Category Archives: JARAYON.COM АРХИВИ
Касалхонада даволанаётган Мўътабар Тожибоева билан боғланиш имкони
Хурматли дўстлар!
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ассоциацияси раҳбари Мўътабар Тожибоева шу кунларда Париждаги касалхоналардан бирида муолажадан ўтмоқда.
Ҳуқуқ фаоли билан тез орада боғланиши шарт бўлган кишилар қуйидаги телефон рақамларга қўнғироқ қилишлари мумкин: +33 6 79 23 39 27 ва +33 6 35 55 24 51
“Жараён” таҳририяти
Ҳуқуқ фаоли Рустамов судга боришдан бош тортди
Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси вакили Шуҳрат Рустамов 18 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судидан телефон орқали чақириқ олган, бироқ у ерга бормаган.
Бу ҳақда “Жараён”га ҳуқуқ фаолининг ўзи маълум қилди.
– Соат 12 да телефон қилишди. “Соат 3 га етиб келинг, ишингизни кўрамиз. Айблов эълон қилинган, хулосасини олгансан, подписка бергансан”, дейишди.
Шукуржон Абдураҳмонова: Солижон азобланмасин десанглар, унинг номини эсламанглар
Жорий йилнинг 3 октябрь куни мустақил журналист Солижон Абдураҳмонов соғлиғи ёмонлашгани туфайли Қаршидаги 64/51-колониясидан Тошкентдаги “Сангород”га кўчирилган.
Пайшанба, 17 октябрь куни мустақил журналист ва ҳуқуқ фаоли Солижон Абдураҳмоновнинг яқинлари у билан учрашиш ҳамда дори-дармон ва егулик бериш учун УЯ 64/18-қамоқхона шифохонасига (бу жой эл орасида “Сангород” деб аталади) борганлар.
Стефания Кулаева: Миллатчиликдан ҳадиксираш Кремлни ирқчиликка қарши қўрқа-писа ҳаракат қилишга мажбур қилмоқда
Бирюлёводаги тартибсизликлардан сўнг Москвада ўзбекистонлик ва озарбайжонлик муҳожирлар ўлдириб кетилди.
16 октябрь, чоршанба куни қатор омммавий ахборот воситалари Шарқий Бирюлёвода 51 ёшли эркакнинг пичоқланган жасади топилганини маълум қилди.
Диктатор учун Европа дарчаси
Бугун Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Латвия Республикасига икки кунлик расмий сафари бошланди.
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати тарқатган маълумотларга кўра, учрашув ва музокаралар чоғида Латвия раҳбарияти билан Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни изчил ривожлантириш масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама этилади.
Бирюлёводаги воқеалар бутун Россия бўйлаб миллатчилик кайфияти кучайишига олиб келди
Жорий йилнинг 9 октябридан 10 октябрига ўтар кечаси 25 ёшли Егор Шчербаков ва унинг қайлиғи уйга қайтаётган эди. Уйлари йўлаги олдида ёшларга яқинлашган номаълум эркак ўзаро зиддият чоғида йигитнинг юрагига пичоқ урган.
Олган жароҳати натижасида ёш йигит ҳалок бўлган, қотил эса воқеа жойидан яширинишга улгурган.
Обид Саидов: Акамнинг озод қилинишидан умидим бор
Жорий йилнинг 8 октябрь куни тарқатган матбуот варақчасида Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон қамоқхоналарида жазо муддатини ўтаётган тўрт нафар сиёсий маҳбус вазияти юзасидан хавотир билдирди.
Булар – мустақил журналистлар Дилмурод Саййид ва Солижон Абдураҳмонов, ҳуқуқ фаоли Абдурасул Худойназаров ҳамда Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати, мухолифатдаги “Эрк” партиясининг фаоли Мурод Жўраевлардир.
Қозоғистонлик муслима видеоролик учун беш йилга кесилди
Остоналик 33 ёшли Наталья Войтенкова Қозоғистон Жиноят Кодексининг террорчилик ёки экстремизмни тарғиб қилганлик ҳамда террор ҳужумига даъват қилганликда айбдор, деб топилди. Уч нафар вояга етмаган боланинг онаси Наталья Войтенкова суд залидан қўлига кишан солиб олиб кетилди.
Войтенова хоним устидан суд ҳукми 12 октябр куни тушдан сўнг ўқиб эшиттирилган. Бу ҳақда “Диапазон” хабар агентлиги хабар тарқатди.
Сиёсий маҳбусларга озодлик!
Ҳурматли муштарий!
Яқинда инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон қамоқхоналарида жазо ўтаётган тўрт нафар сиёсий маҳбус вазияти юзасидан хавотир билдирди.
Булар – мустақил журналистлар Дилмурод Саййид ва Солижон Абдураҳмонов, ҳуқуқ фаоли Абдурасул Ҳудойназаров ҳамда Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати, мухолифатдаги “Эрк” партиясининг аъзоси Мурод Жўраевлардир.
Москва аёзи билан юзлашган гўдаклар кўмакка муҳтож
Ҳурматли муштарий!
Сайтимизга кириб, ушбу матнни ўқишга қарор қилганингиз учун сиздан миннатдормиз! Демак, Сиз мутлақо айбсиз тўрт гўдак тақдирига бефарқ эмассиз.
15 ёшли Абдулқуддус, 12 ёшли Зулайҳо, 10 ёшли Муслимахон ва 3 яшар Музайяна онаси билан биргаликда бир ҳафта мобайнида Москванинг Домодедово аэропортидаги депортация қилинадиганлар учун мўлжалланган изоляторда, кейин эса аэропорт транзит ҳудудида тутиб турилди. Бу вақт оралиғида болалар дурустроқ иссиқ овқат ҳам емадилар. Уларда фақат биттагина адёл бор эди, бунда ҳам болаларнинг кенжаси – уч ёшли Музайяна ётган, холос. Москвада эса аллақачон совуқ тушган.