Category Archives: Инсон ҳуқуқлари
Ўзбек суди россиялик адвокатга Мирсобир Ҳамидқориев ишида иштирок этишга рухсат берди
Жорий йилнинг ёзида Москвада ўғирлаб кетилган ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориевнинг Россиядаги адвокати Илларион Васильев “Жараён”га ўзбек суди унга Ҳамидқориев ишида иштирок этишига розилик берганини маълум қилди.
Бу ҳақда адвокат Илларион Васильев “Жараён”га сешанба, 21 октябрь куни маълум қилди.
– Судья менинг Ҳамидқориев ишида иштирок этишимга рухсат берди. Мен яқин кунларда судда иштирок этиш учун Тошкентга учиб кетишим керак, – деди адвокат Васильев.
Бобомурод Раззоқов: Касалликни енгишга уриндим
Қамоқда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Бобомурод Раззоқовнинг аҳволи оғирлашди.
Бу ҳақда жамоатчиликка Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Бухоро вилояти бўлими раиси, қамоқ жазосини ўтаётган 62 яшар фермер Бобомурод Раззоқовнинг ўғли Шуҳратга ёзган мактубидан маълум бўлди.
Ўз мактубида Бобомурод Раззоқов жигар, буйрак ва юрак етишмовчилиги хасталиклари билан оғриётганини ёзган.
Пахта фронти қурбонлари бадалини ким тўлайди?
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти қатор йилларда мамлакатда болалар меҳнати, мажбурий меҳнат борасида бир қанча ҳисоботларни тақдим этди.
Шунингдек, “Эзгулик”БМТ, ЕХҲТ, Халқаро Меҳнат Ташкилоти сингари халқаро тузилмалар, Жаҳон Банки, Европада Тикланиш ва Тараққиёт банки каби молиявий институтлар минбарларида мамлакатдаги аянчли вазият, таҳликали аҳвол бўйича чиқишлар қилди. Инсон ҳуқуқлари жамияти маориф тизими раҳбарлари, давлат ҳокимиятининг қуйи бўғинлари маъмурлари билан ҳам судлашди.
Мўътабар Тожибоева: Ким айбдор?! Навбатдаги ким?
23-26 сентябрь кунлари Варшавада ўтказилаётган ЕХХТ анжумани жараёнида Ўзбекистондаги қийноқ ва сиёсий қатағон қурбонлари ҳимоячига бағишланган «Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!» номли норозилик намойиши бўлиб ўтади.
Тадбир ташаббускорлари «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ҳамда мазкур ташкилот таркибига кирувчи «Ўтюракли талабалар» ҳаракати, «Қийноқларсиз ҳаёт учун» ташаббус гуруҳи, Муҳожирлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитасидир. «1000 нафар аёл тинчлик учун» халқаро коалицияси ҳамда Европада истиқомат қилувчи бир қатор фуқаролик жамияти фаоллари ҳам ушбу тадбир иштирокчилари қаторидан ўрин олган. Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти ҳам мазкур тадбирда иштирок этиши кўзда тутилмоқда.
“Жараён” веб-сайтининг таҳририяти “мажбурий таътил”га чиқмоқда
Ҳурматли муштарий!
Сўнгги икки ой давомида жамоамиз, яъни Европанинг бехавотир ва тараққий этган мамлакатларида эмас, балки авторитаризм ва диктатура авж олган Марказий Осиё мамлакатларида яшаётган инсонлар ўз ҳаётларини хавф остига қўйган ҳолда, икки ойдан буён “Жараён” веб-сайти учун материаллар ёзиб, суратга олиб, уларни таржима қилиб келди.
Мўътабар Тожибоевани таваллуд айёми билан қутлаймиз!
Бугун “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари ва “Жараён” веб-сайтининг асосчиси, ўзбекистонлик таниқли ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева 52 ёшни қаршилади.
Шу муносабат билан “Жараён” веб-сайти таҳририяти, Мўътабар Тожибоеванинг дўстлари, сафдошлари ва ҳуқуқ фаоли узоқ йиллар давомида беғараз ҳуқуқий ва шунчаки инсоний ёрдам кўрсатиб келаётган кишилар уни таваллуд айёми билан табриклайдилар.
Мирсобир Ҳамидқориев “ихтиёрий равишда” ўз адвокатидан воз кечди
Жорий йилнинг июнь ойида Москва марказидан ўғирлаб кетилган ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориевнинг қариндошлари айтишларича, ўзбек терговчилари уни ўз адвокатидан воз кечишга мажбур қилишган.
Август ойи ўрталарида ўзбек тадбиркори Мирсобир Ҳамидқориевнинг онаси Марғуба опа “Жараён”га айни пайтда Тошкентда тергов қилинаётган ўғли оиласи томонидан ёлланган адвокат хизматларидан воз кечганини айтиб берди.
Ўзбек расмийлари журналист Юсуф Рўзимуродовнинг қамоқ муддатини яна узайтирдилар
Ўзбек расмийлари журналист Юсуф Рўзимуродовнинг қамоқ муддатини яна уч йилга узайтирдилар. Бу ҳақда “Жараён”га мухолифат фаоли Дилором Исҳоқова маълум қилди.
Унинг айтишича, 54 яшар журналист Юсуф Рўзимуродов шу йилнинг май ойида озодликка чиқиши керак бўлган, аммо унинг қамоқ муддати тугашига оз қолганда Тошкент вилоятининг Товоқсой туманидаги УЯ 64/3-сонли колония маъмурияти Рўзимуродовга “қамоқхона ички тартиб-қоидаларини бузганлик” айбини қўйиб, унинг қамоқ муддатини яна уч йилга узайтириб берган.