Бухоролик Ибодовлар ишидаги қотиллар ва уларнинг жиноятларини яшириб келаётган мансабдорлар рўйхати!
Ибодовлар иши – режимнинг юзқораси (18+)https://www.youtube.com/watch?v=NgP5-hxIRD8Опубликовано: 27 июл. 2016 г.https://soundcloud.com/tugyon/yangi-kampaniya "Ким айбдор, навбатдаги ким?" номли кампанияда фаол иштирок этинг, азиз ватандошлар!21.06.2016Бугунги эшшитиришимиз TUG'YON радиоси томонидан куни кеча эълон қилинган – "Ким айбдор, навбатдаги ким?" номли янги бир ойлик кампаниянинг тафсилотлари ҳақидадир…*****Диққат: Янги бир ойлик кампания – Ким айбдор, навбатдаги ким?1999 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 26 июнни "Халқаро қийноқ қурбонларига ёрдам куни" дея элон қилганди.Баёнотида БМТ ҳукуматлар зиммасида қийноқ қурбонларини ҳимоя қилиш вазифаси борлигини эслатган.Бироқ БМТ Қийноқларга қарши қўмитасига кўра, тергов пайтида ва ё қамоқда экан қийноққа тутилган шахслар, агар халқаро ташкилотларни бу ҳақда хабардор этсалар, қатағонларга дучор бўлмоқдалар.Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қийноқларга қарши конвенциясини бир юз қирқ икки мамлакат ратификациядан ўтказган бўлса-да, бироқ қийноқларга чек қўйилган, деб айтиш ҳали эрта.Ушбу кампания ташаббускорлари «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти, мазкур ташкилот таркибига кирувчи «Ўтюракли талабалар» ҳаракати, «Қийноқларсиз ҳаёт учун» ташаббус гуруҳи, Муҳожирлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Фуқаролик жамиятининг “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгаши таркибига кирган бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда Европада истиқомат қилувчи бир қатор фуқаролик жамияти фаолларидир.Ўзбекистонда сиёсий қатағон машинасининг гуриллаб ишлашига нафақат 27 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётган авторитар ҳукумат ва у ўрнатган диктаторлик режими, балки унинг ғилдиракларини зимдан мойлаётган, геополитик манфаатлар йўлида инсон ҳуқуқлари ўта қўпол тарзда бузилишига кўз юмаётган кўпчилик сиёсатдонлардан тортиб, тижорий ширкатларгача маънавий айбдор деб хисоблаймиз.Мамлакатда диний экстремизм ва терроризм хавфи бахонасида ўзбек ҳалқини қатағон қилиш сиёсатига баъзи бир ғарб сиёсатчилари иккиюламачилик сиёсатини қўллаб келмоқдалар. Зеро уларнинг маънавий рағбати ва билвосита қўллаб-қувватлови билан қатағон машинаси ҳаракати кун сайин тезлашмоқда. Айнан шунинг учун хам бошланадиган бир ойлик кампаниямизни «Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!» деб номладик. Эслатиб ўтамиз, сиёсий қатағон қурбонларини ҳимоя қилиш ва уларни кўллаб кўвватлаш максадида 2014 йилда ташкил этилиб, шу бугунги кунгача давом этиб келаётган “Ким айбдор, навбатдаги ким?!” кампаниямизни бу йил 26 июнь "Халқаро қийноқ қурбонларига ёрдам куни" муносабати билан қийноқ курбонларининг тақдирига қаратамиз.Биз ўзбекистон хукумати – диктатура режимининг қурбонларига бағишлаб кампаниямиз давомида ўзбек миллатининг бошига тушаётган кулфатларга лоқайд бўлмаган барчани Ўзбекистонда давом этиб келаётган инсон ҳуқуқлари бузилишларига «Йўқ!» дейишга чақирамиз… (Изоҳ: Мавзу тафсилотлари билан эшиттиришимиз давомида тўлиқ танишишингиз мумкин)…
Posted by Мўътабар Тожибоева Мутабар Таджибаева on Saturday, August 20, 2016
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процуссуал Кодексининг 17–моддасига кўра «Судья, прокурор, терговчи ва суриштирувчи ишда қатнашаётган шахсларнинг шаъни ва қадр–қимматини хурмат қилишлари шарт.
Инсон шаъни ва қадр–қимматини камситадиган, унинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар тарқалиб кетишига олиб келадиган, соғлигини хавф остига қўядиган, асоссиз равишда унга жисмоний ва маънавий азоб-уқубат етказадиган харакатлар қилиш ёки қарорлар чиқариш таъқиқланади.
ЖПКнинг 88–моддасига кўра далилларни тўплаш, текшириш ва бахолаш жараёнида фуқароларнинг, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қўриқлаш таъминланиши керак.
Исбот қилишда қуйидагилар таъқиқланади.
1. Шахсларнинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган ёки уларнинг шаъни ва қадр қимматини камситувчи ҳатти–харакатлар содир этиш.
2. Зўрлик, пўписа қилиш, алдаш ва қонунга хилоф бошқа йўллар билан кўрсатув, тушунтириш, хулосалар олишга, экспериментал харакатларни бажаришга …
3. Тунги вақтда, яъни кеч соат 22.00дан эрталаб соат 06.00гача тергов харакатлари олиб бориш. Тайёрланаётган ёки содир этилаётган жиноятнинг олдини олиш, жиноят изи йўқолишига ёки гумон қилинувчининг қочиб кетишига йўл қўймаслик, эксперимент жараёнида текширилаётган ҳодисанинг холатини қайтадан тиклаш зарурати бўлган ҳоллар бундан мустасно.
БМТнинг 1984 йил 10–декабрда қабул қилган «Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шавқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматини таҳқирловчи турларига қарши конвенцияга кўра «қийноқ» ҳар қандай тусдаги шундай харакатни англатадики, у билан қандайдир шахсга ундан ёки учинчи шахсдан маълумотлар ёки эътироф олиш, уни у ёки учинчи шахс содир этган ёки содир этишда у гумон қилинадиган харакат учун жазолаш, шунингдек уни ёки учинчи шахсни қўрқитиш ёки зўрлаш мақсадида ёки бундай оғриқ ёки азоб давлатнинг мансабдор шахси ёки расмий сифатдаги бошқа шахс ёки уларнинг гижгижлаши билан ёки уларнинг хабардорлигида ёки индамай розилиги билан ҳар қандай тусдаги камситишга асосланган ҳар қандай сабаб бўйича қасддан кучли оғриқ ёки жисмоний ёхуд маънавий азоб берилади.
