Category Archives: КАМПАНИЯЛАР
Тадбиркор аёл аросатда, журналист аёл эса қамоқхонада! Қани АДОЛАТ?
Ҳозирги кунда «Журналист – жамият табиби», «Тадбиркор – элга мададкор», «Матбуот – тўртинчи ҳокимият», «Тадбиркор бой бўлса, эл бой бўлур» деган ва бошқа сон-саноқсиз сўзлар бот-бот қулоғимизга чалиниб туради.
Айниқса, Юртбошининг 27-июнь – Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан мамлакатимизда фаолият юритаётган журналистларга табриги ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга бағишланган нутқи-ю ушбу соҳага оид билдирган бирон-бир фикридан кейин эл орасида журналистлару тадбиркорларга аталган баландпарвоз сўзлар янада болалайди, кенг қулоч ёзади, «лаббайфурушлар» томонидан президентнинг сўзи афоризмга айланади ва шу тариқа ҳаётимизда янги-янги афоризмлар вужудга келади.
Абдураҳмон Ташанов: Жаслиққа бориб келдик…
TUG’YON радиоси
21.08.2016
Матбуот орқали аввал хабар қилинганидек, 2016 йилнинг 19 август куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова ҳамда жамият фаоли, журналист Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-сонли (Жаслиқ посёлкаси) муассасасида мамлакат фуқаролик жамияти вакилларидан бири Аъзам Фармонов билан учрашдилар.
“Эзгулик» фаоллари Жаслиқ қамоқҳонасида Азам Фармонов билан учрашдилар!
Пресс-релиз № 16, 21.08.2016 йил
2016 йилнинг 19 август куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова ҳамда жамият фаоли, журналист Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-сонли (Жаслиқ посёлкаси) муассасасида мамлакат фуқаролик жамияти вакилларидан бири Азам Фармонов билан учрашдилар.
Учрашув чоғида ҳуқуқ фаоллари ҳамкасбининг бугунги аҳволи, ўй-кечинмалари ва соғлиғи билан қизиқишди. Шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячилари ва халқаро ташкилотлар томонидан унинг озодлиги учун уюштирилаётган петициялар хусусида сўзлашишди.
Толиб ЁҚУБОВ: Халқ ва хукумат, ёхуд янги бош прокурорнинг «ЎЙИНИ»
2015 йил сентябрининг бошида Тошкентдан, Бош прокуратурадан жавоб келганда мен дастлаб кўзларимга ишонмадим.
Ё Аллоҳ! Ё Пири Баҳовуддин!
Ўзбекистонда ҳақиқатан ижобий ўзгаришлар бўлмоқдами?! Охири бахайр бўлсин!
Менга № 12/23-15-445 рақамли, 2015 йил 13 августда юборилган ҳамда Судларда жиноят ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи У.У.Муҳаммадиев имзолаган жавоб хати келди.
Муҳаммадсолиҳ Абутов: 22 йилдан бери қамоқда қолаётган имом
Қўқондаги «Ҳавоқанд» жомеъ масжиди имоми Муҳаммадражаб қори (Махсум ака) расмий исми Тоштемир Нурматов 1994 йил 24 августда аср намозидан кейин қамоққа олинган. Шу ой 24 августда у киши қамалганига роппа роса 22 йил тўлади.
Қисқача қамалиш тафсилотлари:
У кишини олиб кетгани келган милиционерлар Қўқонлик ва Тошкентликлардан иборат гуруҳ бўлган. Улар «Бир соатга бориб келасиз биз билан» деб, имомни масжиддан олиб уни уйига кетишган.
Кеча facebook саҳифамда ва сайтда Тоғбой Раззоқовни шаънига ёзган ноҳақ сўзларим учун ундан ва facebook ўқувчиларидан узр сўрайман!
“Ўзбек МХХси биз фош қилаётган кимсалар қочқин қарияларни бизларга қарши хужумга ташламоқда!” деганимда адашмаган эканман. Чунки кимнингдир профилига кириб, унинг номидан кимларгадир ҳақоратли ёзувлар ёзиш ва олов алангаланганидан кейин ўша ҳақоратли изоҳларни ўчириб ташлаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.
