Category Archives: Инсон ҳуқуқлари
Туғилган кунингиз билан, “президент” Каримов!
“Ўтюраклар” талабалар ҳаракати инсон ҳуқуқлари бузилиши муаммоларига лоқайд бўлмаган ёшларни бирлаштириш мақсадида 2012 йилнинг январь ойида ташкил этилган.
Биз ўзимизнинг дастлабки норозилик намойишимизни Европа ҳамжамияти ва унинг лидерларига Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги барча муаммолар ҳақида эслатиб қўйиш учун уюштиргандик.
Бизнинг бу кунни танлашимизга сабаб – 1938 йилнинг айнан шу кунида, бизнинг фикримизча, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги аксар қонунбузарликлар учун масъул бўлган мамлакат президенти Ислом Каримов туғилган.
Қочқинни ҳимоя қилиш ва экстрадиция қилмасликни талаб қиламиз!
2012 йилнинг 7 апрель ойидан буён Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида ҳибсда сақланаётган Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 1974 йил 4 апрелида туғилган Турсунов Хайрулло Турдиевич, Жиноий ишлар бўйича Ақтўбе вилоят судининг 18 январь куни чиқарган қарорига мувофиқ, яқин кунларда Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши керак.
Абдулазиз Маҳмудов: Ким айбдор? Нима қилмоқ керак?
Ким айбдор? Нима қилмоқ керак? Бу саволлар устида рус мутафаккирларининг бир неча авлоди бош қотирган. Чаадаев, Герцен, Чернишевский, Достоевский, Кропоткин ва бошқа кўплаб кишилар.
Толиб Ёқубов: Осилганнинг таъзиясида арқон ҳақида гапирилмайди
Бир одамни осилган ҳолатда топдилар. Инсон фожеаси. Оила аъзолари, қариндош-уруғ, қўни-қўшни, аҳли-эл таъзияда тўпланишган. Оила аъзолари чуқур мотамда, уларнинг юрагига қил сиғмайди, гапиришга-да мажоллари йўқ.
Толиб Ёқубов: Сабоқ
“Бир уядан турли қуш учади” деганларидай Озод Шарофутдинов халқимизнинг буюк адибларидан бўлса-да, ул зотнинг ўғли Алишер Шарофутдинов ўзбекнинг жаллоди ва қотили бўлиб етишди, Ислом Каримов шакллантирган мустабид тузумга аввал Ички ишлар вазирлиги (ИИВ), кейинчалик эса Бош прокуратура тизимларида содиқлик билан хизмат қилди.
Толиб Ёқубов: Мард аёл
Ҳозирги замон ўзбек аёлларининг орасида Саида Қурбоновадек мард аёллар кам топилади. Саиданинг, халқ тили билан айтганда, “отнинг калласидай юраги бор”лигига менда шубҳа йўқ. Бунга мен Саида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг Жиззах вилояти Пахтакор тумани бўлимини бошқарган пайтларда кўп марта амин бўлганман.
Булунғурлик аёлларга эрлари орқали босим кўрсатилмоқда
Ижтимоий адолат талаб қилиб, Самарқанд – Тошкент йўлини тўсган аёлларнинг турмуш ўртоқларини маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари калтаклагани айтилмоқда.
Остона яна бир қочқинни Тошкентга топширмоқчи
Ақтўбе шаҳар суди ўзбекистонлик қочқин Хайрулла Турсуновни Ўзбекистонга топшириш ҳақида ҳукм чиқарди. Судья Рая Кустанова ҳимоя томонининг даъволарини асоссиз, деб топди.
Турсунов устидан маҳкама икки кун давом этди. 24 декабрь куни Ақтўба шаҳар маҳкамасида прокурор Ўзбекистон томонидан юборилган айбловномани ўқиб эшиттирди.
Қирғизстонлик ўзбеклар “Ўтюраклар” Клуби раҳбарига мактуб йўллади
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида истиқомат қилиши айтилаётган бир гуруҳ этник ўзбеклар “Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро жамияти раҳбари, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси
Мўътабар Тожибоевага мактуб йўллаб, мамлакатни бирин кетин тарк этаётган йирик халқаро ташкилотларни бу аҳдидан қайтаришни ва уларнинг бу ердаги муддатини чўздириш чақириғи билан чиқишни сўраган. Мактуб муаллифларига кўра, 2010 йил июнь ойида содир этилган қонли воқеалардан сўнг, БМТнинг Қочқинлар масаласи бўйича Олий коммисарлиги ваколатхонаси этник ўзбеклар учун ягона мададкор ташкилотга айланган ва ўз ваколати доирасида кўмак кўрсатиб келган, аммо жорий йилнинг июнь ойида ташкилотнинг Қирғизистонда қолиш муддати якунланади.
Яна бир ўзбек муслимаси норасида гўдаклари билан қаттол режимга топширилди
Куни кеча Норвегия хукумати Норвегиядан бошпана сўраган Ўзбекистонлик муслима Зарифа Юсуповани икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан Ўзбекистонга депортация қилган. 8 ноябрь куни эрталаб норвег полицияси Юсупова ва унинг оиласи яшайдиган хонадонга келиб, уйда бўлган Зарифа Юсуповани ва фарзандларини тутиб кетган ва уларни Украинага юборган, Украинадан эса Ўзбекистонга юборилганлар.
Ҳайратланарли томони шундаки бир муштипар аёл ва унинг 10 ва 12 ёшли гўдак фарзандларини хужжатларини олишларига ҳам рухсат берилмаган. Улар ҳеч қандай хужжатсиз даставвал Украина, кейин эса Ўзбекистоннинг давлат чегараларини босиб ўтганлар.