ИБОДОВЛАР ИШИДАГИ ҚИЙНОҚ ИШТИРОКЧИЛАРИ
Ушбу аянчли фожеа Бухоролик ака-ука ишбилармон, тадбиркорлар – 1972 йил 16–июнда туғилган, Бухоро шахри Элобод кўчаси 17–уйда яшаган, Бухоро шахридаги 2008 йилда ташкил этилган “Ал–Ражаб автоглобал Сервис” хусусий корхонаси рахбари Ибодов Илҳом Ражабович ва 1968 йил 31–августда туғилган, Бухоро шахри Элобод кўчаси 15–уйда яшовчи “Ал–Ражаб автоглобал Сервис” хусусий корхонаси бош хисобчиси Ибодов Рахим Ражабовичларга таълуқлидир. Улар Бухоро шахридаги “Ситора” автомобиль бозори маъсулияти чекланган жамияти худудида жойлашган савдо павильонларидан сотиб олинган ва ижарага олинган №153, №154, №172 ва №173 сонли савдо дўконларда фаолиятларини юритиб келганлар.
Илхом Ибодов Бухоро вилоят МХХ амалдорларининг мажбурлови асосида ҳар ойда тўлашга мажбур бўлиб келаётгани 2000 доллардан миқдорни 5000 долларгача оширганликларига норозилигини билдириб, пора беришни тўхтатиши ва керакли хукумат идораларига мурожаат қилиши ҳақида ўз фикрини билдиргани учун ўлдиришга қарор қилинган.
Ушбу жиноий кирдикорларни амалга оширишда Бухоро вилоят МХХ бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси хузуридаги СВОЖЖДЛКК Департаментининг Бухоро вилоят бошқармаси, Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси вилоят бўлими, Бухоро вилоят ИИБ, Бухоро вилоят прокуратураси вакиллари иштирок этганлар.
ИЛҲОМ ИБОДОВ ФОШ ҚИЛГАН КОРРУПЦИОНЕР АМАЛДОРЛАР
Юнусов Азим – Бухоро вилояти МХХ СБ (Соб. Безопасности) ходими;
Аслон – Ғиждувон туман МХХ бўлими бошлиғи;
Ином – Бухоро вилоят МХХ вакили;
Тошпўлатов Алишер – МХХ ходими;
Шамсиев Жонибек – МХХ терговчиси;
Раджабов Алишер – Бухоро вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг кадрлар бўйича ўринбосари МХХ ходими;
Нодир – МХХ ходими;
Р.Н.Рахматов – Бухоро шахар прокурори;
Файзи Атаев – Бухоро вилоят хокимининг ўринбосари;
Вали Ўринов – Бухоро шахар хокими;
Чориев Мардон – Бухоро шахридаги “ЕР ҚИРОЛИ”;
Чориев Акмал – МХХ ходимларининг футбол бўйича тренери;
Собиров Назар Нажметдинович – Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат Қўмитаси Бухоро вилоят худудий Бошқармаси бошлиғи;
Зухриддин – Бухоро вилоят Архитектурасининг бошлиғи.
ИЛҲОМ ИБОДОВНИ ЎЛДИРИШГА ҚАСД ҚИЛИНИШИ САБАБЛАРИ
МХХ амалдорларидан бири Ином Бухоро вилоят МХХ бошқармасига ишга келганидан кейин Илҳомнинг бериши керак бўлган пораси миқдорини 5000 долларга оширган. Шунинг ортидан Ином билан Илҳом ўрталарида келишмовчилик келиб чиққан, яъни Илҳом савдо яхши бўлмаётганлиги сабабли тадбиркорликдан топаётган даромадининг асосий қисмини унга бериб боришини бас қилиши қарорини айтган. Илҳомнинг қарорини эшитган Ином шантаж қила бошлаган. Унинг шантажларига Илҳом Республика миқёсидаги давлат органларига мурожаат қилишини айтиш билан жавоб берган. Илҳом шантажчига қарата ўзининг қўлида Ином, Азим, Баходир ва уларнинг шерикларини амал курсисидан учириб юборишга ва қамалиб кетишларига қодир компрамат материаллари борлигини айтган.
2015 йилнинг 15–август, шанба куни кеч соат 17ларда Бухоро вилоят МХХ вакили Ином Илҳом ва унинг оила аъзолари ишлаётган чўл зонасига борган ва Илҳомга белгиланган 5000 доллардан ҳам кўпроқ қилиб беришини, яқин бир қариндоши тўй қилаётганлиги, тўёнага бериши кераклигини айтган. Илҳом унга яна энди уларга пора беришни тўхтатганлиги қарорини эслатганида Азим уни ўлдириш билан қўрқитган. Шунда Илҳом “Ўлдирсанг ўлдира қол, ахир бир кун келиб ўлади ҳар қандай инсон ҳам” деб жахли чиқиб кетган. Кейин онасини олдига келиб Илҳом “Ўлдириш билан қўрқитишлари жонга тегди” деган.
Бухоро вилоятидаги маъмурий органларда ишловчи ва жиноий фаолият билан шуғулланувчи бу коррупция ботқоғига ботган мансабдорлар ва уларнинг қўл остида ишловчи ходимлари ака укаларга қарши тузоқ қўйиш режасини обдон ишлаб чиқдилар. Режа кўнгилдагидек амалга ошди.
15 август кунги тўқнашувдан сўнг, 2015 йилнинг 14–август кунги, яъни ушбу воқеадан бир кун олдинги муддат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Бухоро вилоят бўлими бошлиғи номидан № 313–хс рақамли “Қисқа муддатли текшириш ўтказиш тўғрисида”ги Буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора тадбирлари тўғрисида” 2010 йил 8–январдаги ПҚ–1257–сон қарорининг 3–банди талабларига мувофиқ бозорлар ва савдо комплекслари худудларида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан назорат касса машиналари ва хисоб–китоб терминаларидан фойдаланиш, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя қилиниши юзасидан текширув ўтказиш режалаштирилган.