Гап шундаки ББС ўзбек хизмати рахбариятига мактуб йўллаб, менинг хатимда келтирилган мухим важлар юзасидан хизмат текшируви ўтказишни талаб қилгандим. Бунингдек талаб билан чиқишимга эса жуда мухим сабаб бор эди. Яъни мен ББС ўзбек хизмати рахбариятидан ББС журналистларидан бирининг журналистика қонун қоидаларига зид равишда олиб бораётган ғайриқонуний хатти харакатлари юзадан хизмат текшируви ўтказишни ва текширув натижаси ҳақида ёзма равишда жавоб беришларини талаб қилаётгандим.
Ўзбек МХХси ва биз орқали фош бўлаётган кимсалар қочқин қарияларни бизларга қарши хужумга ташламоқда!
Канададан қочқинлик мақоми олган Тоғбой Раззоқов ўзининг эгалари орқали олган топшириғи сабаб Ёдгор Обиднинг гиж гижлаши ортидан тинимсиз равишда менга ва менинг сафдошларимга тухматлар уюштириб, бизларни турли ҳақоратли сўзлар билан камситмоқда.
Хозиргина фесбок сахифасида яна хақорат қилиб ёзган коментарийсини эълон қилди.
Шу бугунги кунгача мени ўзимни ва сафдошларимни ҳақорат қилиб бизнинг устимизда тухматлар ёғдириб келаётган бу кимса бугун бизларни “ҳароми” дея ота оналаримизни ҳақорат қилди ва бу билан сабримизни охирги томчиси тўкилди.
Мен келаётган хафта ичида Канада хукуматига ўзбек МХХ, терроризм тарғиботчилари ва коррупцинерлар гуруҳининг топшириғига кўра бизларни, ота оналаримизни ҳақорат қилган бу кимсани танобини тортиб қўйишлари учун мурожаат қилишга қарор қилганимизни эълон қилмоқдаман.
Ёдгор Обид ака шу табаррук ёшингизда баъзи кимсаларнинг қўғирчоғи бўлишдан ор қилмайсизми?!
Тоғбой Раззоқов: “Доим хақиқатни тараннум этувчи адолат жарчиси жахонгашта Ёдгор Обид айтгандай: «Юз фоиз ҳақсиз, Тоғбой! Ҳожи Онанинг кимликларини билмайману, лекин адашаётганлари аниқ… Мўътабар, Галима, Васила, Ташанов … ва шунга ўхшаганлар тўдаларининг қилмишлари ва қилаётган ишлари аллақачон кўпчиликка фош бўлган…» (имловий хатолари биз томондан тўғриланди).
Норин тумани «Президент»ларининг жиноий кирдикорлари сабаб ногиронга айланган тадбиркор аёл фожиаси
Мавлуда Аҳмедова: «Мутасадди рахбарларга “Менинг хужжатларим қонуний. Бузсаларинг Президентимизга арз қиламан ғайриқонуний қилаётган хатти–харакатларинг устидан” десам уларни менга берган жавоблари мени хайратга солди. Бахром Юлдашев ва Аъзам Султоновлар менга “Наманганнинг Президенти бизмиз! Қаерга арз қилсанг қилавер, шикоятингга жавобни барибир биз берамиз” деб устимдан калака қилиб кулишди…»
Қамоқдаги журналист Барно Худоёрова ва унинг фарзандлари ҳимояси учун бонг урамиз!
Шохсанам Шухратбекова: «Мен маҳаллий рахбарларнинг менга ва оиламизга нисбатан ўтказаётган босимлари, таъқибларига дош бера олмасдан яшашдан тўйиб кетиб, бўлган ҳодисалар ҳақида билдириш хати ёзиб ва ўзимни жонимга қасд қилишга мажбур бўлганим, бундай гуноҳга қўл уришимга ва ўлимимга маҳаллий рахбарлар айбдор эканликлари ҳақида видеокеамерага ёзиб 11.06.2016 йил 21-00 чамасида ўз жонимга суиқасд қилиб, тўрт пачка димедрол ва уч пачка трамбапол ичдим. Тез ёрдам ходимлари ўз вақтида етиб келиб мени ҳаётимни сақлаб қолишди…»