Category Archives: JARAYON.COM АРХИВИ

Ўзбекистонлик қочқин Ақтўбедан Алматига этап қилинади

Бу ҳақда “Жараён”га Хайрулло Турсуновнинг адвокати Кенес Жусупов маълум қилди.

“20 февраль куни Ўрол – Алмати поезди билан Турсуновни Алматига олиб кетишар экан. Бу ҳақда у сақланаётган тергов изолятори раҳбари телефон орқали билдирди.

Дипломатлар ва ҳуқуқбонлар учрашувини ёлланма аёллар бузишга уринди

Жорий йилнинг 13 феврал куни Жиззахга ташриф буюрган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Эрик Коллинг ва Буюк Британия элчихонаси вакили Лотти Виллер ҳуқуқ фаоллари Саида Қурбонова ва Ўктам Пардаевлар билан учрашдилар.

Қозоқ полицияси ўзбек мигрантининг қотилини топди

Жанубий Қозоғистон вилоят полицияси 17 ёшли ўзбекистонлик Достонбек Маҳмуталиевнинг ўлимига оид жиноятни фош қилганини очиқлади.

Маҳаллий тадбиркор фарғоналик меҳнат муҳожирини ўлдириб, мурдасини 3 метрлик чуқурга кўмиб, яширишга ҳаракат қилган. 2012 йилнинг апрелида содир этилган жиноят орадан тўққиз ой ўтгач, фош этилди.

Ўзбек расмийлари “экстремизм”да айблаётган фуқаро Подмосковьеда қўлга олинди

2013 йилнинг 30 январь куни Москва вилоятининг Серпухов шаҳрида 30 ёшли ўзбекистонлик қўлга олинди.

Полиция ходимлари Нозимбек Умаржонович Болтабоев кетаётган машинанинг йўлини тўсиб қўйганлар. Полициячилар унинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 244-моддаси 2-банди (диний-экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик) бўйича айбланиб, қидирувга берилганини маълум қилганлар.

Қозоқ расмийларининг мулоҳазалари “Чегара билмас мухбирлар” вакилларида истеҳзо уйғотди

“Вақт қанча мўл бўлса, иш ҳам шунча мўл бўлади” матали давлатнинг энг муҳим ва масъул идораси бўлмиш Ташқи ишлар вазирлигининг баъзи амалдорлари учун тўғри келмайди. Афтидан, улар “қанча кам ишласанг, иш шунча камаяди” қабилидаги бошқача принципга амал қилган ҳолда ишлайдилар.   

Бу Қозоғистондаги сўз эркинлиги вазиятидан ташвишланиб, мамлакатга кириш изни олган “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти ходимларининг Париждан интернет орқали Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига расмийлар билан учрашиш учун имконият яратиб бериш бўйича ёзилган хат сканерини жўнатишгач, маълум бўлди.

Душанбедаги қамоқхонадан ёш маҳбуснинг жасади чиқди

Шу йил 2 февралидан 3 февралига ўтар кечаси Тожикистон пойтахтида жойлашган 1-сонли қамоқхонада 21 ёшли Маҳмадшариф Насриддинов ўз жонига қасд қилган.

Маҳмадшарифнинг яқинларидан бири Аъзамшоҳ Солеҳовнинг маҳаллий ахборот воситаларига айтишича, қамоқхона ходимлари маҳбуснинг ёнидан мобил телефони топиб олган. Бунинг ортидан маҳкум қамоқхона нозирлари томонидан ваҳшийларча қийноққа солинган.

Эри таъқибидан қочган ўзбек аёли Туркиядан бошпана изламоқда

Кузатувчилар сўнгги йилларда оиладаги зўровонлик қурбони бўлган ўзбек аёлларининг бошпана ахтариб Туркияга бош олиб қочаётгани кузатилаётганини айтишаяпти.

“Ишонинг мана шу ёқларга қандай келиб қолганимни билмайман. Эрим бошимга роса муштлаб урарди. Деворнинг қиррасига пешонамни урарди. Авваллари “эр, турмуш шу, ҳамманинг ҳам эри уради”, деган ўйда ўзимни тинчлантирардим. Кейин бошим оғрийдиган, уйқум қочиб, қон босимим ошиб кетганидан бўлиб қолди, эр муштига тоқатим қолмади. Ота-онамнинг уйига қочиб кетардим. Тундаям бўлса бориб, ўша ердан уриб-уриб, уйга олиб келарди. Бир амаллаб суд орқали ажралиб олдим. Лекин барибир тинч қўймади”,  дейди наманганлик Умидахон.

Бахтиёр Хамраев: Мен ҳеч қачон тушкунликка тушадиган одам эмасман

Қароргоҳи Дублинда жойлашган Front Line Defenders ташкилоти ҳар йили хавфли ҳудудларда фаолият юритаётган юзга яқин ҳуқуқ фаолларининг номзодларини кўриб чиқиб, улардан фақатгина биттасини бошқалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга улкан ҳисса қўшгани сабаб мукофот билан тақдирлайди.

Қозоғистон суди ўзбекистонликни бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилди

.Чимкент маҳкамаси Ўзбекистон ва Қозоғистонда бир қатор қотилликлар содир этган Пўлатбай Бердиалиевни бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

 Ўзбекистон фуқароси бўлган Пўлатбай Бердалиев ва унинг икки шериги 2012 йилнинг март ойига қадар Қозоғистонда ва Ўзбекистонда 11 аёлни ўлдириб, қимматбаҳо буюмларини талон тарож этган.

 

Ўзбек милицияси яна саҳнада: у фуқароларнинг бирини ўлдирди, иккинчисини чалажон қилди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 2-мавзесида яшовчи Ш. Шарофутдинова ўғли, 1982 йилда туғилган Жамшид Шарофутдиновнинг Тошкент Тиббиёт Академияси хирургия бўлимида даволанаётганини ёзган.