Ҳуқуқ фаоли Марат Зоҳидов HRW вакилларини ноқулай аҳволда қолдирди

Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Марат Зоҳидов ва Human Rights Watch ташкилотининг Марказий Осиё бўлими раҳбари Стив Свердлов

5 сентябрь куни Human Rights Watch ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими директори Хью Уилямсон ҳамда ташкилотнинг Марказий Осиё бўлими раҳбари Стив Свердлов Тошкентдаги “Ҳаракатлар стратегияси маркази”да маҳаллий нодавлат, нотижорат ташкилотлар вакиллари билан учрашди. Учрашувда иштирок этган  “Эзгулик” жамияти вакили Абдураҳмон Ташановга кўра, Human Rights Watch вакиллари Ўзбекистон ҳукуматининг 7 йиллик танаффусдан сўнг бу ташкилотни мамлакатга қайта киритгани учун олқишлади.

“Билишимча, HRW 2 сентябрдаёқ Ўзбекистонга келишган ва икки кун давомида Ташқи ишлар, Ички ишлар вазирликлари, Олий Мажлис, Олий суд, Бош прокуратурада учрашувлар ўтказишган. 5 сентябрда Ҳаракатлар стратегияси марказида учрашув ўтди.

7 сентябрда мамлакатда расман эътироф этилмаган фуқаролик жамияти вакиллари билан АҚШнинг дипломатик корпусида учрашув ўтказилади” дейди Абдураҳмон Ташанов.

2005 йилги Андижон воқеаларидан кейин расмий Тошкент аввалига бу ташкилот вакилларига берилгٰан аккредитацияни узайтирмаган. 2011 йилда эса Олий суд қарори билан ташкилот ваколатхонасини ёпган ва бутунлай мамлакатдан чиқариб юборган эди.

5 сентябрь кунги анжуман сўнгида айнан Андижон воқеалари борасида Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Марат Зоҳидов томонидан HRW вакилларига берилган савол ўзаро мулозамат ва меҳмонновозлик руҳида ўтаётган учрашувнинг об-ҳавосини бузди. Расмийлар ва маҳаллий ноҳукумат ташкилотлари олдида HRW фаолларини ўнғайсиз аҳволга туширди.

Марат Зоҳидов Центр-1 интернет нашрида сохта «патологоанатом» Умиджон Абдуназаров ва унинг ортидан жаҳон ҳамжамиятини алдаб келган Надежда Атаева ҳақидаги мақолаларни эслатиб: “Бу проектларни донорларга айнан HRW вакили Стив Свердлов тавсия қилган экан, шундай бўлгач, HRWнинг Андижон воқеаларига бағишланган ҳисоботлари обеъктивлигига ишониш мумкинми?” деган савол ташлади.

Аввалига ўнғағайсиз аҳволга тушган HRW вакиллари, ўзини ўнглаб, HRWнинг ўз манбалари мавжудлиги, ташкилот ҳар бир муаммони ўрганишда ўзига хос тадқиқот усулларидан фойдаланишини айтиб, ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё бўлими директори Хью Уилямсон  умумий маънода жавоб қайтарди.

Бу борада Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг Андижон вилояти бўлими раҳбари Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг айтишича, унинг ўзи ҳам билиб-билмай Надежда Атаеванинг Андижон қатлиомига оид проектларида қатнашиб қолган.

“Менга Андижон шаҳридаги больницаларнинг суратларини олиб беришни сўрашганди. Мен суратга тушириб бердим, аммо суратларни бошқа мақсадларда ишлатилади дейишганди. Кейинчалик билишимча, қаҳрамони сохта «патологоанатом»  Умиджон Абдуназаров бўлган проектга ишлатишибди” дейди Саиджаҳон Зайнобиддинов.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan