Fevral 2013 ойлик архив

Ўзбекистонлик ногиронларнинг 352 минг долларини ким ўғирлади?

2008 йил февралида Ўзбекистон Ногиронлар жамияти томонидан «Жисмоний имконияти чекланган одамлар учун телекоммуникацион марказлар ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш бошланганди.

Лойиҳанинг мақсади Ўзбекистондаги жисмоний имконияти чекланган одамлар учун Интернет тармоғидан бепул фойдаланиш бўйича хизматлар тақдим этиш бўлган.

Толиб Ёқубов: Яқин ўтмишимизда нималар ҳақида ёзгандик?

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Баёноти                                                           

14 февраль 2000 йил

Ўзбекистон Олий Мажлисининг янги депутатлар корпуси олдида нутқ сўзлаган муҳтарам Президент жамиятни соғломлаштириш, уни демократик изга йўналтириш, ватан ташқарисига чиқиб кетишга мажбур бўлган мухолифат вакилларини ватанга қайтариш ҳақида гапирган эди. Бу юксак сўзларга ишониш ёки ишонмаслик ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир.

Шуҳрат Мусин ишига ўзбек махфий хизматлари аралашган бўлиши мумкин

Қирғизистондаги айрим ўзбек қочқинлари жорий йилнинг 18 февраль куни Бишкек шаҳрида андижонлик қочқин Шуҳрат Мусиннинг бедарак йўқолишини Қирғизистонга Қўқондан келган бошқа бир қочқиннинг ташрифи билан боғламоқдалар.

Яқин ўтмишимизда нималар ҳақида ёзгандик?

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Баёноти

Ўзбекистон Олий Мажлисининг янги депутатлар корпуси олдида нутқ сўзлаган муҳтарам Президент жамиятни соғломлаштириш, уни демократик изга йўналтириш, ватан ташқарисига чиқиб кетишга мажбур бўлган мухолифат вакилларини ватанга қайтариш ҳақида гапирган эди. Бу юксак сўзларга ишониш ёки ишонмаслик ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир. Ҳурматли Президентнинг гапларига бизнинг ишонгимиз келди, ростини айтганда бу зотнинг 1996 йил 30 август куни худди Олий Мажлис депутатлари олдида сўзлаган нутқларини эшитиб қандай қувонган бўлсак, гарчи Президентнинг ўша пайтда берган ваъдаларининг бирортаси ҳам бажарилмай ҳавода қолиб кетган бўлса-да, бу сафар ҳам қувондик.

ББС: Мўътабар Тожибоева Ўзбекистон ҳукумати устидан БМТга шикоят қилмоқда

Парижда яшаётган инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоева Ўзбекистон қамоқхонасида бўлган вақти юз тутган қийноқлари ва мажбурий стерилизация қилингани юзасидан БМТга шикоят йўллаган.

«Ўтюраклар клуби» ташкилоти раҳбари номидан БМТга шикоятни йўллаган Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Федерацияси, FIDH чиқарган баёнотда айтилишича, Тожибоева хоним 2005-2008 йиллар мобайнида қамоқхонда бўлган вақти шафқатсиз қийноқларга юз тутган ва тиббий амалииёт натижасида бачадони олиб ташланган.

Туркман чегарачилари тўналган Қозоғистон фуқаросини Ўзбекистонга бадарға қилди

Жорий йилнинг 19 февраль куни туркман чегарачилари Қозоғистон фуқароси бўлмиш Роман Пугачёвнинг мобил телефони ва пулини олиб қўйиб, ўзини Ўзбекистонга бадарға қилди. “Жараён” мухбирига бу беадабона воқеа тафсилотлари маълум бўлди.

 

Қозоғистонда ўзбек мактаби битирувчиларига берилган енгиллик бекор қилинади

Шу вақтгача ўзбек мактабларини битирганлар ўз она тили билан бирга қўшимча тилни ўрганган ҳолда комлекс тестлар топшириб келган эди. Бу йилги имтиҳонларда эса улар бошқа битирувчилар қатори ягона миллий тест топширишларига тўғри келади. Бу уларни қўшимча равишда яна бир тилни ўрганишларига мажбур қилади.

Бишкекда ўзбекистонлик қочқин бедарак йўқолди

Ҳуқуқ фаоллари 29 ёшли қочқин Шуҳрат Мусинни Ўзбекистон махсус хизматлари ўғирлаб кетган бўлиши мумкинлигидан хавотирланмоқдалар.

Шу йилнинг 18 феврал куни Қирғизистон пойтахтида БМТ қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарлиги Бишкекдаги ваколатхонаси томонидан берилган қочқинлик мандатига эга Ўзбекистон фуқароси Шуҳрат Мусин бедарак йўқолгани ҳақида “Жараён”га ҳуқуқ фаоли Фарҳодхон Мухторов маълум қилди.

Сочилик ҳуқуқбонлар меҳнат муҳожирлари учун эслатма чоп қилди

“Мемориал” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази “Миграция ва ҳуқуқ” тармоғининг Сочи қабулхонаси “Россияга визасиз ишлаш учун келган хорижий фуқароларга эслатма” брошюрасини чиқарди ва 2013 йилнинг 12 февралидан уни тарқата бошлади.

Алматида декрет пулларининг қисқаришига қарши пикет бўлиб ўтди

“Туғишни хоҳлайман, лекин ҳукумат қўймаяпти”, “Бутун Қозоғистон оналарига муносиб декрет пули” каби шиорларни кўтариб ва футболкасига ёзиб олган бир гуруҳ аёллар Алмати шаҳрида намойишга чиқишди.