Category Archives: FEATURED
“Эзгулик” фаоллари Шайхали қамоқхонасида Ғанихон Маматхонов билан учрашдилар
2016 йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Васила Иноятова ҳамда Абдураҳмон Ташановлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/33-сонли муассасада жазо муддатини ўтаётган ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхонов билан учрашдилар.
Сиёсий маҳкумлар янги президентнинг авф чиғириғидан ўтадими?
Пресс-релиз № 19, 11.10.2016 йил
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, 2016 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтган ва унда Сенатнинг еттинчи ялпи мажлисини 12 октябрда чақириш ҳақида қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлис кун тартибида умумий авф масаласи ҳам бор.
Ғайриқонуний тинтувларга чек қўйилсин!
Хориждаги Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаолларига нисбатан қўлланилаётган босимлар юзасидан “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг
БАЁНОТИ
Ҳозирда Норвегияда сиёсий муҳожирликда яшаётган журналист, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ҳамда “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгашининг “Tug’yon” интернет-радиоси муҳаррири Улуғбек Бакиров Андижондаги яқинларидан ташвишли хабар олди.
2016 йилнинг 9 октябрь, якшанба куни Ўзбекистон вақти билан эрталаб соат 9-9.30 ларда Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Охунбобоев шаҳри “Намуна” МФЙда яшайдиган Улуғбек Бакировнинг онаси уйига “Damas” русумли автомашинада 5 нафар бир гуруҳ ҳуқуқ-тартибот ходимлари бостириб келишиб, тинтув ўтказишган.
Улуғбек Бакиров: Мандела юртида ушалган орзу
Улуғбек Бакировнинг Жанубий Африка сафари таассуротлари
(ярим расмий, ярим норасмий хотиралар)
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти учун тайёрланган хизмат Ҳисоботидан кейинги ёзилган ҳикоялар.
Матёқуб Матжонов, унинг ўғли Мансур Матжонов ҳамда уларнинг жиноий шерикларидан бизларни ҳимоя қилинглар!
Матёқуб Матжонов ва унинг ўғли Мансур Матжонов ҳамда уларнинг жиноий шериклари томонидан содир этилган қонунга хилоф қилмишларга қонуний чора кўриш ҳақида.
Ўзбекистоннинг собиқ Президенти қулоғига етиб бормаган муштипар она ноласи!
ҚОЗИДАН РОЗИ ЭМАСМАН! Президентга очиқ хат
Салима Ахназарова: Жаноб Президент! Ўғлим Аббос Ахназаровни занжирлаб осиб қўйиб, оғир қийноқларга солган, сохта кўргазма олиш учун уни вахшийларча уриб, ногирон қилиб қўйган Зомин туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи Б.Мусурмонов ва унинг ваҳший шериклари жиноий жавобгарликга тортилишини, ИИБнинг ЖҚБ ваҳший ходимлари бир гуруҳ бўлиб туман ИИБ биносида содир этган жиноятни била туриб атай яширган Зомин туман прокурори Б.Р.Соипов ва унинг қонунга итоатсиз терговчиси А.Сакиевга қилмишлариига яраша қонуний чора кўрилишига кўмак беришингизни илтижо қилиб сўрайман.
Эврил Турон-2002 йил: Қоронғу кечада чаққан чақмоқлар!
Азиз дўстим! Менимча туб воқеалардан озми, кўпми хабардорсиз. Шу боис, айрим муҳим ҳолларни ёзиш ила чекланаман. Навоий турмасида Рашид билан бирга бўлдим. Яширинча кўришиб турардик. Уни кўп, жуда кўп қийнашди. Ўзим ёрдамга муҳтож бўлсамда унга имкон даражасида ёрдам қилдим. Агар, эҳтиёт бўлмасам мениям арзимаган баҳона билан ўлдириб юборишлари мумкин эди.
159-модда билан қамалганлар чексиз, чегарасиз қийноқда. Тонгдан шомгача югуртирар, уст – бош кийимларимизда пол ювдирар, ахлат тозалатар, қорга яланғоч ҳайдаб эмаклатар, ғоз юриш қилдирар, эрмакга мадҳияни айтишга мажбур қилишарди. Арзимаган хато учун аёвсиз калтаклаб, изоляторга ташлашади ва ҳакозо…
«Эзгулик» фаоллари «Навоий»да Иcроилжон Холдоров билан учрашди
ПРЕСС РЕЛИЗ № 17. 13 сентябрь 2016 йил
2016 йилнинг 11-сентябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари қамоқларда қолаётган фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашувлар доирасида Навоий шаҳридаги 64/29-сонли жазони ижро этиш муассасасида Исроилжон Холдоров билан учрашди. Исроилжон Холдоров ҳамскасблари билан қарийб бир соат давом этган учрашувдан ўта мамнун эканлигини билдирди.
“Сабаб ва воситаларидан қатъий назар, оиламни истисно қилганда, озодликдаги ҳамкасбларим билан учрашиш нақадар ажойиблигини ҳис қилиб турибман” дейди суҳбатдошимиз.
Зомин туман ИИБдаги қийноқ қўлловчиларга чора кўра оладиган куч борми бизни мамлакатда?
Жиззах вилояти Зомин тумани ИИБ биносида Ахназаров Аббоснинг зиммасига у содир этмаган жиноятни қўйиш учун ғараз мақсадда, бир гуруҳ бўлиб уни қийноққа солиб, соғлиғи ёмонлашишига сабабчи бўлган Зомин туман ИИБ ЖҚБ ходимлари Илмдор, Баҳром Мусурмонов, Фахридин Сулаймонов, Ҳасан Раҳмоновларни жавобгарликга тортишга, қонун ҳимоячиси жандасига ўранган бу кимсаларни қонун олдида жавоб беришларига ёрдам беришларингизни сўраймиз.
Толиб ЁҚУБОВ: Паймона
Ўтмишда баъзи ҳукмдорлар ўзи ҳақида халқ фикрини билиш, у қандай гап-сўзлар айтаётганини аниқлаш учун мулозимларига »Подшоҳ ўлди» дея эълон қилишни буюраркан. 5-10 кун мамлакат арининг уясидай қайнар экан. Халқ муносабатини билиб бўлгач, ҳукмдор ҳеч нарса бўлмагандай халқ олдида пайдо бўлар экан.
Ҳукмдорнинг ўлганидан очиқдан-очиқ қувонганлар аниқланиб қамоққа ташланар ва, ҳатто, калладан жудо қилинар экан. Мабодо Ислом Каримов шу »ўйин»га қўл урган бўлса, бу XXI-аср бошида уюштирилган энг буюк фирибгарлик бўлади. Бошқача айтганда, эртага, 31 августда Ислом Каримов ҳеч нарсани кўрмагандай байрам майдонига кириб келиши ва, ҳатто, одатдагидай рақсга тушиши ҳам мумкин.