Category Archives: JARAYON.COM АРХИВИ
Ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхоновнинг дараги Бухородаги тергов изоляторидан чиқди
Бу ҳақда “Жараён”га фарғоналик ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхоновнинг ўғли Жалолиддин Маматхонов маълум қилди.
Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти вакили Ғанихон Маматхоновнинг ўғли Жалолиддин Маматхонов “Жараён” веб-сайтига отасининг қаерда сақланаётганини аниқлаш мақсадида Тошкентга бориб келганини айтиб берди.
Ўзбекистонда сиёсий маҳбус Мурод Жўраевнинг соғлиғи ёмонлашди
Бу ҳақда 28 март куни “Озодлик” радиоси хабар қилди.
“Озодлик” радиоси журналисти билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида сиёсий маҳбус Мурод Жўраевнинг турмуш ўртоғи Холбека Жўраева умр йўлдоши билан жорий йилнинг март ойи ўрталарида Тошкентдан 32 чақирим шимоли-шарқда жойлашган Чирчиқ шаҳридаги қамоқхонада учрашгани ва эрининг аҳволини кўриб дахшатга тушганини айтиб берган.
Ўзбекистонлик қийноқ қурбонлари “Қийноқларсиз ҳаёт” ташаббус гуруҳини туздилар
“Қийноқларсиз ҳаёт” ташаббус гуруҳи Ўзбекистонда қийноқ қурбонига айланган уч оила ташаббус билан ташкил этилди. Гуруҳ “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти қошида фаолият юритади.
Бу Франциядан Тожибоевлар оиласи, АҚШдан Ортиқовлар оиласи ва Ҳолландиядан Рўзиевлар оиласи бўлиб, улар Ташаббус гуруҳини 24 март – Инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши ва қийноқ қурбонлари қадр-қиммати таҳқирланишига нисбатан ҳақиқатни қарор топтириш ҳуқуқи халқаро кунида ташкил этдилар.
Ғанихон Маматхонов рухсатсиз ҳожатхонага чиққани учун жарима изоляторига ташланди
Фарғоналик таниқли ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхоновнинг қариндошлари “Жараён”га ҳуқуқ фаоли озодликка чиқиш арафасида жарима изоляторига ташланганини маълум қилишди.
Жорий йилнинг 21 март куни “Жараён” мухбири фарғоналик таниқли ҳуқуқ фаоли, Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти вакили Ғанихон Маматхоновнинг ўғли Жалолиддин Маматхонов билан телефон орқали боғланишга ва ҳуқуқ фаолининг нима сабабдан жарима изоляторига ташланганини аниқлашга муваффақ бўлди.
Мўътабар Тожибоева: Талаба йигит пешонамга ватан хоини деб ёзиб қўйганди
Би-Би-Сининг Ўзбек хизматига берган интервьюсида “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева Ўзбекистон қамоқхоналаридаги ғайриинсоний қийноқлар ҳақида гапиради.
Жорий йилнинг 19 март куни Би-Би-Си радиосининг веб-сайтида Париждаги “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг журналист Гулсевар Замонга берган интервьюси чоп қилинди.
Тожикистонлик аскар зўравонлик қурбони бўлди
Душанбе шаҳрига туташ Рудакий туманидаги 2026-ҳарбий қисмда хизмат ўтаётган 23 ёшли аскар Шаҳбол Мирзоев айни пайтда шифохонада, оғир аҳволда қолаётир.
Аскарнинг бутунлай тузалиб, оёққа туриб кетиши учун Германияда 63 000 евролик амалиётни бошдан кечириши лозимлиги айтилмоқда.
Улуғбек Остоновнинг қаердалиги номаълумлигича қолмоқда
2011 йили қозоқ расмийлари Олмаотадан Тошкентга экстрадиция қилган 29 нафар ўзбек диндори орасида бўлган Улуғбек Остоновнинг яқинлари унинг тақдири юзасидан хавотир билдирмоқдалар.
Куни кеча “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотига 2011 йил ёзида қозоқ расмийлари Ўзбекистонга бериб юборган 29 нафар ўзбек қочқинидан бири Улуғбек Остоновнинг яқинлари мурожаат қилишди.
Ойниҳол Бобоназарова: Тожикистондаги қийноқлар ҳақида АҚШ мулозимларига маълумот бердим
Шу йилнинг 4 март куни АҚШ Давлат департаментининг “Жасоратли аёл” мукофотини олган тожикистонлик мухолифатчи, таниқли ҳуқуқшунос Ойниҳол Бобоназарова Тожикистонга қайтди.
У 17 мартгача Америкада қолиши режалаштирилгани, аммо оилавий сабаблар туфайли эртароқ қайтишга мажбур бўлганини айтди. “Жараён” мухбири Ойниҳол Бобоназарованинг сафар таассуротлари билан қизиқди.
Қаюм Ортиқов Украинадан АҚШга руҳшунос ҳамроҳлигида кетди
Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси собиқ ходими, ўзбек қамоқхонасида шафқатсиз қийноқ қурбони бўлган Қаюм Ортиқов Америкадан сиёсий бошпана олди.
Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси хавфсизлик хизмати собиқ ходими Қаюм Ортиқов Америкадан бошпана олди ва Ўзбекистондаги таъқибдан қочиб, оиласи билан икки йилдан кўпроқ вақт мобайнида яшаган Украинани шу йилнинг 20 февраль куни тарк этди.
Ўзбекистонда “Бирдамлик” раҳбарининг отаси вафот этди
15 март куни Ўзбекистонда мухолифатдаги “Бирдамлик” ҳаракатининг етакчиси Баҳодир Чориевнинг отаси Ҳасан Чориев 72 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда “Озодлик” радиоси Ҳасан Чориевнинг яқинларига таянган ҳолда хабар тарқатди.
Ҳасан Чориев қамоқдан озод бўлганидан икки ой ўтиб, жон берган.