Category Archives: FEATURED
Зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш қурбони тўғрисидаги хабарни тақдим этиш шакли
I илова
Диққат: юлдузча (*) қўйилган позициялар мажбурий ҳисобланади.
Изоҳ: Агар хабардаги ахборотнинг талаб қилинадиган мажбурий тартибдаги элементларидан бошқа маълумотлар ошкор қилиниши керак бўлмаса, тегишли позиция қаршисига «МАХФИЙ» деган белги қўйилиши зарур.
Ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ҳолатлар:
Агар у ёки бу ҳолат Ишчи гуруҳ эътиборига бирор-бир ташкилот томонидан тақдим этилса, ушбу ташкилот тегишли шахснинг тақдири ёки турган жойи аниқлангунга қадар Ишчи гуруҳдан оилага ва оиладан Ишчи гуруҳга расмий маълумотни қайта юбориш орқали ушбу ҳолат билан шуғулланишни давом эттириши илтимос қилинади.
Шу сабабли тахмин қилинаётган қурбоннинг оила аъзолари ушбу ҳолат сизнинг ташкилотингиз томонидан улар номидан Ишчи гуруҳга тақдим этилишига бевосита розилиги ва сизнинг ташкилотингиз оила билан Ишчи гуруҳ ўртасидаги алоқа йўлини таъминлай олиши мумкинлигини кўрсатиш илтимос қилинади.
Зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлган тақдирда бузиладиган ҳуқуқлар
Зўрлик остида ғойиб бўлиш Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида эълон қилинган ҳамда Инсон ҳуқуқлари тўғрисида иккита халқаро пактда, шунингдек инсон ҳуқуқлари бўйича бошқа асосий халқаро шартномаларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқларининг яхлит бир комплекси бузилишига олиб келади.
Инсон ғойиб бўлган тақдирда индивиднинг қуйидаги фуқаролик ёки сиёсий ҳуқуқлари бузилиши мумкин:
– унинг ҳуқуқ субъекти эканлигини эътироф этиш ҳуқуқи;
– шахснинг эркинлиги ва хавфсизлиги ҳуқуқи;
– қийноққа ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи турларига дучор қилинмаслик ҳуқуқи;
– ғойиб бўлган киши ўлдирилганда яшашга бўлган ҳуқуқ;
– индивидулликка бўлган ҳуқуқ;
– адолатли суд муҳокамасига ва суд кафолатларига бўлган ҳуқуқ;
– ҳимоянинг самарали воситасига, шу жумладан тавон ва компенсацияга бўлган ҳуқуқ;
– ғойиб бўлиш ҳолатлари тўғрисидаги ҳақиқатни билиш ҳуқуқи.
Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ишчи гуруҳи
II илова
АМАЛИЙ АХБОРОТ:
ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТНОМА
Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ишчи гуруҳи ўзида нимани ифодалайди?
Ишчи гуруҳ 1980 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия томонидан таъсис этилган эди. Унинг асосий вазифаси қариндошларининг тақдирини ва уларнинг турган жойини аниқлашда оилаларга ёрдам кўрсатишдан иборат.
Ишчи гуруҳ ғойиб бўлган шахсларнинг тақдирини ёки турган жойини аниқлаш мақсадида оилалар томонидан Ишчи гуруҳга улар тўғрисида маълумотлар етказилган якка тартибдаги ҳолатлар миллий маъмурлар томонидан тергов қилинишини таъминлашга интилиб оилалар билан тегишли ҳукуматлар ўртасидаги алоқа воситаси сифатида иш кўради.
