Sentabr 2013 ойлик архив
Урганчдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари Сергей Наумов сақланаётган жойни яширишда давом этмоқдалар
Бу орада журналистлар ва ҳуқуқ фаоллари Наумов туҳмат қурбони бўлгани ҳамда ҳибсдалик чоғида унга нисбатан қийноқ қўлланаётган бўлиши мумкинлиги юзасидан хавотир билдирмоқдалар.
Мустақил журналист Сергей Наумовнинг ўз уйидан милиция ходимлари томонидан олиб кетилганига роппа-роса тўққиз кун бўлди. Ўшандан буён Хоразм ҳуқуқ-тартибот идоралари журналист ҳақида бирор-бир расмий маълумот тақдим этганлари йўқ.
Москвадаги сиёсий муҳожирлар жамияти Ўзбекистон элчихонасини пикет қилмоқчи
Москвадаги “Марказий Осиёдан бўлган сиёсий муҳожирлар жамияти” Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси биноси олдида пикет ўтказиш учун пойтахт мэриясига ариза топширди.
Шу йилнинг 2 октябрь куни Москва вақти билан соат 14 да “Марказий Осиёдан бўлган сиёсий муҳожирлар жамияти” Погорельский тор кўчаси, 12-уйда жойлашган Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси биноси олдида пикет ўтказмоқчи бўлиб турибди.
Ҳуқуқ фаоли Бобомурод Раззоқов тўрт йилга қамалди
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Бухоро вилояти Жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди “Эзгулик” жамияти Бухоро вилояти бўлими раиси, 60 яшар Бобомурод Раззоқовни тўрт йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.
60 яшар Бобомурод Раззоқовнинг ўғли Шуҳратнинг айтишича, Бухоро вилояти Жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди отасини Жиноят кодексининг 135 – моддасининг “а” ва “е” бандларига кўра (“одам савдоси”) айбдор деб топган ва тўрт йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган.
Музаффар Сулейманов: Атамбаев ўз фармони билан Асқаровни авф қилиши мумкин эди (видео)
Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Бишкекда ҳуқуқ фаоли Тўлейқан Исмоилова раҳбарлигидаги “Бир Дунё – Қирғизистон” ҳуқуқни муҳофаза қилиш маркази томонидан ташкиллаштирилган кинофестивалда жалолободлик ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров ҳақида “Фридом Хаус” халқаро ташкилоти томонидан суратга олинган “Азимжон Асқаров” фильми намойиш қилинди.
Бироқ фильм намойиш қилинишидан бир неча кун аввал ва намойиш куни бир қанча қирғиз сиёсатчилари, жамоат арбоблари ва ўзларини қирғиз “ватанпарварлари” деб атайдиган кишилар фильм намойиши ўтадиган Бишкекдаги “Манас” кинотеатрида ўз норозиликларини билдириб чиқдилар.
Ўзбекистонлик айрим ўқитувчилар ўқувчиларнинг ота-оналари ҳисобидан бойимоқда
Ўзбекистонда пахта теримига оммавий сафарбарлик арафасида республиканинг айрим мактабларида ўқувчиларни “сарагини саракка, пучагини пучакка ажратиш” кампанияси бошланиб кетгани айтилмоқда.
– Шу ўқув йили бошлангандан бери мактаб директорлари, синф раҳбарлари ота- оналар билан алоҳида суҳбатлар ўтказиб, “яқинда пахта кампанияси бошланади, болангизни теримдан олиб қолиш имкониятингиз бўлса, маслаҳатлашиб олайлик”, деб пора таъма қилмоқда.
Ўзбекистонда милиция мустақил журналист Сергей Наумовни тутиб кетди
21 сентябрь куни Урганчда милиция ходимлари мустақил журналист Сергей Наумовни тутиб кетгани маълум бўлди.
Бу ҳақда “Жараён”га журналистга яқин бўлган манба хабар қилди. Унга кўра, Наумов 21 сентябрь, куннинг иккинчи ярмида унга ўзининг қўл телефони орқали СМС хабар юбориб, милиция ходимлари томонидан тутиб кетилгани ҳақида маълум қила олган.
Эълон: «Жараён» таътилга чиқмоқда
Хурматли Муштарий!
Жорий йилнинг 11 сентябридан 22 сентябригача “Жараён” веб-сайти таҳририяти таътилга чиқаяпти.
Сайт ўз ишини 23 сентябрдан бошлаб аввалги тартибда давом эттиради.
Ҳурмат билан,
“Жараён” таҳририяти.
“Эзгулик” фаолига саккиз йиллик қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда
Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Бухоро вилоят бўлими раиси Бобомурод Раззоқов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135 – моддаси (“Одам савдоси”) бўйича айбланиб, маҳкамага тортилган эди.
Жорий йилнинг 10 сентябрь куни судда эшитувлар ниҳоясига етди.
Мазкур суд жараёнини бевосита кузатган “Эзгулик” жамияти фаоли, мустақил журналист Абдураҳмон Ташановнинг “Жараён”га билдиришича, маҳкамада қонунбузарликлар кузатилмаган.
Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси фаоли устидан жиноят иши очилди
Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси фаоли Шуҳрат Рустамов республика Жиноят кодексининг 139 моддаси (“туҳмат”) қилганликда айбланмоқда.
– Жиноят иши Тошкент шаҳар, Шайҳонтоҳур туман Ички ишлар бошқармаси томонидан шу йилнинг 30 май куни қўзғатилган.
Толиб Ёқубов: Қуллик билан жазолаш (2-қисм)
Юқорида келтирилган мисоллар очиқда юрган одамлар ҳаётидан келтирилди.
Ҳуқуқ эгаси (субъекти) ва унинг ҳужжатларда акс эттирилиши
Юзминглаб қамоқларда ўтирганлар-чи? Аввало, “ҳуқуқ эгаси” тушунчаси ва унга “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ҳақида халқаро пакт”и ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қандай ёндошилганини қараб чиқайлик.