ИБОДОВЛАРНИ ҚАМОҚҚА ОЛИШ ФИТНАСИДА ИШТИРОК ЭТГАНЛАР СОХТА ЖИНОЯТ ИШИ ЯРАТИШ ИШТИРОКЧИЛАРИ
Равшан Ражабов – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти Бухоро вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи;
А.Х.Мардиев – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти Бухоро вилоят бошқармаси бошлиғи;
М.М.Асланов – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖ ва ЖДДЛҚК Департаменти Бухоро вилоят бошқармаси суриштирув бўлими катта суриштирувчиси;
М.Усмонов – СВОЖДЛҚК Бухоро вилоят бошқармаси ходими;
Ш.Х.Саъдуллаев – СВОЖДЛҚК Департаментининг Бухоро вилоят бошқармаси инспектори;
К.Х.Исабоев – СВОЖДЛҚК Департаментининг Жондор туман бўлими инспектори;
Баходир Мухамедов – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Бухоро вилоят бўлими бошлиғи;
Увайзов Комил Олимович – Ўзбекистон Республикаси ДСҚБ в СКФНҚ Бухоро вилоят бўлими Давлат солиқ бош инспектори;
Мажидов Фаррух Ашрапович – Ўзбекистон Республикаси ДСҚБ в СКФНҚ Бухоро вилоят бўлими Давлат солиқ бош инспектори;
Раҳмонов Ёрқин Ҳолиқович – Ўзбекистон Республикаси ДСҚБ в СКФНҚ Бухоро вилоят бўлими Давлат солиқ катта инспектори;
Шоназаров Акмал Акрамович – Ўзбекистон Республикаси ДСҚБ в СКФНҚ Бухоро вилоят бўлими Давлат солиқ бош инспектори;
А.Тохиров – Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси “Маъмурий амалиёт бўлими” бош мутахассиси;
А.Султонов – Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси “Солиқ органларида хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими тезкор ходими;
Хабибулло Шукуруллаевич Абидов – Ўзбекистон Республикаси ДСҚБ ва СКФИҚ Бухоро вилоят бўлими Давлат солиқ бош инспектори;
Х.Дехқонов – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш” бошқармаси вилоят бўлими ходими
Б.А.Бозоров – Бухоро шахар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи:
Зойиров Бобир Хазратович – Бухоро шахар давлат солиқ инспекцияси “Солиқ текширувлари” бўлими давлат солиқ инспектори – тафтишчиси;
Шухрат Исматуллаевич Раҳмонов – Бухоро шахар давлат солиқ инспекцияси “Юридик Шахсларга Солиқ Солиш” бўлими давлат солиқ бош инспектори;
Э.Қ.Ғуломов – Бухоро шахар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари;
А.Қурбонов – Бухоро шахар Давлат солиқ инспекцияси “Солиқ текширувлари” бўлими катта давлат солиқ инспектори;
Р.Мавлонов – Бухоро шахар ДСИ “Маъмурий амалиётни ташкил этиш” шўъбаси бошлиғи;
Н.Абдуллаев – Бухоро шахар ДСИ “ЧС ва ХКСНХВМЙКУНККМТТЭ” бўлими ходими;
Ҳ.Жабборов – Бухоро шахар ДСИ “ЧС ва ХКСНХВМЙКУНККМТТЭ” бўлими ходими;
О.Х.Муқимов – Бухоро шахар ДСИ бошлиғи;
Сурьат Ниёзов – Бухоро шахар прокуратураси катта терговчиси;
Расул Юлдашев – Бухоро шахар прокуратураси терговчиси;
Бахтиёр Эгамбердиев – Бухоро вилояти Ички Ишлар Бошқармаси бўлим бошлиғи;
О.Темиров – Бухоро шахар ИИБ ходими;
У.Б.Бобамурадов – МХХ Бухоро вилоят бошқармаси инспектори;
И.А.Рахматов – Учинчи тергов хибсхонаси тезкор бўлим катта тезкор вакили, капитан;
Ш.Азимов – Бухоро шахар ИИБ ХООБ ШТП профилактика инспектори;
А.Н.Саидов – Бухоро вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони милиция сафдори;
О.Султонов – Бухоро шахар ИИБ ходими;
А.Шарипов – Бухоро шахар ИИБ ходими;
Исоқов Шерзод Шухратович – Бухоро вилоят маъмурий органлари «қулоғи”;
Кўмаков Бахтиёр Шоназарович – Бухоро вилоят маъмурий органлари «қулоғи” – хибсга олиш пайтидаги холис;
Рустамов Шухрат Икромович – Бухоро вилоят маъмурий органлари «қулоғи” – хибсга олиш пайтидаги холис;
Хамроев Обид – Учинчи тергов хибсхонаси хўжалик ишларига жалб қилинган маҳкум;
Мухамедов Саид – Учинчи тергов хибсхонаси хўжалик ишларига жалб қилинган маҳкум;
А.А.Бахромова – Махалла раиси;
Б.Солиев – Махалла фаоли;
Турсунов Шахоб Шамсиддинович – Холис;
Шомуродов Анвар – Холис
ИБОДОВЛАРНИ БУХОРО ВИЛОЯТ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ВСХДА ҚИЙНАГАН МАНСАБДОРЛАР ВА “ЛОХМАЧ”ЛАР
“БАРБОС” (Умид) – Бухоро вилоят ИИБ Жиноят Қидирув ва Терроризмга Қарши Курашиш Бошқармаси инспектори;
Рустам Исмоилович Азимов – Бухоро вилоят МХХ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарган, полковник;
Шокир Ботирович Ўринов – Бухоро вилояти Ички Ишлар Бошқармаси бошлиғи;
Исми Фамилияси номаълум – Бухоро вилояти Ички Ишлар Бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
Равшан Ражабов – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖ ва ЖДДЛҚК Департаменти Бухоро вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи;
Джумаев Рустам – “Ўта хавфли рецедивист”лар сақланадиган Қоровулбозор қамоқхонасидан келтирилган “ЛОХМАЧ”;
Иноғомов Умид – “Ўта хавфли рецедивист”лар сақланадиган Қоровулбозор қамоқхонасидан келтирилган “ЛОХМАЧ”;
Сафаров Жамшид – “Ўта хавфли рецедивист”лар сақланадиган Қоровулбозор қамоқхонасидан келтирилган “ЛОХМАЧ”;
Иванов Александр – “Ўта хавфли рецедивист”лар сақланадиган Қоровулбозор қамоқхонасидан келтирилган “ЛОХМАЧ”;
Юнусов Азим – Бухоро вилоят МХХ вакили;
Баходир – Бухоро вилоят МХХ вакили;
Ином – Бухоро вилоят МХХ вакили
ЁЛЛАНМА АДВОКАТ ҚОТИЛЛАР ЖИНОЯТИГА ШЕРИК
Хожиев Жалил – Бухоро шахридаги “Хожиев Жалил Жумаевич” адвокатлик бюроси эгаси
Ибодов Илҳом қамалишларига сабаб бўлган омиллар ва бунинг айбдорлари ҳақида ташқарига бир амаллаб хабар чиқариш мақсадида қоғоз қоралаб, 4 вароқдан иборат маълумотни ёзган. Бу маълумотни қўлга олинганида айнан маъмурий органлар томонидан тақдим этилган ёлланма адвокат Жумаев Жалилнинг қўлига берган ва бу хужжатни кимга етказиб бериши кераклигини уқтирган. Адвокат бу маълумотни айтилган одамга эмас, жиноятчи амалдорлар қўлига топширган. Янги маълумотни қўлга киритган жиноятчи мансабдорлар Ибодов томонидан жўнатилган маълумотни олиши керак бўлган инсоннинг хонадонига ҳар эхтимолга қарши кечаю кундуз назорат ўрнатганлар.
Жумаев Жалил нафақат адвокатлик ваколатини суисътемол қилган, балким ўз ҳимоясидаги махбусларнинг қонуний ҳаққи ҳуқуқлари бузилаётгани, оёқ ости қилинаётганини кўра била туриб, ўзига ишонч билдириб, ҳимоя қилишидан умидвор бўлган инсонларнинг қийноқларга солишига хисса қўшган. Охир оқибат Илҳом Ибодовнинг ўлимига ўша уни қийнаб ўлдирган қотиллар билан тенг ўша ёлланма адвокат ҳам айбдордир. Жумаев Жалилнинг фақатгина жиноятчи мансабдорлар манфаатини учун ишлаётганини билиш учун оила аъзоларига анчагина вақт кетган. Бу орада Илҳомни қора тупроққа қўйдилар.
