Category Archives: КАМПАНИЯЛАР
Бухоролик МХХ қотиллари шериги «ёлланма адвокат»га қўзғатилган интизомий иш Адвокатлар палатасида мухоқама қилинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар Палатаси раиси Р.Аҳмедовнинг Республика Адвокатлар Палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Муҳамедовага жўнатган хатига кўра 2016 йилнинг 30 декабргача Бухоро вилоят Адвокатлар Палатаси Рахим ва Илхом Ибодовларнинг ғайриқонуний хибсга олиб, уларга қийноқ қўлланишида иштирок этган «ёлланма адвокат» Хожиев Жалилнинг устидан интизомий иш қўзғаб, мухокамасини қилишлари керак эди.
ЎХҲ сайтидаги «Малоҳат Эшонқулова: Инсон тубанлигининг чегараси борми?» туҳмат мақола тўлиқ варианти
Менга – Мўътабар Тожибоевага қарши тухмат ва бўҳтонлардан иборат бўлган «Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА: Инсон тубанлигининг чегараси борми?» номли менинг шаъним, қадр қимматимни таҳқирловчи мақола бугун ўзгартирилиб, менинг шаънимга ёзилган барча бўхтонлар олиб ташланибди. Менимча бу мақолага муносабатимни сўраб фесбокда ёзганларга жуда чиройли жавоб тайёрлаётганимни, шу кунларда эълон қилишимни айтиб берган жавобим сабаб бўлган.
Лекин бу тухмат мақоланинг олиб ташланиши менинг ҳуқуқларимни бузилмаган деб хисобламайди. Бу «Ижод маҳсули»да баён қилинган туҳмат ва бўхтонларга «ижодкор» Малоҳат Эшонқулова ҳам, бу туҳматни ўзи бошқарадиган интернет нашрида чоп қилишга рухсат берган «Жиходчи ва радикалист» Муҳаммад Солиҳ ҳам жавоб беришлари шартлиги боисидан Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг сайтидан олиб ташланган, аниқроғи қисқартирилишидан олдинги тўлиқ вариантини жамоатчиликка тақдим қилишга қарор қилдим.
«Ўтюраклар Клуби»нинг 17 йиллиги муносабати билан қамоқлардаги 17 сиёсий маҳкумлар озодлигини яна бир бора талаб қиламиз!
TUG’YON радиосининг 2016 йилги фаолиятига бағишланган йиллик Ҳисобот
2016 йилнинг 16 январидан ўз ишини бошлаган ва 23 декабрдан қишги таътилга чиқаётган TUG’YON радиосининг 11 ойлик фаолияти бўйича
Ҳ И С О Б О Т И
Мазкур Ҳисобот “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти, Ўзбекистон Фуқаролик жамияти “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳамда TUG’YON радиоси таҳририяти томонидан тайёрланган. Ҳисобот жамоатчилик учун очиқдир.
2016 йилнинг 23 декабрь куни TUG’YON радиоси ижодий жамоси бир йиллик фаолияти юзасидан тайёрланган мазкур хисоботни радио тингловчилар ихтиёрига хавола қилган ва шу кундан қишги таътилга чиққанлиги ҳақида маълум қилган.
Биз ҳам 2016 йилда бизлар билан ва TUG’YON радиоси ижодий жамоаси билан яқиндан ҳамкорлик қилган барча Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаолларига, халқаро ва маҳаллий ташкилотлар вакилларига ҳамда TUG’YON радиоси тингловчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!
Кириб келган Янги 2017 йил барчамиз учун қутлуғ келган бўлсин ва барчангизга 2017 йил янгиланиш ва ижобий ўзгаришлар йили, ишонч ва хотиржамлик йили бўлиб қолишини тилакдошимиз!
«Ўтюраклар Клуби»нинг суд хукми йўқ қилинган архиви МҲХ ЖОСУСИ сайтида!
Диққат, диққат! Огоҳ бўлинг! Жосус суд хукми билан йўқ қилингани айтилаётган хужжатларни чоп қила бошлади!
Ўзи Канада фуқаролигини олган бўлишига қарамасдан Рустам Иноятов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати билан ҳамкорлик қилиб келган, яъни Канада фуқароси ўлароқ ўзга бир давлат (Ўзбекистон) хукумати манфаатига узоқ йиллар давомида жосуслик қилиб келган ва хукуматни танқидчилари ҳисобланмиш Ўзбекистон Фуқаролик жамияти вакилларига қарши Махсус хизматлар томонидан тайёрлаб чоп қилиш учун жўнатилган туҳмат ва бўҳтонлардан иборат мақолаларни ўзининг сайтида узлуксиз равишда чоп қилиб келган Исмат Хушев бугун ўз эгаси Рустам Иноятовга қарши бошланган кампанияда жонбозлик кўрсатиб, унинг бошчилигида содир этилган ва очилмай келаётган жиноятлар ҳақида бонг уришни бошлади. Унинг сайтида бугун, 5 январь кунги чоп қилинган «Республика Миллий Хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовга Очиқ хат» бунинг исботидир.
