Fevral 2013 ойлик архив
Парижда русийзабон ёзувчилар фестивали ўтказилди
Шу йилнинг 14-16 феврал кунлари Парижда рус китоблари ва русийзабон адабиётга бағишланган халқаро фестивал бўлиб ўтди.
Мазкур фестивалда нафақат рус шоир ва ёзувчилари, балки рус тилида ижод қилувчи бошқа миллат вакиллари,жумладан,ўрта осиёлик қаламкашлар ҳам иштирок этди.
Тожик махфий хизматлари ўзбек журналистини ватанини тарк этишга мажбур қилишди
Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ходимларининг доимий таҳдиди ва босимлари сабабли сўнгги олти йил давомида Озод Европа/Озодлик радиосининг Душанбедаги мухбири Гулнора Равшан балоғатга етмаган тўрт фарзанди билан мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Ҳозир журналист Ғарб мамлакатларининг биридан бошпана сўрамоқда.
Ўзбекистонлик қочқин имом қарийб тўрт ойдан бери ҳибсда сақланмоқда
Ўзбекистон сўрови билан ўтган йил кузида Қирғизистон пойтахтида қўлга олинган собиқ имом Ҳабибулло Сулаймоновни Тошкентга қайтариш юзасидан 19 феврал куни Бишкек шаҳар судида ўтиши лозим бўлган маҳкама жараёни номаълум муддатга қолдирилди. Бу билан Сулаймонов ишини кўриб чиқиш бир ой ичида тўртинчи марта ортга сурилмоқда.
Ўзбекистонлик қочқин Ақтўбедан Алматига этап қилинади
Бу ҳақда “Жараён”га Хайрулло Турсуновнинг адвокати Кенес Жусупов маълум қилди.
“20 февраль куни Ўрол – Алмати поезди билан Турсуновни Алматига олиб кетишар экан. Бу ҳақда у сақланаётган тергов изолятори раҳбари телефон орқали билдирди.
Дипломатлар ва ҳуқуқбонлар учрашувини ёлланма аёллар бузишга уринди
Жорий йилнинг 13 феврал куни Жиззахга ташриф буюрган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Эрик Коллинг ва Буюк Британия элчихонаси вакили Лотти Виллер ҳуқуқ фаоллари Саида Қурбонова ва Ўктам Пардаевлар билан учрашдилар.
Қозоқ полицияси ўзбек мигрантининг қотилини топди
Жанубий Қозоғистон вилоят полицияси 17 ёшли ўзбекистонлик Достонбек Маҳмуталиевнинг ўлимига оид жиноятни фош қилганини очиқлади.
Маҳаллий тадбиркор фарғоналик меҳнат муҳожирини ўлдириб, мурдасини 3 метрлик чуқурга кўмиб, яширишга ҳаракат қилган. 2012 йилнинг апрелида содир этилган жиноят орадан тўққиз ой ўтгач, фош этилди.
Ўзбек расмийлари “экстремизм”да айблаётган фуқаро Подмосковьеда қўлга олинди
2013 йилнинг 30 январь куни Москва вилоятининг Серпухов шаҳрида 30 ёшли ўзбекистонлик қўлга олинди.
Полиция ходимлари Нозимбек Умаржонович Болтабоев кетаётган машинанинг йўлини тўсиб қўйганлар. Полициячилар унинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 244-моддаси 2-банди (диний-экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик) бўйича айбланиб, қидирувга берилганини маълум қилганлар.
Қозоқ расмийларининг мулоҳазалари “Чегара билмас мухбирлар” вакилларида истеҳзо уйғотди
“Вақт қанча мўл бўлса, иш ҳам шунча мўл бўлади” матали давлатнинг энг муҳим ва масъул идораси бўлмиш Ташқи ишлар вазирлигининг баъзи амалдорлари учун тўғри келмайди. Афтидан, улар “қанча кам ишласанг, иш шунча камаяди” қабилидаги бошқача принципга амал қилган ҳолда ишлайдилар.
Бу Қозоғистондаги сўз эркинлиги вазиятидан ташвишланиб, мамлакатга кириш изни олган “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти ходимларининг Париждан интернет орқали Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига расмийлар билан учрашиш учун имконият яратиб бериш бўйича ёзилган хат сканерини жўнатишгач, маълум бўлди.
ББС: Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроев халқаро мукофотга номзод
Бу йил ҳам нуфузли ҳайъат дунёнинг турли мамлакатларидан 90 дан ортиқ ҳуқуқбонларнинг номзодини кўриб чиққан.
28 январда ҳайъат мукофотнинг якуний босқичига ўтказилган олти ҳуқуқ ҳимоячисининг рўйхатини эълон қилган.
Душанбедаги қамоқхонадан ёш маҳбуснинг жасади чиқди
Шу йил 2 февралидан 3 февралига ўтар кечаси Тожикистон пойтахтида жойлашган 1-сонли қамоқхонада 21 ёшли Маҳмадшариф Насриддинов ўз жонига қасд қилган.
Маҳмадшарифнинг яқинларидан бири Аъзамшоҳ Солеҳовнинг маҳаллий ахборот воситаларига айтишича, қамоқхона ходимлари маҳбуснинг ёнидан мобил телефони топиб олган. Бунинг ортидан маҳкум қамоқхона нозирлари томонидан ваҳшийларча қийноққа солинган.