Category Archives: Инсон ҳуқуқлари
Дугонажон, асло йиғламанг
Ўзбекистондек давлатда яшашнинг ўзи бир қаҳрамонлик бўлиб қолган бир вақтда вабодек ёйилаётган қамоқ балоси минглаб оилаларнинг тинка-мадорини қуритаяпти.
Турмушнинг машаққатли ва залворли ташвишларини енгиб келаётган ўзбек аёлларининг қалбларидаги дард ва туғёнлар мен учун ҳам бегона эмас.
Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз опа-сингиллар!
8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти, “Жараён” веб-сайти ходимлари ҳамда шахсан ўз номимдан барчангизни ўзбекистонлик аёлларимиз, ўтюрак опа-сингилларимиз ва қизларимизни чин юракдан табриклайман.
Бахтиёр Ҳамроев: Мени болалар йиғлатган кун
Қиш фасли тугай-тугай деб қолганда, баҳор ойи бошланишига яқин қолганда мени ларзага солган бир кичик воқеа бўлиб ўтди.
Қиш охирлаб қолган бўлса ҳам, ташқарида изғирин ҳукмрон эди. Етти ойдан бери тўшакка михланиб қолганимга қарамасдан, тўрт томони бетондан булган уй юрагимни ўта сиқиб туфайли
Бахтиёр Фаттоҳов: Ўзбекча тестларнинг бекор қилиниши дискриминациянинг бир кўринишидир
Қирғизистондаги ўзбек мактаблари битирувчилари 2013 йилдан бошлаб Умумреспублика тестларини ўзбек тилида топшира олмайди.
Қирғизистон Маориф ва Фан вазирлиги Олий ўқув юртларига кириш имтиҳони вазифасини бажарувчи бу тестларни ўзбек тилида қабул қилинмаслиги тўғрисида қарор чиқарди. Қарорга биноан, бундан буён Умумреспублика тестлари фақат қирғиз ёки рус тилларида топширилади.
Яқин ўтмишимизда нималар ҳақида ёзгандик?
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Баёноти
Ўзбекистон Олий Мажлисининг янги депутатлар корпуси олдида нутқ сўзлаган муҳтарам Президент жамиятни соғломлаштириш, уни демократик изга йўналтириш, ватан ташқарисига чиқиб кетишга мажбур бўлган мухолифат вакилларини ватанга қайтариш ҳақида гапирган эди. Бу юксак сўзларга ишониш ёки ишонмаслик ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир. Ҳурматли Президентнинг гапларига бизнинг ишонгимиз келди, ростини айтганда бу зотнинг 1996 йил 30 август куни худди Олий Мажлис депутатлари олдида сўзлаган нутқларини эшитиб қандай қувонган бўлсак, гарчи Президентнинг ўша пайтда берган ваъдаларининг бирортаси ҳам бажарилмай ҳавода қолиб кетган бўлса-да, бу сафар ҳам қувондик.
Ўзбекистонлик қочқин имом қарийб тўрт ойдан бери ҳибсда сақланмоқда
Ўзбекистон сўрови билан ўтган йил кузида Қирғизистон пойтахтида қўлга олинган собиқ имом Ҳабибулло Сулаймоновни Тошкентга қайтариш юзасидан 19 феврал куни Бишкек шаҳар судида ўтиши лозим бўлган маҳкама жараёни номаълум муддатга қолдирилди. Бу билан Сулаймонов ишини кўриб чиқиш бир ой ичида тўртинчи марта ортга сурилмоқда.
Дипломатлар ва ҳуқуқбонлар учрашувини ёлланма аёллар бузишга уринди
Жорий йилнинг 13 феврал куни Жиззахга ташриф буюрган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Эрик Коллинг ва Буюк Британия элчихонаси вакили Лотти Виллер ҳуқуқ фаоллари Саида Қурбонова ва Ўктам Пардаевлар билан учрашдилар.
Ўзбек милицияси яна саҳнада: у фуқароларнинг бирини ўлдирди, иккинчисини чалажон қилди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 2-мавзесида яшовчи Ш. Шарофутдинова ўғли, 1982 йилда туғилган Жамшид Шарофутдиновнинг Тошкент Тиббиёт Академияси хирургия бўлимида даволанаётганини ёзган.
Йигирма тўққиз қочқин тақдирига оид янги тафсилотлар
«Жараён” таҳририятига қароргоҳи Францияда жойлашган АСАТ – France инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти тақдим этган маълумотлар ёрдамида 2011 йили Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган 29 нафар қочқиннинг тақдирига алоқадор янги тафсилотлар маълум бўлди.
Жиззах вилоят суди Саида Қурбонова аризасини қондирмади
Шу йилнинг 24 январь куни “Бирдамлик” ҳаракатининг Жиззах вилоятидаги фаоли Саида Қурбонованинг иши судда кўрилди.