Ушбу эълонга бириктирилмиш файлда Сиз “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар: Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита” дея номланган навбатдаги ҳуқуқий қўлланма билан таниша оласиз.
“Жараён” таҳририяти
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси собиқ депутати Тойиба Тўлаганованинг сиёсий фаолияти ва бевақт вафоти ҳақида жамиятимизда ҳалигача турли хил тахминлар юради.
Шу боис “Жараён” мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида унинг яқинлари билан учрашишга қарор қилди.
У билан суҳбатда Тойиба Тўлаганованинг синфдоши ва дугонаси, аввал Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг метрология бўлими мудираси лавозимида ишлаб келган Машҳура Абдураҳмонова қуйидагиларни гапириб берди:
Йил бошидан буён Қорақалпоғистоннинг айрим туманларини ОИТСга чалинган кишилар тарк этишга мажбур бўлдилар.
Давлат тиббиётининг ОИТСга чалинганларни даволаш бўйича уринишларини маҳаллий аҳолининг зеҳнияти ва такаббурлиги, баъзан эса расмийларнинг очиқдан-очиқ лоқайдлиги пучга чиқармоқда.
Шу йилнинг 9 июн куни Манғит қишлоғидаги уйидан олиб кетилган ҳуқуқ фаоли Эргашбой Раҳимов ҳозиргача Амударё туман Ички ишлар бўлимининг вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ушлаб турилибди.
Бу борада унинг акаси Қуралбой Раҳимов 13 июн куни “Жараён”га маълум қилди.
Туркманистоннинг Тошовуз шаҳрида полиция ўз айғоқчиларига Ўзбекистон sim-картасига эга бўлган кишиларни кузатиб бориш ҳақида буйруқ берган.
Ўзбекистон мобил алоқа операторлари хизматидан фойдаланишга бўлган таъқиқ кампанияси Ўзбекистонда фаолият юритувчи иккита алоқа оператори ўз станциялари миқдорини кўпайтирганидан кейин бошланди.
2010 йилнинг 10-14 июнь кунлари Қирғизистон жанубидаги Ўш ва Жалолобод шаҳарларида содир бўлган воқеалар ўзининг шафқатсизона ва ваҳшиёналиги билан замонанинг қонли воқеалари тарихидан жой олди.
Ўша кунлари миллий мансубияти туфайли юзлаб кишилар, жумладан, гўдаклар, ёш болалар, аёллар ва қариялар ўлдирилди. Инсоният одамларнинг тириклайин ёндирилишига гувоҳ бўлди. Ахборотлашув ва глобаллашув даврида генетик жиҳатдан нормал одамга хос бўлмаган бу ёвузликларнинг барчаси миллионлаб рақамли ахборот ташувчиларга ёзиб олиниб, омма эътиборига ҳавола қилинди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Бухоро вилояти бўлими раиси Бобомурод Раззоқов вилоят ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бўлимида тергов қилинди.
Бу ҳақида баъзи бир оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.
“Жараён” мухбири мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида ҳуқуқ фаоли Бобомурод Раззоқов билан телефон орқали боғланди.
Жиззахлик, рус миллатига мансуб бир дўстимнинг айтганларини мен, Толиб Ёқубов, оққа кўчирдим ва ўзбек тилига таржима қилдим.
Бугун, эрталаб 8 ларда, кутилмаганда мен ўзимни Каримов, дея ҳис қилдим. Бутунлай эмас, озгинагина. Жиззахдан чиқиб, машинамда Самарқанд томон кетаётган эдим. Бир вақт қарасам нимадир ўзгарган, бошқача. Олдинда биттаям машина йўқ, йўл бўм-бўш. Мени ҳеч ким қувиб ҳам ўтмаяпти, чап эшикка ўрнатилган ойнага қарасам, орқадаям машина йўқ. Ҳеч ким.
Тошкентлик 28 ёшли ёлғиз она Ленара Шабанова Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик кодексининг учта моддаси билан ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбланди.
Жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг 23 май куни қабул қилган қарорига биноан Ленара Шабанова эндиликда давлат фойдасига 1591800 сўм жарима тўлаши керак.
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Швециянинг йирик телекоммуникация ширкати бўлмиш TeliaSoneraнинг Ўзбекистондаги фаолияти билан боғлиқ воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқда.
Жорий йил май ойи ўрталарида Швеция телеканали орқали TeliaSoneraнинг президент Ислом Каримов тўнғичи Гулнора Каримова ва Ўзбекистоннинг ҳукуматпараст тузилмалари билан ўзаро коррупцион муносабатлари ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм намойиш қилинди.
Ҳурматли муштарий!
Ҳуқуқ фаоллари ва оддий фуқаролар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг халқаро ҳуқуқ меъёрлари билан танишиб, ўз касбий фаолиятларида фойдаланишларига кўмаклашиш мақсадида “Жараён” таҳририяти ЕХҲТ ва БМТнинг услубий қўлланмалари, халқаро конвенция ва қонунлар ҳамда Ўзбекистонда амалда бўлган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига дохил қонунларнинг ўзбек тилидаги таржималарини чоп этишда давом этади.
Ушбу эълонга бириктирилмиш файлда Сиз “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар: Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита” дея номланган навбатдаги ҳуқуқий қўлланма билан таниша оласиз.
“Жараён” таҳририяти
Du | Se | Ch | Pa | Ju | Sh | Ya |
---|---|---|---|---|---|---|
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |