09.03.2018 кунлик архив

Мўътабар Тожибоева: Ислом Каримов замонидаги шикоятларга Мирзиёев назоратида ечим топилмоқда!

Мўътабар Тожибоева: Шавкат Мирзиёев хукуматига қилган тавсияларимиз ижрога қаратилмоқда!

ЎЗБЕК ДИКТАТОРИНИНГ ЎЛИМИ СИЁСИЙ ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ОҚЛАБ, МАҲКУМЛАРГА ОЗОДЛИК БЕРИЛИШИГА ИМКОН ЯРАТИШИ ШАРТДИР!

1953 йилда Иосиф Виссарионович Сталиннинг ўлимидан кейиноқ унинг тахтини эгаллаган шогирди Никита Сергеевич Хрушчевнинг илк амалга оширган муҳим сиёсий амалларидан бири Сталин даврида қамалган сиёсий маҳкумларни озод этиб, барча сиёсий қатағон қурбонларини оқлашга Фармон бериш бўлганди.

Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё давлатлари ичида, балким собиқ Совет Иттифоқи давлатлари ичида ҳам сиёсий ва диний маҳкумлар сони кўпчиликни ташкил этиши билан олдинги сафда туради.