Қуйида эса ёлланма адвокатнинг жиноятлари ҳақидаги шикоят ва бу шикоятга қўшиб тақдим қилинган далиллардан кўз юмган Адлия тизими амалдорларининг исми шарифлари келтирилганки, бу кимсалар ҳам Илҳом Ибодовнинг қотиллари, уларнинг шериги ёлланма адвокат Хожиев Жалил ва бошқа жиноятчи мансабдорлар каби ўта оғир жиноятни содир этилишида иштирок этган хисобланадилар:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИДАГИ ҚОНУНБУЗАРЛАР
И.Қудратов – Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
Р.Аҳмедов – Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси;
З.И.Мухамедова – Бухоро вилоят Адлия Бошқармаси бошлиғи;
Ш.Абдухалимов – Бухоро вилоят Адлия Бошқармаси бошлиғи ўринбосари
МХХ ЕРТЎЛАСИДА ИБОДОВ ИЛҲОМНИ ҚИЙНАБ ЎЛДИРГАН ҚОТИЛЛАР
Юнусов Азим – Бухоро вилоят МХХ вакили;
Баходир – Бухоро вилоят МХХ вакили;
Ином – Бухоро вилоят МХХ вакили
2015 йилнинг 10–сентябрь куни Рахим ва Илхом Ибодовларнинг маъмурий қамоқ муддатлари тугаганидан кейин, яъни қамоққа олинган кунларидан 25 сутка ўтиб озодликка чиқариш ўрнига 2015 йилнинг 5 сентябрь куни қўзғатилган жиноят иши терговини олиб бораётган Бухоро шахар прокуратураси терговчиси 3–даражали юрист Суръат Ниёзов Ибодовларга нисбатан қўзғатилган 780192–сонли жиноят ишида Ибодовларни “Гумон қилинувчини ушлаб туриш тўғрисида қарор” қабул қилган.
У ўзининг қарорида Гумон қилинувчиларни оғир жиноятлар содир этганликлари ва очиқда юрганларида терговдан яширинишлари мумкинлиги сабабли мажбурий ушлаб туришга қарор чиқарган. Ушбу қарорни ижро этишлик учун МХХ Бухоро вилоят бошқармаси Тергов Хибсхонаси бошлиғига юборилишини баён қилган.
Прокуратура терговчисининг ушбу қарорига асосан 10 сентябрь куни Ибодовлар Бухоро вилоят МХХ Тергов Хибсхонасига яъни ертўлага олиб келинганлар ва шу куннинг ўзидаёқ МХХ амалдорлари Юнусов Азим, Баходир ва Иномлар улар сақланаётган камераларга кириб борганлар ва ака укаларни қийнашни бошлаганлар. Ибодовларнинг оёқлари тагига дубинкалара билан тинимсиз уришлари натижасида уларнинг оёқлари шишиб, ёрилиб кетган.
МХХнинг ертўласидаги қийноқларга асосан Юнусов Азим бошчилик қилган. Раҳимнинг кўзи олдида Илҳомни, Илҳомни кўзи ўнгида Рахимни азоблаб қийнайверганлар. Раҳимнинг кўзи ўнгида Илҳомни Азим ва Иномлар ушлаб турганлар, Баходир оёғи билан унинг кўкрагига оёғи билан тепиб, “Сен бу ердан тирик чиқмайсан. Сени ўлдирсак сени сўрайдиган одам йўқ, ҳеч кимга керак эмассан” деб бақириб, хақоратлаб, йиқитиб тепалаб урганлар. Илҳом қийноқларнинг таъсирида хушидан кетиб қолган. Унга ҳеч қандай медицина ёрдами кўрсатилмаган. Рахим МХХнинг шифокори бўлмиш аёлга мурожаат қилиб, Илҳомнинг бехуш ётганини, унга медицина ёрдами кўрсатишини илтимос қилиб сўраганида у шифокор аёл Рахимга “Қачонки уканг ўлганидан кейин қарайман уни мурдасига” деган.
Рахимни ҳам улар айтаётган барча жиноятларни содир этганлигини тан олишини талаб қилиб қийнайверганлар, “Агар гапимизга кўнмасанг уканг Илҳомни ўлдирамиз, оила аъзоларинг бошига итни кунини соламиз, қизларингни диний экстремист” дея қамаймиз” деб қўрқитишаверган ва қийнайверганлар.
“ҚЎҒИРЧОҚ” СУДЬЯЛАР ҚИЙНОҚ ҚУРБОНИ ИЛҲОМНИ ЎЛИМИДА АЙБДОРЛАР
ШАНБА ЯКШАНБА – ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИДАГИ МАЪМУРИЙ ВА ЁПИҚ СУДЛАР
Б.Ж.Тошев – Жиноят ишлари бўйича Бухоро шахар суди сульяси
2015 йил 16–август куни (ЯКШАНБА – ДАМ ОЛИШ КУНГИ !!!) ЖИБ бўйича Бухоро шаҳар судининг қарори билан МЖтКнинг 183–моддаси ва 194–моддаси 1–қисми билан 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, вилоят ИИБ ВСХга жойлаштирилган.
З.У.Музафаров – Жиноят ишлари бўйича Бухоро шахар суди судьяси
2015 йил 26–август куни Илҳом ва Раҳим Ибодовларни Вилоят ИИБ ВСХ камерасида ИИБ ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлиги учун унга суднинг шу кундаги қарори билан МЖтКнинг 194–моддаси 2–қисми билан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси қўшимча тайинлаган.
З.У.Музаффаров – ЖИБ Бухоро шахар суди судьяси
2015 йил 12 сентябрь (ШАНБА – ДАМ ОЛИШ КУНГИ !!!) 15 минутдан ёпиқ суд мажлиси ўтказиб, 2015 йил 10 сентябрь куни кеч соат 23.00да ушланган Илҳом ва Рахим Ибодовларни қамоққа олиш тарзидаги эхтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ажримида айбланувчи Ибодовларни МХХ Бухоро вилоят бошкармасига карашли тергов хибсхонасига жойлаштиришни расмийлаштирган.
Шу дам олиш кунида зудлик билан ташкилланган ва атига 15 дақиқадан бўлиб ўтган суд ажримига кўра Ибодовларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 189-моддаси – Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, 243–модда – Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳамда 177–моддаси – Валютани қонунга хилоф равишда олиш ёки сотиш жиноятларини содир этганликда айбли деб топган.
ҚОРОВУЛБОЗОР ҚАМОҚХОНАСИДАН КЕЛТИРИЛГАН ЎТА ХАВФЛИ РЕЦИДИВИСТЛАР СУДИ ТОМОШАСИ
А.А.Ўралов – Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман суди судьяси;
А.Т.Қиличев – Бухоро туман прокурори.
Судланувчи Рустам Джумаевни ва Иноғомов Умидни содир этган жиноий харакатларига юридик бахо бериб, дастлабки тергов органи томонидан уларнинг харакатлари “Муттасил равишда дўппослаш ёки ожиз аҳволдалиги аёбдорга аён бўлган шахсни бошқача харакатлар билан қийнашида ифодаланган Ўз.Р. ЖКнинг 110–моддаси 2–қисмининг “а” банди билан айбдор деб топибди ва жазони ўташ колониясидан яхши характериска (!!!) берилганини инобатга олиб, уларга 3 йилдан озодликдан махрум қилишга хукм қилган.
