Category Archives: JARAYON.COM АРХИВИ
Санкт-Петербургда тожикистонлик муҳожирларнинг вояга етмаган фарзандлари икки кун қамоқ шароитида сақланди
Шу йилнинг 22 март куни Санкт-Петербургда Тожикистон фуқаролари бўлмиш мактаб ёшидаги уч бола ҳибсга олиниб, икки кун давомида қамоқ шароитида сақлаб турилди.
Санкт-Петербург ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳибсга олиниши вояга етмаган болалар учун руҳий зарба бўлди.
Солижон Абдураҳмонов ўғли билан сўзлаштирилмади
Қаршидаги колонияда сақланаётган журналист Солижон Абдураҳмоновга қисқа муддатли учрашув учун қамоқхонага келган ўғли Даврон билан суҳбатлашиш имконияти берилмади. Бу ҳақда “Жараён”га журналистнинг рафиқаси Шукуржон опа маълум қилди.
Унинг айтишича, отаси билан учрашиш истагида Қаршига борган Даврон учун учрашув расмийлаштирганлар ва ота-болани учрашув хонасига киритганлар.
Ўзбекистонда ёш йигит мобил телефонида қувғиндаги ўзбек имомлари даъватларини сақлагани учун озодликдан маҳрум этилди
Тошкент вилоятидаги Жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман суди Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи 27 ёшли Зоиржон Мирзаевни мобил телефонида қувғиндаги ўзбек имомларининг даъватларини сақлагани учун беш йилга озодликдан маҳрум қилди.
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи матбуот марказининг хабар қилишича, Фарғона вилоятига қарашли Риштон туманининг Уймовут қишлоғида яшовчи Зоиржон Мирзаев жорий йилнинг 19 январь куни “Москва-Тошкент” йўналиши бўйлаб кетаётган поезд тўхтаган “Келес” станциясининг божхона хизмати ходимлари томонидан тутиб қолинган.
Ўзбек чегарачилари исломий даъват ёзувини ёнида олиб юрган одамларни ушлаяптилар
Қароргоҳи Норвегияда бўлган “Форум-18” ахборот хизматининг хабар қилишича, сўнгги бир неча ой ичида ўзбек чегарачилари мобиль телефонлари ва компьютерларида исломий даъват ёзувлари бўлган тожикистонлик уч транзит йўловчини ушлаганлар.
Ватанига Ўзбекистон орқали қайтаётган уч нафар тожикистонлик фуқаро ўзбек чегара хизмати ходимлари томонидан поезддан тушириб қолинган ва уларга қарашли электрон ташувчиларда диний даъватлар ёзилгани учун ҳеч қанақа айблов эълон қилинмай, қўлга олинган, деб ёзади қароргоҳи Ослода бўлган “Форум-18” диний эркинликка кўмаклашиш бўйича ахборот хизмати.
БМТ Эркин Мусаев ишига сансалорлик ва расмиятчилик билан ёндошмоқда
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги собиқ мулозими Эркин Мусаевнинг отаси Аиджон Мусаев “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотига мурожаат қилиб, ўғлининг иши бўйича БМТ қабул қилган қарорлар амалда бажарилмаётганидан шикоят қилди.
– Ўғлимнинг иши бўйича БМТнинг иккита қарори бор. Булар 2008 йилнинг май ойи ва 2012 йилнинг март ойида ташкилотнинг инсон ҳуқуқлари қўмитаси ишчи гуруҳи томонидан қабул қилинган қарорлардир. Иккала ҳужжат ҳам маҳаллий органлар томонидан бутунлай эътиборсиз қолдирилаяпти.
Моҳира Ортиқова: Ўзбек расмийларининг жазаваси
24 март, Инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши ва қийноқ қурбонлари қадр-қиммати таҳқирланишига нисбатан ҳақиқатни қарор топтириш ҳуқуқи халқаро куни “Жараён” веб-сайтида “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти қошида “Қийноқларсиз ҳаёт учун” ташаббус гуруҳи тузилгани ҳақида хабар қилинганди.
Бу ташаббус гуруҳини Франциядан Тожибоевлар оиласи, АҚШдан Ортиқовлар оиласи ва Ҳолландиядан Рўзиевлар оиласи ташкил қилганлар. Мазкур оилаларнинг ҳар биридан бир киши Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқ қурбони бўлган.
Қирғизистон махсус хизматлари Павлюк ўлимида айбланмоқда, Соиповнинг қотиллари ҳамон ушланмаган
Қирғизистонда махсус хизматларнинг Геннадий Павлюк ўлимига алоқадорликда гумонланаётган икки зобити қўлга олиниб, тергов изоляторига ташланди.
Бу ҳақда 8 апрель куни Қирғизистон Бош прокуратураси матбуот хизматига таянган ҳолда “Озодлик” радиосининг қирғиз хизмати хабар қилди.
Тожикистонда яна бир маҳбус қийноқдан ўлди
Тожикистоннинг Вахш туман ички ишлар бўлимида бир кеча-кундуз давомида тергов қилинган 27 ёшли Низомиддин Ҳомидовнинг жасади яқинларига топширилди.
Воқеа шу йилнинг 30-31 март кунлари рўй берган. Аммо марҳумнинг отаси Жунайд Ҳомидов жамоатчиликни воқеадан 7 апрел куни хабардор қилган.
Дилмурод Саййид тез орада озод бўлиш ёки манзил колонияга кўчирилишдан умидвор бўлган
Маҳкум журналист Дилмурод Саййиднинг яқинлари «юқоридаги» одамлар унинг озодликка чиқишига тўсқинлик қилаётганини айтмоқдалар.
Ҳозир қамоқда бўлган ўзбекистонлик мустақил журналист Дилмурод Саййиднинг яқинлари «Жараён» таҳририятига унинг ташқаридаги дўстлари ва ҳамкасбларига йўллаган мактуби ва шеърларининг сканерланган нусхасини тақдим этдилар.
Мактуб ва шеърларни журналист шу йилнинг 15 февраль куни ёзган, бироқ улар яқинларининг қўлига орадан бир муддат ўтиб тушган.
Қўшма баёнот: Ғанихон Маматхоновга нисбатан қўзғатилган янги жиноят иши ёпилиши, унинг ўзи эса зудлик билан озод этилиши лозим
Ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхоновга нисбатан қўзғатилган янги жиноят иши ёпилиши, унинг ўзи эса зудлик билан озод этилиши лозим.
Ушбу баёнот билан «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти (Франция) ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти (Ўзбекистон) ўзбекистонлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхоновнинг тақдиридан чуқур хавотирда эканини билдиради.