Барча шахсларни зўрлик остида ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Декларация
III илова
1992 йил 18 декабрь
Бош Ассамблея,
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставида ва бошка халқаро ҳужжатларда эълон қилинган принципларга мувофиқ, инсоният оиласининг барча аъзоларига хос бўлган қадр-қиммат, уларнинг тенг ва ажралмас ҳуқуқлари эркинлик, адолат ва ялпи тинчликнинг асоси сифатида эътироф этилганлигини эътиборга олиб,
давлатлар Уставга, хусусан, унинг 55-моддасига мувофиқ инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига барча томонидан ҳурмат билан қаралиши ҳамда риоя этилишига кўмаклашиш мажбуриятини зиммаларига олганликларини ҳисобга олиб,
Барча шахсларни зўрлик билан ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш учун халқаро Конвенция
IV илова
МУҚАДДИМА
Ушбу Конвенции қатнашчиси бўлган давлатлар,
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставига мувофиқ давлатлар инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлар барча томонидан ҳурмат қилиниши ва уларга риоя қилинишига кўмаклашишларига мажбур эканлигини эътиборга олиб,
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига амал қилиб,
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга ҳамда инсон ҳуқуқлари, гуманитар ҳуқуқ ва халқаро жиноят ҳуқуқи соҳасидаги бошқа тегишли халқаро шартномаларга ҳавола қилиб,
Ўзбекистон зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш ҳолатлари юзасидан шаффофлик ва тўлиқ текширувни таъминлаши зарур
Халқаро ҳамжамият ва Ўзбекистоннинг ҳамкорлари расмий Тошкентни зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлганлар тақдири борасида ҳисоб бериш ва шаффоф бўлишга чақириши лозим.
Бу йил 30 августда БМТ Бош Ассамблеясининг «Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлганлар халқаро куни» (International Day of the Victims of Enforced Disappearances) дея эълон қилганига 5 йил тўлади.
Шу муносабат билан «Ўзбекистондаги зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш қурбонлари тақдирига алоқадор шаффоф ва тўлиқ текширув ўтказишни талаб қиламиз!» номли хисоботимизни жамоатчилик ихтиёрига тақдим қиламиз.
Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлганлар тақдирига алоқадор ҳисобот
Республика бош прокуратурасининг янги рахбари Ихтиёр Абдуллаев «ЎЙИНИ»
“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БОШ ПРОКУРОРИ Ихтиёр АБДУЛЛАЕВга
Толиб ЁҚУБОВдан
16, rue Marcel Pajotin, Angers, 49000, France
Tel. +33(0)241667961
АРИЗА
Муҳтарам Бош Прокурор!
Мен, Франция Республикасида яшаётган Толиб Ёқубов, давлатимизнинг энг юқори лавозимларидан бирига тайинланганингиз билан чин қалбимдан муборакбод этиш билан бирга, Сизга ўта муҳим бир масала бўйича мурожаат қилмоқдаман. Мазкур масала менинг куёвим (қизим Озода Ёқубованинг турмуш ўртоғи), 29.04.2006да ҳибс этилган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан айбланиб, жиноий ишлар бўйича Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар суди томонидан 15.06.2006да 9 (тўққиз) йилга озодликдан маҳрум этилган Азам Турғунович Фармоновга тегишлидир.
Шоҳсанам Шуҳратбекова: Онамни ҳимоя қилишга ҳамиша шайман!
«Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоева номига Наманган вилояти Норин туманида яшаган ва «Ҳуқуқ дунёси – Мир права» газетасида махсус мухбир лавозимида фаолият олиб бориб, 2015 йилнинг 30 июнь куни ғайриқонуний равишда хибсга олиниб, айнан журналистик фаолияти сабаб 5 йил 4 ой муддатга қамоқ жазосига хукм қилинган журналист аёл Барно Худоёрова ва унинг ҳимояси учун курашгани боис махаллий рахбарларнинг босимига учраётган оила аъзоларини ҳимоя қилишни сўраб шикоят аризаси юборилганди.
Ушбу шикоят аризасига биноан Барно Худоёрова унинг оила аъзоларини, фарзандларини ҳимоя қилишга қарор қилган ташкилот раҳбари Мўътабар Тожибоева ва ташкилот билан ҳамкорлик қилгувчи журналистлар томонидан атрофлича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бугун ана шундай журналистик суриштирув натижасида онасининг ҳимояси учун курашаётган қизи Шоҳсанам Шуҳратбекова билан қилинган суҳбатини сайт ўқуқчилари хукмига хавола қиламиз.