Аслида қўғирчоқ судья қуйида баён қилинган мухим важлар юзасидан суд тергов ўтказиши ва ҳар бир холатга нисбатан ҳуқуқий бахо беориши шарт эди:
Джумаев Рустам Бабаевич – 1972 йил 10–ноябрда Андижон вилоятининг Мархамат туманида туғилган, фуқаролиги мавжуд бўлмаган. Қамоққа олингунча Тошкент вилояти Олмалиқ шахри Ибн Сино кўчаси 79–уй, 14–хонадонда яшаган.
Рустам Джумаев уч марта судланган. Олдинлари наркотик моддалар истеъмол қилиш, сотиш ва бошқа моддалардаги жиноятларни содир қилган бўлса охирги марта ЖИБ Тошкент вилоят судининг 2011 йил 9–март кунги хукми билан қотиллик ва бошқа оғир жиноятларни содир этганликда айбланиб 22 йилга қамоқ жазосига хукм қилинган. Унинг озодликка чиқиш муддати суд хукмига кўра 2033 йилга тўғри келарди.
Инагамов Умиджон Абилджанович – 1970 йил 26–апрелда Тошкент шахрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, олий маълумотли, қамалгунча Тошкент шахар Чилонзор тумани Гулистон кўчаси 31–уй 61–хонадонда яшаган.
Иноғомов Умид 6 марта судланган ва охирги суд хукмига кўра 2014 йил 16–декабрь кунги айблов хукми билан 7 йилга қамоқ жазосига тортилган. Унинг қамоқдан озод бўлиш муддати 2021 йилга тўғри келган.
Хўш нима учун бу ўта хавфли рецидивистлар жазони ўтаётган жойлари Қоровулбозор қамоқхонасидан Бухоро вилояти ИИБ ВСХга олиб келинганлар?
Нима учун улар айнан ака–ука Ибодовларга ғайриқонуний равишда хибсга олиниб, маъмурий қамоқ жазоси берилганидан кейин, яъни 20–август куни олиб келинганлар?
Нима учун бу ўта хавфли рецидивистларни Тергов изоляторида эмас, вақтинчалик сақлаш хибсхонасига, яна маъмурий жавобгарликка тортилган фуқаролар билан битта камерага қамаганлар?
Кейинчалик Илҳомнинг вафотидан кейин эса нима учундир Қоровулбозор қамоқхонасидан олиб келинган махкумларнинг ҳаммасига эмас, фақатгина Умид Иноғомов ва Джумаев Рустамларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган холос. Қоровулбозордан олиб келинган Ибодовларни ваҳшийларча қийноқлар қўллаган ўта хавфли рецедивистлар Сафаров Жамшид ва Иванов Александрларни бирор хужжатда эслашмади ҳам.Иванов Александр йўғон гавдали ва бутун баданлари тотилировка билан бежаб ташланган важохатли кимса эди.
Унинг ва шериги Сафаров Жамшидлар ҳам ўз жиноий қилмишлари учун жавоб беришлари керак эди аслида. Бу ўта хавфли рецедивистларни атайлаб Ибодовларни қийнаш ва Илхомни ўлдиришига иштирок этишлари учун Коровулбозор қамоқхонасидан олиб келиб маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбланган, бу айблар суднинг қарори билан эмас, шунчаки Илҳомни йўқ қилишга қарор қилган амалдорлар манфаати учунгина Вилоят ИИБ ВСХга қамалган Рахим ва Илҳом Ибодовлар билан бир камерада қўйилиши Ўзбекистон Республикаси қонунларига зиддир.
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 27–июлда қабул қилинган ва 2011 йилнинг 26–августида Сенат томонидан тасдиқланган Республика Президенти Ислом Каримов томонидан 2011 йил 29–сентябрь куни № ЎРҚ–298 рақам билан имзоланган “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни”нинг 41 – “Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларни камераларда алоҳида-алоҳида жойлаштириш” моддасида “Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларни камераларда алоҳида–алоҳида жойлаштириш уларнинг шахсини ва психологик жиҳатдан мослигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганлар қуйидаги талабларга риоя этилган ҳолда бир–биридан алоҳида сақланади ва камераларга жойлаштирилади:
Жиноий жавобгарликка биринчи марта тортилаётган шахслар илгари озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланган шахслардан алоҳида сақланади.
Қуйидагилар бошқа ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганлардан алоҳида сақланади:
ўта хавфли рецидивистлар; маҳкумлар…” дейилган.
Айни шу кунларда эса Илҳом ҳам Рахим ҳам ушлаб турилганлар, қамоққа олинганлар эмас, ғайриқонуний бўлсада маъмурий ҳуқуқбузарлар эдилар холос. Уларни ўта хавфли рецедистлар билан битта камерага қўйилишларини сабаблари биттагина холос – Ибодовларни қийнаб, улардан ўзлари истаган тарздаги иқрорлик кўргазмаларини олиш ва Илҳомни ўлдириш бўлган.
ҚОТИЛЛАР ЖИНОЯТИНИ ХАСПЎШЛАГАН «ҚЎҒИРЧОҚ» СУДЯ
Ш.А.Тўхтаев – Жиноят ишлари бўйича Бухоро шахар суди судьяси
М.Хаитова – Бухоро шахар прокурорининг катта ёрдамчиси
2016 йил 15 февраль кунги Рахим Ибодовга алоқадор жиноят ишини кўриши мобайнида судланувчи Рахим Ибодов ўзининг ҳам, укаси Илҳомнинг ҳам ҳеч қандай жиноят содир этмаганлиги, ўзини ва укаси Илҳомни қийнаб бўш қоғозларга имзо чекишга мажбур қилинганликлари, ўзлари содир қилмаган жиноятларни содир этганликда айблаб расмийлаштирилган хужжатларга имзо чекишга мажбурланганликлари, 12 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Бухоро шахар судидан қайтиб келганларидан кейин укаси Илҳом ётган камерага кирган Бухоро вилоят МХХ ходимлари Юнусов Азим, Баходир ва Иномлар тергов изоляторига кириб Илҳомни қийнаб ўлдирганликлари ҳақида гувоҳлик берганида судья Ш.А.Тўхтаев бу суд маҳкамасида унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши масаласи кўрилаётгани, агар важлари бўлса прокуратура органларига шикоят қилишлари мумкинлигини уқтириб ўтиш билан чегараланган.
Суд жараёнида Ибодовлар оиласи томонидан ёлланган адвокат ўзининг ҳимоя нутқида ва музокара сўзида қуйидагиларни баён қилган бўлишига қарамасдан суд бу важларга ҳуқуқий баҳо бермаган.
