Category Archives: ЎТЮРАКЛАР КЛУБИ
“Эзгулик” фаоллари Шайхали қамоқхонасида Ғанихон Маматхонов билан учрашдилар
2016 йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Васила Иноятова ҳамда Абдураҳмон Ташановлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/33-сонли муассасада жазо муддатини ўтаётган ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхонов билан учрашдилар.
Таҳририятга хат: Мўътабархон мени кечиринг…
Ҳурматли “Ўтюраклар” клуби вакиллари! Сизларнинг мухлисларингиздан бири сифатида яқинда мусулмон олами нишонлаган Ийд Қурбон ҳайити билан қутлайман ва жасоратли юмушларингизга омадлар тилайман.
Ижтимоий тармоқларда кейинги пайтларда мухолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўзаро нифоқлари кўпчилик каби менинг ҳам дилимни хуфтон қилаётганди. Очиғини айтсам, “Мухолифатчилар нега бир-бирлари билан бунча уришади, нимани бўлиша олмайди?” деб, ҳайрон бўлардим.
«Эзгулик» фаоллари «Навоий»да Иcроилжон Холдоров билан учрашди
ПРЕСС РЕЛИЗ № 17. 13 сентябрь 2016 йил
2016 йилнинг 11-сентябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари қамоқларда қолаётган фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашувлар доирасида Навоий шаҳридаги 64/29-сонли жазони ижро этиш муассасасида Исроилжон Холдоров билан учрашди. Исроилжон Холдоров ҳамскасблари билан қарийб бир соат давом этган учрашувдан ўта мамнун эканлигини билдирди.
“Сабаб ва воситаларидан қатъий назар, оиламни истисно қилганда, озодликдаги ҳамкасбларим билан учрашиш нақадар ажойиблигини ҳис қилиб турибман” дейди суҳбатдошимиз.
Ўзбекистон ҳокимият вакилларига Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакилларидан таклифлар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига
Ўзбекистон ва хориждаги Фуқаролик жамияти вакилларидан
ТАКЛИФЛАР
Биз Ўзбекистон Фуқаролик жамияти вакиллари, президент Ислом Каримов вафоти муносабати билан Ўзбекистонда янги сиёсий жараёнлар бошланади, деган катта умиддамиз!
Амалдаги олий ҳокимият бошқаруви вакилларига мамлакатда демократик жамият қуриш учун Ўзбекистон Фуқаролик жамияти вакиллари томонидан қўйилиши керак бўлган таклифлар рўйхатини тузишни бошлаганимизни эълон қиламиз!
Мазкур таклифларни нафақат Ўзбекистон Фуқаролик жамияти вакиллари, балки Халқаро ташкилотлар вакиллари, Халқаро жаҳон ҳамжамияти ҳам Ўзбекистон ҳокимияти олдига қўйишлари керак деб ҳисоблаймиз.
Биз Ўзбекистон ичкарисидаги ва мамлакатни ташлаб кетишга мажбур бўлган фуқаролик жамияти фаоллари Ўзбекистон ҳукуматининг Ватанимиз равнақи йўлида амалга оширадиган ҳар бир эзгу ҳаракати, ҳар бир қарорини қўллаб қувватлашга, ушбу мақсад йўлидаги фаолиятда кўмакдош бўлишга тайёр эканлигимизни билдирамиз.
Толиб ЁҚУБОВ: Паймона
Ўтмишда баъзи ҳукмдорлар ўзи ҳақида халқ фикрини билиш, у қандай гап-сўзлар айтаётганини аниқлаш учун мулозимларига »Подшоҳ ўлди» дея эълон қилишни буюраркан. 5-10 кун мамлакат арининг уясидай қайнар экан. Халқ муносабатини билиб бўлгач, ҳукмдор ҳеч нарса бўлмагандай халқ олдида пайдо бўлар экан.
Ҳукмдорнинг ўлганидан очиқдан-очиқ қувонганлар аниқланиб қамоққа ташланар ва, ҳатто, калладан жудо қилинар экан. Мабодо Ислом Каримов шу »ўйин»га қўл урган бўлса, бу XXI-аср бошида уюштирилган энг буюк фирибгарлик бўлади. Бошқача айтганда, эртага, 31 августда Ислом Каримов ҳеч нарсани кўрмагандай байрам майдонига кириб келиши ва, ҳатто, одатдагидай рақсга тушиши ҳам мумкин.
Зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш
Қандайдир одамлар пайдо бўлади. Улар оилага, бойларга ҳам, камбағалларга ҳам, уйга, лачугага ёки ҳужрага, шаҳарда ёки қишлоқда – ҳамма жойга бостириб кирадилар. Улар кун ёки туннинг истаган вақтида, одатда фуқаро кийимида, баъзан формада ва ҳамма вақт қурол-яроғ билан келадилар.
Улар сабабини изоҳламасдан, қамоққа олиш тўғрисидаги ордерни кўрсатмасдан, кўпинча кимлигини ва кимнинг кўрсатмаси билан иш кўраётганликларини айтмасдан оиланинг бир неча аъзоларини машинага солиб ўзлари билан олиб кетадилар, бунда агар зарур бўлса куч ишлатадилар.
Одамларнинг зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлиши фожеасининг – инсон ҳуқуқларининг ўта кетган бузилиши ва халқаро жиноят сифатида баҳоланадиган қилмишнинг биринчи кўриниши кўпинча мана шундай кўринади.
Зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш қурбони тўғрисидаги хабарни тақдим этиш шакли
I илова
Диққат: юлдузча (*) қўйилган позициялар мажбурий ҳисобланади.
Изоҳ: Агар хабардаги ахборотнинг талаб қилинадиган мажбурий тартибдаги элементларидан бошқа маълумотлар ошкор қилиниши керак бўлмаса, тегишли позиция қаршисига «МАХФИЙ» деган белги қўйилиши зарур.
Ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ҳолатлар:
Агар у ёки бу ҳолат Ишчи гуруҳ эътиборига бирор-бир ташкилот томонидан тақдим этилса, ушбу ташкилот тегишли шахснинг тақдири ёки турган жойи аниқлангунга қадар Ишчи гуруҳдан оилага ва оиладан Ишчи гуруҳга расмий маълумотни қайта юбориш орқали ушбу ҳолат билан шуғулланишни давом эттириши илтимос қилинади.
Шу сабабли тахмин қилинаётган қурбоннинг оила аъзолари ушбу ҳолат сизнинг ташкилотингиз томонидан улар номидан Ишчи гуруҳга тақдим этилишига бевосита розилиги ва сизнинг ташкилотингиз оила билан Ишчи гуруҳ ўртасидаги алоқа йўлини таъминлай олиши мумкинлигини кўрсатиш илтимос қилинади.
Зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлган тақдирда бузиладиган ҳуқуқлар
Зўрлик остида ғойиб бўлиш Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида эълон қилинган ҳамда Инсон ҳуқуқлари тўғрисида иккита халқаро пактда, шунингдек инсон ҳуқуқлари бўйича бошқа асосий халқаро шартномаларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқларининг яхлит бир комплекси бузилишига олиб келади.
Инсон ғойиб бўлган тақдирда индивиднинг қуйидаги фуқаролик ёки сиёсий ҳуқуқлари бузилиши мумкин:
– унинг ҳуқуқ субъекти эканлигини эътироф этиш ҳуқуқи;
– шахснинг эркинлиги ва хавфсизлиги ҳуқуқи;
– қийноққа ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи турларига дучор қилинмаслик ҳуқуқи;
– ғойиб бўлган киши ўлдирилганда яшашга бўлган ҳуқуқ;
– индивидулликка бўлган ҳуқуқ;
– адолатли суд муҳокамасига ва суд кафолатларига бўлган ҳуқуқ;
– ҳимоянинг самарали воситасига, шу жумладан тавон ва компенсацияга бўлган ҳуқуқ;
– ғойиб бўлиш ҳолатлари тўғрисидаги ҳақиқатни билиш ҳуқуқи.
Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ишчи гуруҳи
II илова
АМАЛИЙ АХБОРОТ:
ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТНОМА
Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ишчи гуруҳи ўзида нимани ифодалайди?
Ишчи гуруҳ 1980 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия томонидан таъсис этилган эди. Унинг асосий вазифаси қариндошларининг тақдирини ва уларнинг турган жойини аниқлашда оилаларга ёрдам кўрсатишдан иборат.
Ишчи гуруҳ ғойиб бўлган шахсларнинг тақдирини ёки турган жойини аниқлаш мақсадида оилалар томонидан Ишчи гуруҳга улар тўғрисида маълумотлар етказилган якка тартибдаги ҳолатлар миллий маъмурлар томонидан тергов қилинишини таъминлашга интилиб оилалар билан тегишли ҳукуматлар ўртасидаги алоқа воситаси сифатида иш кўради.