Category Archives: JARAYON.COM АРХИВИ
АҚШ экспертлари Ўзбекистондаги вазиятни танқидий баҳолаяптилар
Дунёдаги диний эътиқод эркинлиги бўйича АҚШ комиссияси диндорлар тазйиқ остига олинаётгани учун Ўзбекистонни «алоҳида ташвиш туғдираётган мамлакат» дея эътироф этиш, яхшиланиш бўлмаган тақдирда – санкциялар киритишни тавсия қилди, дея хабар қилди 6 апрель куни мустақил Uznews.net Интернет нашри.
Буларни Интернет нашри яқинда эълон қилинган Дунёдаги диний эътиқод эркинлиги бўйича АҚШ комиссиясининг (U.S. Commission on International Religious Freedom – USCIRF) 2012 йилги ҳисоботига таянган ҳолда ёзади.
BBC Жаҳон хизмати мухбири Ўзбекистон аэропортидан ортга қайтарилди
1 март куни BBC ахборот узатиш корпорациясининг Жаҳон хизмати мухбири, таниқли журналист Наталья Антелава Ўзбекистон халқаро аэропорти чегара хизмати ходимлари томонидан ҳеч бир тушунтириш ва мантиқли изоҳсиз ортга қайтарилди.
Наталья Антелава Ўзбекистонга хусусий сафар билан Алмати шаҳридан учиб келган, аммо чегара кўригидан ўтар пайт, унга нисбатан чеклов жорий қилингани ва шу боис мамлакат ичига кириши мутлақо мумкин эмаслигини билган. Шундан сўнг журналист 20 соат давомида Тошкент халқаро аэропортининг транзит йўловчилар учун мўлжалланган терминалида ўтиришга ва 1 март куни тонгги соат 7:00ларда Алмати шаҳрига учиб кетишга мажбур бўлган.
“Чегара билмас мухбирлар” Ўзбекистондаги мустақил оммавий ахборот воситаларига оид вазиятдан ташвишда
Жорий йилнинг 4 апрель куни қароргоҳи Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти сўнгги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистонда мустақил журналистларнинг таъқиб қилиниши бўйича ўзининг навбатдаги матбуот варақчасини ёйинлади.
Халқаро ташкилотга кўра, кейинги бир неча ҳафта ичида содир бўлган нохуш воқеалар мустақил журналистлар ўзбек расмийларининг ўзбошимча таъқиби ва суиистеъмоли қаршисида қолаётларини яна бир бор намойиш этган.
Журналист Елена Бондарь миллатлараро низо қўзғаганликда айбланмоқда
Ўзбекистонлик журналист Елена Бондарга нисбатан жиноий иш уни миллий низо қўзғаганликда айблаётган IQ Land Servis консалтинг фирмаси даъвосига кўра очилган.
Ўзбекистонлик талабалар ва Тюмен Давлат университети ўртасида воситачилик қилаётган IQ Land Servis фирмаси Бондарни Ўзбекистонда миллатлараро можарони келтириб чиқариши мумкин бўлган хатларни тарқатганликда айблаяпти.
Жамшид Мухторовнинг укаси Хуршид Қозоғистонни тарк этган бўлиши мумкин
Ўзбекистонлик собиқ ҳуқуқ фаоли ва хозирда радикал гуруҳларга алоқадорликда айбланаётган қочқин Жамшид Мухторовнинг укаси Хуршид Мухторов ҳибсдан озод қилинган бўлиши мумкинлиги ҳақида Jarayon.com га 2 апрель куни айни пайтда Канадада истиқомат қилаётган мустақил журналист Улуғбек Ҳайдаров хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, Хуршиднинг Олмаотадаги ҳибсхонадан қўйиб юборилгани ҳақида журналистга ака-ука Мухторовларнинг онаси Робия Мухторова маълум қилган.
Зеро Мўътабар Тожибоеванинг Шамил Атахановдек мухлиси бор экан, мухлиснинг истагини бажариш биз учун шараф
Гарчи ўзбекистонликлар учун 2010 йил воқеалари унутилмас яра бўлиб қолган эсада, эслатиш жоиз, 2010 йилнинг июнь ойида Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларида “Қирғизистон қирғини” номи билан муҳрланган қонли ҳодисалар рўй берди. Қирғиз расмийлари қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида юз берган можарода бир неча юз одам ҳалок бўлганини айтиб келмоқда, аммо норасмий маълумотларга кўра қурбонлар сони бир неча юз баробарга кўп.
Қозоғистон ғарбида полиция ва нефтчилар ўртасида қуролли тўқнашув юз берди
Қозоғистон ғарбидаги Манғистау вилояти Жанаўзен шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва иш ташлаган нефтчилар ўртасида тўқнашувлар юз берди.
Юзлаб нефтчилар олти ойдан буён Жанаўзен шаҳридаги марказий майдонни эгаллаб ўз норозилигини изҳор этиб келишаётган эди. Гувоҳларга кўра, тўқнашув натижасида камида икки одам ҳалок бўлган. Жараён нашри электрон манзилига келиб тушган ўнлаб “шошилинч” мактубларда нобуд бўлганлар ҳақидаги маълумотлар кескин ўзгармоқда.
Uznews.net Интернет нашри DDoS ҳужум остида қолаётганини маълум қилди
Марказий Осиё ва Россия Интернет фойдаланувчилари орасида рус, ўзбек ва инглиз тилларида Ўзбекистон ва минтақа ҳақда тезкор альтернатив хабар ва таҳлилий мақолалар тақдим этиш билан анча танилиб улгурган Uznews.net нашри таҳририяти 28 февраль соат 23:00дан буён DDoS ҳужум остида қолаётганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, Distributed Denial of Servic, яъни “ҳизмат кўрсатишни инкор этиш” кўринишидаги алоҳида тақсимланган ҳужум натижасида, Интернет нашри ўз мухлислари учун очилмай қолган ва бу ҳужумнинг тобора кучайиб бориши туфайли, сайт провайдери саҳифани тақдим этишни тўхтатишга мажбур бўлган, зеро бундай чора кўрилмаса бу ҳол бутун сервер ишига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган.
Қозоғистон мусулмонлари Алмати ҳокимига ёрдам жамғармасини ташкил қилди
Қозоғистондан келаётган маълумотларга кўра, Қозоғистон мусулмонлари Иттифоқи (ҚМИ) ҳамда Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари бўйича Мусулмонлар Қўмитаси (МОИҲМҚ) ташаббуси билан Алмати шаҳри ҳокими А.Есимовга кўмак кўрсатишга қаратилган Халқаро жамғарма ташкил этилмоқда.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари Қўмитаси Жанаўзендаги вазият юзасидан ташвиш билдирди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитаси 16 декабрь куни Қозоғистон ғарбидаги Жанаўзен шаҳрида содир бўлган воқеалар ва улар натижасида ўнлаб одамлар нобуд бўлгани юзасидан ташвиш билдирди.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитаси Бош комиссари вакили Руперт Колвилл Қозоғистон ҳукуматига мурожаат қилиб, воқеа юзасидан синчков текширувлар ўтказиш ва куч ишлатар тизимларининг тартибни сақлаш учун ҳаддан зиёд куч ишлатмаслигини таъминлашга чақирди.