“Хурматли судлар, сиз билан биргаликда бир неча кун давомида Ибодов Рахим Ражабовични жиноят ишини суд мажлисида кўриб чиқдик. Хурматли президентимиз И.Каримов «Адолат-қонун устиворлигида» номли маърузаларида:
«Терговни зўравонлик билан олиб бориш, яъни олдин хибсга олиб, жамиятдан ажратиб, кейин унинг айбини исботлашга киришишлик ўтган замондан қолган ярамас тажрибага ҳали- хануз бархам берилмаган.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг айрим нопок ходимлари учун фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш биринчи навбатдаги вазифа бўлмай, балки қўрқитиш, ўз ваколати ва хукмдорлигини кўрсатиб қўйишга интилиш, ўзини гўё жиноятчиликка қарши курашаётгандек қилиб кўрсатиш каби нохуш одат ҳамон яшаб келмоқда. Шундайлар ҳам борки, улар қонунчилигимиздаги айрим номукаммалликлар, одамларнинг хато ва бахтсизликлари хисобига ўзларининг ғаразли, таъмагирлик мақсадларига эришишга уринади.
Бундай ходимлар халк ҳақида, давлатнинг обрўси ва фаравонлиги ҳақида мутлақо ўйламайди. Энг хавфлиси шундаки, одамлар тақдирига бепарволик, номақбул иш усуллари оқибатида биз оддий, умуман олганда, қонунга итоат этувчи, лекин қонундан бир оз чекланган фуқароларни нотўғри жазолаб, улардан хокимиятга ҳам, қонунга ҳам ишонмайдиган норози одамлар тоифасини ўз қўлимиз билан яратамиз. Сир эмас, бунинг оқибатида фуқароларнинг айнан ана шундай қатламидан, айниқса, ёшлардан ашаддий жиноятчиларнмнг пайдо бўлишига ўзимиз сабабчи бўламиз»- деб кўрсатиб ўтганлар.
Юртбошимизнинг ушбу рахбарий маърузаларидан хозирги кунда ҳам ҳуқуқ тарғибот идораларининг айрим ходимлари тегишли бир хулоса чиқармасдан, ўзларининг ғайриқонуний харакатларини давом эттириб келаётганлиги ушбу жиноий иш бўйича ҳимоямизда бўлган Ибодов Рахим Ражабовични қалбаки хужжатлар асосида маъмурий жавобгарликка тортиб, уни қамоққа олиб, сўнгра унга нисбатан тазйиқ ўтказиб, қўрқитиб, ноқонуний равишда, айбини бўйнига олганлиги ҳақида ариза ёздириб олинган.
Айнан шундай марҳум Ибодов Илхом Раимовичдан ҳам ариза ёздириб олинган.
Бўлиб ўтган суд мажлисларида аниқланишича, мазкур айбловлар суриштирув ва дастлабки тергов органи томонидан бирор бир холисона далиллар билан тасдиқланмасдан, фақатгина айбланувчиларнинг иқрорлик кўрсатмаларига асосланган.
Юқорида кўрсатиб ўтганимиздек, солиқ қонунчилигига риоя қилиниши устидан текширув ўтказиш баҳонасида «Ал Ражаб автоглобал сервис» хусусий фирмаси рахбари Илхом Ибодов ва унинг акаси Рахим Ибодовлар «майда безорлик ва хокимият вакилларига қаршилик килиш»да айбланиб, баённома тузилиб қамоққа олинганлар ва узлуксиз равишда тазйиқ ўтказилиб улардан ўз айбига иқрорлик аризалари олинган ва мазкур аризалар асосида айб эълон қилинган.
Айбланувчиларнинг иқрорлик кўрсатмалари ўтказилган тазйиқ ва зўравонлик остида олингани жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судининг хукми билан, кетма кет икки марта маъмурий қамоқ жазоси белгилаш ҳақидаги ЖИБ Бухоро шахар судининг қарорларидан ҳам кўриниб турибди.
Ўтказилган бу тазйиқ ва қийноқлар остида Ибодов Илхом тергов даврида вафот этган. Бундай ҳолатда унинг иқрорлик кўрсатмалари номақбул далил сифатида инкор этилиши лозим.
Судланувчи Ибодов Рахим ҳам суд мажлиси жараёнида кўрсатмалари суриштирувчи ва терговчи томонидан ёзилиб у бу кўрсатмаларни ўқимасдан туриб имзо қўйганини, аслида ўзи бундай жиноятларни содир этмаганини кўрсатиб турибди…”
АППЕЛЯЦИЯ СУДИ ДЕЯ АТАЛМИШ ҚЎҒИРЧОҚ В ТРАГЕДИЯ ТОМОШАСИ
А.Ўтаев – Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди раиси ўринбосари;
Т.Тангриев – Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди судьяси;
А.Шайдоев – Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди судьяси;
М.Бекмуродов – Бухоро вилоят прокурорининг ёрдамчиси
2016 йил 24 март кунги аппеляуия судлов жараёнида Ибодовлар оиласи томонидан ёлланган адвокатнинг аппеляция шикояти кўриб чиқилган. Адвокат ўзининг аппеляция шикоятида Жиноят ишлари бўйича Бухоро шахар судининг 2016 йил 15 февралдаги, фуқаро Ибадов Рахим Ражабовични ЎзР ЖКнинг 177-моддаси 3-қисми, 184-моддаси 3-қисми, 189 ва 243-моддалари билан айблаш тўғрисидаги жиноят иши бўйича хукмини ўзгартиришни, махкумнинг айбидан ЎзР ЖКнинг 177-моддаси 3-қисми, 184-моддаси 3-қисми ва 243-моддаларини чиқаришликни, Ибадов Р.Р.га нисбатан жазони енгиллаштириб, унга озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашликни сўраган.
Шунингдек адвокат ўзининг аппеляция шикоятида Илҳом ва Раҳим Ибодовларга нисбатан тергов жараёнларида қўлланилган қийноқлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтган.
“Жиноят иши ЖИБ Бухоро шахар судида бўлиб ўтган суд мажлисларида кўриб чиқилиб, дастлабки тергов органи томонидан қўйилган ушбу айблов бирор бир холисона далиллар билан тасдиқланмади, бу айблов эпизодлари фақатгина айбланувчиларнинг тергов ва суриштирув давомида берган иқрорлик кўрсатмаларига асослангани яққол далиллар билан аён бўлди.
Жумладан, солик қонунчилигига риоя қилиниши устидан текширув ўтказиш бахонасида «Ал Ражаб автоглобал сервис» хусусий фирмаси рахбари Илхом Ибадов ва унинг акаси Рахим Ибадовлар «майда безорлик ва хокимият вакилларига қаршилик қилди» деб баённома тузилиб, қамоққа олинган, ва узлуксиз равишда тазйиқ ўтказилиб, улардан ўз айбига иқрорлик аризалари олинган ва мазкур аризалар асосида уларга айб эълон қилинган.
Чунончи, товарларни сотишдан тушган пулларга ҳар хафта «қора бозор»да АҚШ доллари сотиб олинганлиги тўғрисидаги холат фақат айбланувчиларнинг кўрсатмаларига асосан олинган.
