Category Archives: JARAYON.COM АРХИВИ

Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан келаётган “табриклар”

30 январь куни 76 ёшга кирган Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримов туғилган куни муносабати билан унинг номига кўплаб қуруқ, ҳиссиз ва носамимий табрик хатлари келмоқда.

Постсовет ҳудудидаги энг қари президент бўлган Ислом Каримов йигирма беш йил давомида Марказий Осиёдаги аҳоли энг кўп истиқомат қиладиган мамлакатни бошқариб келаяпти. Коммунистик тамойилларга содиқ бўлган Каримов ўзгача фикрлилик ва сўз эркинлигини тўла ўзига бўйсундириб, мамлакатни полиция давлатига айлантириб, қўл остига чексиз ҳокимиятни жамлади.

Суръат Икромов сиёсий маҳбус Мурод Жўраев билан учрашди

Шу йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббускор гуруҳи раиси Суръат Икромов Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги УЯ 64/6-сонли колониясида сақланаётган сиёсий маҳбус Мурод Жўраев билан учрашди.

Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббускор гуруҳи (ЎМҲҲТГ) матбуот варақчасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти 2014 йилнинг 7 январида Чирчиқдаги колонияда жазо ўтаётган сиёсий маҳбус Мурод Жўраев билан учрашишга изн бериш илтимоси билан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ўташ бош бошқармасига мурожаат қилгани айтилади.

“Эзгулик” вакиллари қамоқхонадаги фаоллар билан учрашди

2014 йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакиллари Васила Иноятова ҳамда Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси тизимидаги 64/61-муассасада журналист Солижон Абдураҳмонов, 64/49-муассасада журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саидов ва ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғунов билан учрашиб қайтганлар. 

Бу ҳақда “Жараён”га жамиятнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Саксонни қоралаган Исоқ Абдуллаев қамоқдан озод қилинди

Хивалик тадбиркор, Ўзбекистондаги режим танқидчиларидан бири Исоқ Абдуллаев жазо муддати тугашига икки ярим йил қолганда амнистия асосида озодликка чиқарилди. 

78 ёшли Исоқ отанинг қамоқдан озод бўлгани ҳақида Озодлик радиоси хабар тарқатди. «Жараён» мухбирлари ҳозирча Исоқ Абдуллаев билан боғланишга муваффақ бўлолганлари йўқ.

Нигора Ҳайдарова: Умр йўлдошимнинг айбсизлиги тасдиқланди

Ўш шаҳар суди 2010 йилнинг июнь ойида юз берган миллатлараро низодан сўнг қўлга олинган Дилмурод Ҳайдаров зиммасидан одам ўлдирилганлик бўйича айбловни олиб ташлади.

Қирғизистоннинг жанубий вилоятлари бўлмиш Ўш ва Жалолободда уч ярим йил муқаддам содир бўлган миллатлараро низоларда одам ўлдирганлик, одамларни ноқонуний гаровга олиш, уларга тан жароҳати етказиш ва шу каби бир қатор оғир жиноятларни содир этганликда айбланиб ҳибсга олинган ва ўшандан буён судланаётган ўшлик Дилмурод Ҳайдаров ва яна олти нафар ўзбек миллатига мансуб киши шу йилнинг 22 январь куни Ўш шаҳар суди қарори билан турли хил муддатга озодликдан маҳрум этилдилар.

Ватандаги тушунмаслик ва бегона юртдаги машаққатлар тожик аёлларини худкушликка бошламоқда

Кузатувчилар фикрича, Тожикистондаги оғир ижтимоий-иқтисодий турмуш шароити ҳамда бу мамлакатнинг миллионлаб фуқароси ишлашга кетаётган бегона юртлардаги қийинчиликлар кўплаб тожик аёллари орасида ўзини ўлдириш ҳолатлари кўпайишига олиб келмоқда.

Тожикистоннинг Сўғд вилоятида яшовчи, иккита олийгоҳни тамомлаган, ўз ватанида ҳам, ёт элларда ҳам муносиб ишда ишлаш ва муносиб турмуш кечириш имкониятига эга бўлган Нигора 2008 йили омадини синаш учун Россияга келган.

Т.Ёқубов: Ўзбек расмийларининг мусулмонларга нисбатан нафрати шунчалик кучлики, уларни ўлдириш учун дунёнинг бошқа мамлакатларига ҳам ўз киллерларини юбормоқдалар

Маълумки, ўтган йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистонда мамлакат конституциясининг 21 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилинган.

Ўтган йилнинг охири ва жорий йил бошида фуқаролик жамиятининг шу пайтгача сохта ва уйдирилган айбловлар билан қамоқда бўлган бир неча фаоли озод қилинди.

Ўзбек расмийлари Солижон Абдураҳмоновни амнистияга тушиш имкониятидан маҳрум қилдилар

Би-Би-Си радиоси ўзбек хизматининг 17 январь куни хабар қилишича, қамоқ жазосини ўтаётган қорақалпоғистонлик мустақил журналист Солижон Абдураҳмонов Сангороддан Қаршидаги колонияга қайтарилган.

Би-Би-Сига кўра, Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаолларининг нукуслик мустақил журналист Солижон Абдураҳмоновга нисбатан амнистия қўлланилиши юзасидан барча умидлари пучга чиққан.

Журналист жазони ўташ учун яна колонияга қайтарилган.

Наталья Войтенкова: Бундан буён болаларимни хавф остига қўймайман

Остона шаҳар суди аввалроқ террорчилик ва экстремизмни тарғиб қилганликда айбланиб, беш йилга қамалган 33 ёшли муслима Наталья Войтенкованинг ишини қайта кўриб чиқди.

Шу йилнинг 13 январь куни Остона шаҳар суди ўтган йил октябрида террорчилик ва экстремизмни тарғиб қилганлик ҳамда террорчилик хуружини амалга оширишга очиқ даъват қилганлик айблови бўйича беш йилга озодликдан маҳрум қилинган пойтахтлик 33 ёшли Наталья Войтенкова ишини апелляция тартибида қайта кўриб чиқди.

Бизга ҳикоя йўлланг!

Ҳурматли муштарий!

Агар Сизга инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар маълум бўлса, уларни jara12@hushmail.com электрон манзилига йўллаш орқали биз билан ўртоқлашишингиз мумкин.

“Жараён” таҳририяти