04.06.2011 кунлик архив
ББС: «Комадан чиққанимдан сўнг айтганман, мақсадим – золимнинг зулмига қарши туриш!»
13 май куни Андижонда юз берган қонли воқеаларга олти йил тўлади.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, Андижонда бўлган мухбирлар ва воқеаларда иштирок этган инсонларнинг айтишича, ўзбек ҳукумати кучлари Андижон шаҳридаги Бобур майдонини ўраб олиб, қуролсиз одамларни ўққа тутиши оқибатида юзлаб инсонлар ҳалок бўлган.
Би-би-сининг бугунги меҳмони Ҳусанбой Рўзиев ана шу воқеаларнинг бевосита гувоҳи бўлган.
Ҳалқаро ташкилотлар қурбонлар сонини 500 атрофида деса, ўзбек ҳукумати бу сон 187 экани ва аксар инсонлар террорчилар ўқидан нобуд бўлганини айтган.
Хюман Райтс Вотч каби нуфузли инсон ҳақлари ташкилотлари Андижонда юз берган хунрезликни «қирғин» дея баҳолаган.