Гарчанд айбланувчи, хозирги кунда мархум И.Ибадов бу валютани Бухоро шахридаги «Дилкушо» деҳқон бозори худудида фаолият юритувчи «Дилмурод», «Улуғбек», «Равшан» исмли шахслардан сотиб олганликларини таъкидлаган бўлса-да, бу холат тергов органи томонидан текширилмаган, валюта билан савдо қилган шахсларнинг кимлиги мавхум бўлиб қолган, айбланувчиларнинг ўзида эса валюта қимматликлари мавжудлиги аниқланмаган.
Бундай холатда тергов органи қандай қилиб фақатгина айбланувчиларнинг гапини асос қилиб олиб уни текширмасдан, холисона далиллар билан тасдиқламасдан туриб валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда такроран ўтказиш жиноятини содир қилган, деган айб қўйган, бу тушунарсиз холат.
Айбланувчиларнинг иқрорлик кўрсатмалари ўтказилган тазйиқ ва зўравонлик остида олингани Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судининг хукми билан, кетма кет икки марта маъмурий қамоқ жазоси белгилаш ҳақидаги ЖИБ Бухоро шахар судининг қарорларидан ҳам кўриниб турибди. Ўтказилган бу тазйиқ ва қийноқлар остида Ибодов Илхом тергов даврида вафот этган.
Бундай ҳолатда унинг иқрорлик кўрсатмалари номақбул далил сифатида инкор этилиши лозим эди, бироқ ЖИБ Бухоро шахар суди юқорида кўрсатилган номақбул далилларни асос қилиб олиб тергов органининг юзаки фикри билан келишиб, қоралов хукми қабул қилди.
Судланувчи Ибадов Рахим ҳам суд мажлиси жараёнида кўрсатмалари суриштирувчи ва терговчи томонидан ёзилиб у бу кўрсатмаларни ўқимасдан туриб имзо қўйганини, аслида ўзи бундай жиноятларни содир этмаганини кўрсатиб келди. Шу сабабли бу кўрсатмалар судланувчини айблаш учун етарли асос бўла олмайди.
ЎзР Олий суди пленумининг «Далиллар мақбуллигига оид жиноят процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 3-бандига мувофиқ, кўрсатувларнинг, жумладан айбига иқрорлик тўғрисидаги кўрсатувларнинг қийноққа солиш, зўрлик ишлатиш ҳамда инсонга нисбатан бошка шафқатсиз ёки унинг шаъни, қадр қимматини камситувчи муносабатда бзлиш йўли билан олиниши қонунга хилоф бўлгани учун номақбул деб топилиши лозим.
Ибадов Рахимни тергов органи томонидан кўрсатилган жиноятларни содир қилишдаги айб асосан унинг мархум укаси Илхом Ибадовнинг иқрорлик кўрсатмаларига асосланган, бу кўрсатмалар яна бир марта такрорлаб ўтамизки, қийноқ ва зўрлик ишлатиш оқибатида олинган, Рахим Ибадов эса бу кўрсатмаларни такрорлаб кўчирган суриштирувчи ва терговчининг баённомаларини имзолаб келган, уларни хаттоки ўқиб ҳам кўрмаган, бу судда ҳам тўлиқ аён бўлди”.
Афсуски адвокатнинг бу мухим важларини юқорида исми шарифлари келтирилган судьялар ва прокуратура вакиллари инобатга олмаганлар, келтирилган важларни қонун асосида ўрганиб чиқмаганлар ва адолатсиз равишда чиқарилган суднинг хукмини ўз кучида қолдиришга ажрим қилганлар.
ҚАСАМЁДИГА ХИЁНАТ ҚИЛГАН ОҚ ХАЛАТЛИ ШИФОКОРЛАР
Қ.Рўзиев – Бухоро вилоят суд тиббий экспертизаси бюроси эксперти:
Нарзиев Мурод – Бухоро вилоят суд тиббий экспертизаси бюроси эксперти;
И.Қ.Раззоқов – Бухоро вилоят Суд тиббий экспертиза бюроси эксперти;
А.Камалов, М.Бозоров – Бухоро вилоят ИИБ ВСХ шифохонаси ходимлари.
Судда гувоҳлик берган Бухоро вилояти ИИБ ВСХ шифокорлари ва ходимларидан А.Камалов ва М.Бозоровлар маъмурий қамоқ жазосига тортилган Илхом Ибодов доимий равишда юраги ва буйрагининг оғришидан шикоятлар қилиб келгани ва уни даволаш учун 2015 йил 18–август куни РШТЁИМ Бухоро филиалидан тез тиббий ёрдам чақиртириб, Илҳомга малакали медицина ёрдами кўрсатилгани ҳақида гапирганлар.
Тинимсиз қилинган талаблар ортидан Илҳомнинг ўлимидан икки ой ўтгач, яъни 11 ноябрь куни 952–рақам билан рўйхатга олинган Бухоро шахар 1–сонли Фуқаролик холати далолатномаларини ёзиш органи мудираси имзолаган 1–ВH № 0082495 рақамли “Ўлим ҳақидаги Гувоҳнома”да Илҳом Ибодовни юрак хуружидан ўлганлиги баён қилинган.
Ушбу гувоҳномада Илҳом Ибодовнинг ўлими сабаби юрак хуружи деб ёзилган бўлсада Илҳомнинг танаси қийноқлар – куйдиришлар, танасини кесиш, терисини шилиб олиш, танасига бигиз тиқишлар ва бошқа натижасида пайдо бўлган жарохатлар яққол кўриниб турибди.
Бухоро вилоят прокуратурасининг 13-сентябрь кунги Илҳом Ибодовни мурдасини суд тиббий экспертизасидан ўтказиш ҳақидаги қарорига асосан ушбу экспертизани ўтказган суд тиббий экспертлари Қ.Рўзиев ва Нарзиев Муродларнинг 2015 йил 24–декабрь кунги Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судининг Джумаев Рахим ва Иноғомов Умидларнинг суди пайтида берган гувоҳлик кўргазмаларига қараганда улар мурдани экспертизадан ўтказган вақтларида унинг ўлими ўткир коронар етишмовчилиги, миокард инфаркти (юракнинг тўсатдан тўхташи) натижасида юз берганлигини аниқлаганмишлар.
Мурда танасида иккала қўл билак–панжа бўғими ва иккала оёқ болдир–товон соҳаларида шилинмалар, ўнг оёқ товон остида, чап елка, қорин ва ўнг ёнбош соҳаларида қонталашлар, чап оёқ биринчи бармоқ учида шилинма ва шу бармоқ тирноқ пластинкаси остида қон қуйилиш каби жарохатлар аниқланганмиш.
Бу тан жарохатлари ўтмас қаттиқ жисмнинг таъсирида пайдо бўлган бўлиб, ушбу жарохатлар тирик шахсларда соғлигининг бузилишига олиб келмаган, енгил тан жарохати тоифасига кирармиш. Иккала қўл билак бўғими ва иккала оёқ товон остидаги қонталаш мурда текширувига қадар етти – ўн кунлик муддатга тўғри келармиш.