“Эзгулик” фаоллари Шайхали қамоқхонасида Ғанихон Маматхонов билан учрашдилар
2016 йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Васила Иноятова ҳамда Абдураҳмон Ташановлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/33-сонли муассасада жазо муддатини ўтаётган ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхонов билан учрашдилар.
Таҳририятга хат: Мўътабархон мени кечиринг…
Ҳурматли “Ўтюраклар” клуби вакиллари! Сизларнинг мухлисларингиздан бири сифатида яқинда мусулмон олами нишонлаган Ийд Қурбон ҳайити билан қутлайман ва жасоратли юмушларингизга омадлар тилайман.
Ижтимоий тармоқларда кейинги пайтларда мухолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўзаро нифоқлари кўпчилик каби менинг ҳам дилимни хуфтон қилаётганди. Очиғини айтсам, “Мухолифатчилар нега бир-бирлари билан бунча уришади, нимани бўлиша олмайди?” деб, ҳайрон бўлардим.
«Эзгулик» фаоллари «Навоий»да Иcроилжон Холдоров билан учрашди
ПРЕСС РЕЛИЗ № 17. 13 сентябрь 2016 йил
2016 йилнинг 11-сентябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари қамоқларда қолаётган фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашувлар доирасида Навоий шаҳридаги 64/29-сонли жазони ижро этиш муассасасида Исроилжон Холдоров билан учрашди. Исроилжон Холдоров ҳамскасблари билан қарийб бир соат давом этган учрашувдан ўта мамнун эканлигини билдирди.
“Сабаб ва воситаларидан қатъий назар, оиламни истисно қилганда, озодликдаги ҳамкасбларим билан учрашиш нақадар ажойиблигини ҳис қилиб турибман” дейди суҳбатдошимиз.
Ўзбекистон ҳокимият вакилларига Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакилларидан таклифлар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига
Ўзбекистон ва хориждаги Фуқаролик жамияти вакилларидан
ТАКЛИФЛАР
Биз Ўзбекистон Фуқаролик жамияти вакиллари, президент Ислом Каримов вафоти муносабати билан Ўзбекистонда янги сиёсий жараёнлар бошланади, деган катта умиддамиз!
Амалдаги олий ҳокимият бошқаруви вакилларига мамлакатда демократик жамият қуриш учун Ўзбекистон Фуқаролик жамияти вакиллари томонидан қўйилиши керак бўлган таклифлар рўйхатини тузишни бошлаганимизни эълон қиламиз!
Мазкур таклифларни нафақат Ўзбекистон Фуқаролик жамияти вакиллари, балки Халқаро ташкилотлар вакиллари, Халқаро жаҳон ҳамжамияти ҳам Ўзбекистон ҳокимияти олдига қўйишлари керак деб ҳисоблаймиз.
Биз Ўзбекистон ичкарисидаги ва мамлакатни ташлаб кетишга мажбур бўлган фуқаролик жамияти фаоллари Ўзбекистон ҳукуматининг Ватанимиз равнақи йўлида амалга оширадиган ҳар бир эзгу ҳаракати, ҳар бир қарорини қўллаб қувватлашга, ушбу мақсад йўлидаги фаолиятда кўмакдош бўлишга тайёр эканлигимизни билдирамиз.
Толиб ЁҚУБОВ: Паймона
Ўтмишда баъзи ҳукмдорлар ўзи ҳақида халқ фикрини билиш, у қандай гап-сўзлар айтаётганини аниқлаш учун мулозимларига »Подшоҳ ўлди» дея эълон қилишни буюраркан. 5-10 кун мамлакат арининг уясидай қайнар экан. Халқ муносабатини билиб бўлгач, ҳукмдор ҳеч нарса бўлмагандай халқ олдида пайдо бўлар экан.
Ҳукмдорнинг ўлганидан очиқдан-очиқ қувонганлар аниқланиб қамоққа ташланар ва, ҳатто, калладан жудо қилинар экан. Мабодо Ислом Каримов шу »ўйин»га қўл урган бўлса, бу XXI-аср бошида уюштирилган энг буюк фирибгарлик бўлади. Бошқача айтганда, эртага, 31 августда Ислом Каримов ҳеч нарсани кўрмагандай байрам майдонига кириб келиши ва, ҳатто, одатдагидай рақсга тушиши ҳам мумкин.