03.03.2016 кунлик архив
Озодлик: Бухоролик она МХХни тадбиркор ўғлини уриб ўлдирганликда айбламоқда
март 03, 2016
Бухоролик Хурсанд Ражабова 44 яшар тадбиркор ўғлини Миллий хавфсизлик ходимлари қийнаб ўлдирганини даъво қилмоқда. Озодлик билан суҳбатда Ражабова ўғиллари Раҳим ва Илҳом Ибодовлар ўтган йил август ойида қамалгани, бир ой ўтиб қамоқдан Илҳомнинг ўлиги чиққанини айтади.
– Ўғлимни СНБ олиб кетди, 28 кун деганда ўлдириб олиб келиб берди. Ўғлимни қийнаб, уриб ўлдириб олиб келиб берди. Шунча вақт ўтди, Илҳомжонни ўлдирганларга чора кўрилмаяпти. Мен Бухоро вилояти Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси ходимларини ўғлимни ўлимида айбдор деб биламан, улар қонун олдида жавоб беришлари керак, – деди Озодлик билан суҳбатда Хурсанд Ражабова.
Қийноқлар ороли асираси. Ёлланма адвокатнинг ҳимоясига муҳтож эмасман!
Айбсиз айбдор бўлишдек оғир ва машаққатли йўлни босиб ўтарканман, шу ўринда тергов ва суд жараёнларида, ҳатто қамоқхона деб аталмиш жаҳаннам қаърида ҳам менинг паймол бўлган ҳақ-ҳуқуқларимни тиклаш ва адолатни қарор топтиришда жонбозлик кўрсатган ҳимоячи – адвокатларим хусусида алоҳида тўхталиб ўтмасликнинг умуман иложи йўқ. Уларнинг меҳнатини эътироф этмаслик– ҳурматсизлик, улар қаршисида таъзим қилмаслик гумроҳликдек туюлади, туюлаверади менга…
Бир сўз билан айтганда адвокатларим ҳақида гапирмаслик мутлақо мумкин эмас… Ва шу билан бирга қуйида ёзганларимни ўқир экансиз, одамнинг одамдан фарқи бўлганидек, адвокатнинг билан адвокатнинг ўртасидаги тафовутни ҳам маълум маънода билиш, Ўзбекистон шароитида “икки томонга баробар ўйин” қиладиган, арзон сотиладиган адвокатлар хусусида ҳам маълумот олиш, огоҳ бўлиш имкониятига ҳам эга бўласиз, деган фикрдаман…