Iyun 2012 ойлик архив

Толиб Ёқубов: Кўрадиганлар, кўрсатсанг кўрадиганлар, кўрмайдиганлар

Буюк Леонардо да Винчи одамларни уч гуруҳга ажратган: “кўрадиганлар”, “кўрсатсанг кўрадиганлар” ва “кўрмайдиганлар”. Турли соҳаларда инсоният турли учлик гуруҳларга бўлинади.

Илм соҳасида одамизод бир учликка бўлинса, дин соҳасида у бутунлай бошқа учликка бўлинади, сиёсат соҳасидаги бўлиниш (учлик) эса олдинги иккита учликка деярли ўхшамайди. Ҳатто битта соҳа, масалан, илмда, инсонлар турли йўналишларда турлича учликка бўлинадилар: математикада бошқа, биологияда бошқа, тасвирий санъатда бошқача учлик.