22.09.2009 кунлик архив
Абдужалил Бойматов: «13 май Иттифоқи» террорни тарғиб қилмоқдами?
Шу йилнинг 18 сентябр куни «Понауз» сайтида ўз радикал қарашлари билан танилган мухолифат фаоли Дилмурод Худойқулнинг «Ўзим ҳақимда» деб номланган мақоласи эълон қилинди.
(Қаранг: http://ponauz.com/news/wzim_aimda/2009-09-18-1628).
Бу мақолада муаллиф очиқдан очиқ террорни тарғиб қилиб чиққани ўзбек мухолифати фаоллари эътирозига сабаб бўлмай қолмади.
Мақоладан иқтибос:
«Қаранг, дунёнинг қайноқ нуқталарида мазлум халқлар босқинчиларга қарши барча усуллар билан курашмоқдалар. Ҳатто, лозим топилса ўзини портлатиш йўли билан ҳам душманга талофат етказмоқдалар.
Биз ҳам террорчи Каримов ҳукуматига қарши қўшин тузишимиз, қуролланишимиз лозим. Шахсан менга шаърий фатво ва қурол берилса террорчи Каримов ҳукуматига қарши ҳар-қандай усул билан, ҳатто ўзини-ўзи портлатиш йўли билан бўлсада ҳужумга отланаман».
Иқтибос тугади: