг яширин ячейкасини фош қилгани баён қилинган.

Ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Рустамов ўзига нисбатан чиқарилган ҳукмдан норози

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси вакили Шуҳрат Рустамов жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг қарийб 8 миллион сўмлик жарима солиш ҳақидаги қарори юзасидан шикоят қилмоқчи.

Ўзбекистон расмий идораларига шикоятлар ёзгани учун жиноий таъқибга дучор бўлган ҳуқуқ ҳимоячисига тергов пайтида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) ва 159-моддаси (конституциявий тузумга тажовуз) бўйича айблов қўйилганди.

Диктаторнинг қариндошлари жон сақлашга жой излаяпти

Туркия Республикаси адлия вазири жаноб Саъдуллоҳ Эргинга (Sadullah Ergin)

Муҳтарам жаноб Саъдуллоҳ Эргин,

Ўзбекистон ва умуман, Марказий Осиё мамлакатларида инсон ҳуқуқлари масалалари, мониторинг ва журналистик тадқиқотлар ўтказиш, бу мамлакатлардаги фуқаролик жамиятини ривожлантиришга кўмаклашиш билан шуғулланадиган “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти номидан Сизга самимий ҳурмат ва эҳтиромимни изҳор этишга рухсат этинг.

Эри ортидан Россияга келган ўзбекистонлик ёш жувон жинсий қулликка тушиб қолди

Фарғоналик 26 ёшли Зулфизархон беш ёшли боласини Ўзбекистондаги қайнонасига ташлаб, 2012 йилнинг сентябрь ойида Санкт-Петербург шаҳрига эрининг олдига келган.

Россияда Зулфизархон шаҳар объектларида фаррош бўлиб ишлай бошлаган. Санкт-Петербургда бир муддат яшаган эри Москвага кетиб, у ерда бошқа аёл билан танишган, шундан кейин у хотинини бегона юртда ёлғиз ташлаб кетган. У қўнғироқ ҳам қилмай ва огоҳлантирмай, Зулфизархоннинг ҳаётидан ғойиб бўлган, ўз мажбуриятлари ва фарзандини эса унутган.

Мўътабар Тожибоева: Андижон фожеасининг акс-садоси

БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси раиси жаноб Клаудио Гроссманга

Муҳтарам жаноб Клаудио Гроссман 2013 йилнинг 18 ноябрь куни Озод Европа/Озодлик радиосининг (RFE/RL) ўзбек хизмати Ўзбекистоннинг Навоий вилоятидаги 64/47-пенитенциар муассасасида қамоқ жазосини ўтаётган 36 ёшли Таваккал Ҳожиевнинг ўлими ҳақида хабар ва унинг ўлимидан икки ой аввал – сентябрь ойи бошларида мамлакат расмийларига ёзилган мурожаатидан парча эълон қилди. 

Хатда колония маъмурияти томонидан маҳбусларга нисбатан қийноқ ва зўравонлик қўллаш фактлари батафсил баён қилинган. Ўлим билан тугаган мунтазам қийноқлар, аёвсиз ва ғайриинсоний муомаланинг кенг тарқалгани қатъий тартибдаги колония маҳкумини ўзбек расмийларига мурожаат қилишга ундаган.

Москва миграция идоралари ўзбек қочқинларидан ҳуқуқ фаоли Ганнушкинага туҳмат қилишни талаб қилмоқда

Россия Федерал муҳожирлик хизматининг Москва шаҳар бошқармаси ходимлари ўзбекистонлик адвокатнинг фарзандларини қўлга олиб, улардан таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Светлана Ганнушкинага қарши ариза ёзиб беришни талаб қилаётир.

Шу йилнинг 27 ноябрь куни Москвада полиция ўзбекистонлик икки фуқаро – 24 ёшли Хайринисо ва 23 ёшли Чингиз Формановларни қўлга олган. Бу ҳақда “Жараён”га 28 ноябрь куни қўлга олинганларнинг онаси, самарқандлик адвокат Назира Қаршиева маълум қилди.