Чап елка, қорин ва ўнг ёнбош соҳасидаги қонталашлари етказилган муддати унинг ўлими юз беришидан икки–уч сутка олдинга тўғри келиши, мурдада аниқланган тан жарохатлари унинг ўлими юз бериши билан бирор бир сабабий боғлиқ эмасмиш. Бу тан жароҳатлари тирик инсонларда енгил тан жарохати хисобланармиш ва асло ўлимга олиб келмасмиш.
Видео тасвирда ва шартли равишда кўрсатилган фотосуратларда марҳумнинг иккала болдир товон бўғими сохасидаги чап оёқ тизза олд юзаси ва чап оёқ 1–бармоқ соҳасидаги шилинмалари, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13 ва 14 фотосуратларда марҳумнинг ўнг ўмров ости соҳаси, қорин, иккала елка, ёнбош соҳаларидаги қонталашлари суратга туширилган бўлиб, ушбу тан жарохатлари ўтмас, қаттиқ жисмнинг таъсиридан пайдо бўлган бўлиб, ушбу жарохатлар тирик шахсларда соғлигининг бузилишига олиб келмаган енгил тан жарохати тоифасига кираркан.
Экспертиза (мурда текшируви) жарёнида марҳум И.Ибодов танасида куйиш, яъни юқори харорат таъсиридан хосил бўлган жарохатлар аниқланмаган, марҳумнинг танаси, яъни болдир–товон бўғими сохасида шилинмалар аниқланганмиш.
Бу жарохатларга бриллиант кўки ва йод дори эритмалари суртилган, айнан шу йод таъсиридан шу соха териси сарғиш тус олган. Суд тиббий экспертиза (мурда текшируви) жараёнида марҳум И.Ибодов танасида санчувчи жисм таъсиридан хосил бўлгн жароҳатлар аниқланмаганмиш.
Иккала қўл билак бўғими ва икки оёқ болдир–товон бўғими сохасидаги шилинмалар ҳамда ўнг оёқ товон остидаги қонталашлари етказилган муддати 2015 йил 29 августдан 30 августгача ўтр кечасига тўғри келади. Чап елка, қорин ва ўнг ёнбош соҳасидаги конталашлари етказилган муддати 2015 йил 9 сентябрдан 10 сентябрга тўғри келади. Экспертиза хулосасида бор ҳақиқатни ёзиб берган, ҳар бир жароҳат учун алоҳида хулоса берган, бу ҳақда ўз вазифасига виждонан ёндашиб хулоса берганмиш.
Илҳомнинг ўлимидан кейин Бухоро шахар прокуратураси терговчиси Юлдаш Расулов ўзи ва бошқа шерикларини жиноятларини хаспўшлаш мақсадида ўтиб кетган санадан, яъни 2 октябрь числосида гўёки Рахим Ибодовни суд тиббий экспертизадан ўтказганлиги ҳақида қалбаки хулоса расмийлаштиришга Бухоро вилояти суд тиббий экспертиза бюроси эксперти И.Қ.Рўзиевни жалб қилган. Гиппократ қасамини ичган оқ халатли шифокор Рахим Ибодовни текширувдан ўтказмасдан туриб унга нисбатан қийноқлар қўлланилмагани, унинг танасида қийноқ излари йўқлиги ҳақида сохта кўргазмани расмийлаштирган.
ҚОТИЛЛИК ВА ИБОДОВЛАРГА АЛОҚАДОР ҚИЙНОҚЛАР ЖИНОЯТИГА СУКУТ САҚЛАБ РОЗИЛИК БЕРГАНЛАР
Ибодовлар бошига тушган кулфатларнинг асосий айбдорлари Илҳом ва Раҳим Ибодовларни ғайриқонуний равишда хибсга олиб, уларга нисбатан вахшиёна қийноқлар қўллаган, натижада Илҳом Ибодовни Бухоро вилояти ИИБ ВСХда аёвсиз қийнаб, Вилоят МХХ Бошқармаси ертўласида қийнаб ўлдирганларгина эмас, уларнинг бунингдек жиноятларни содир этишларига панжа ортидан қараб келаётган, қонун ҳимоячиси жандасига ўранган бу жиноятчиларнинг кирдикорларига сукут сақлаб розилик берганлар ҳам ўша қотиллар қатори ушбу жиноятга айбдор деб хисоблаймиз.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ
У.У.Мухамадиев – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Судларда жиноят ишлари қурилишида прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи;
Ж.Ш.Базаров – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Судларда жиноят ишлари қурилишида прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи;
О.Х.Набиев – Ўзбекистон Республика Бош прокуратураси Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси бошлиғи;
Б.К.Камолов – Ўзбекистон Республика Бош прокуратураси Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
Р.Ш.Мусоев – Ўзбекистон Республика Бош прокуратураси Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
И.К.Ачилов – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қуролли кучлар, Миллий хавфсизлик хизмати в божхона органларида қонунлар ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи;
М.Б.Азимов – Бухоро вилоят прокурори;
О.А.Эшбеков – Бухоро вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари;
Б.И.Ирматов – Бухоро вилоят прокурорининг ўринбосари;
К.О.Хасанов – Бухоро вилоят прокурори ўринбосари;
Р.Н.Рахматов – Бухоро шахар прокурори;
Расул Юлдашев – Бухоро шахар прокуратураси терговчиси;
Сурьат Ниёзов – Бухоро шахар прокуратураси терговчиси;
А.Т.Қиличев – Бухоро туман прокурори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
А.Эранов – Ўзбекистон Республикаси Олий суди Шикоятлар ва фуқароларни қабул қилиш бўлими бошлиғи;
М.Ахмеджанов – Ўзбекистон Республикаси Олий суди Умумий бўлим бошлиғи;
С.Содиқов – Ўзбекистон Республикаси Олий суди Шикоятлар ва фуқароларни қабул қилиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи;
И.Муслимов – Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди раиси;
Ш.Иргашев – Жиноят ишлари бўйича Бухоро шахар судининг раиси;
А.А.Ўралов – Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман суди раиси
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
Абдулхаков Я.А. – Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Тергов Бош Бошқармаси бошлиғи;
М.Қ.Каримов – Бухоро вилоят Ички Ишлар Бошқармаси Жиноят Қидирув ва Терроризмга Қарши Курашиш Бошқармаси бошлиғи;
О.Б.Гафаров – Бухоро вилоят Ички Ишлар Бошқармаси Жиноят Қидирув ва Терроризмга Қарши Курашиш Бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МХХ КЎМИТАСИ
Рустам Исмоилович Азимов – Ўзбекистон Республикаси МХХ Бухоро вилоят Бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи – полковник;
М.А.Юлдашев – МХХ Бухоро вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
С.К.Атабаев – Бухоро вилояти МХХ бошқармаси бўлинма бошлиғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ВА СУД-ҲУҚУҚ МАСАЛАЛАРИ ҚЎМИТАСИ
Б.Матмуратов – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва Суд-ҳуқуқ масалалари кўмитаси раиси
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ВАКИЛ (ОМБУДСМАН)
У.Мухаммадиев – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон Ҳуқуқлари бўйича Вакил (Омбудсман)
С.Хамидуллаев – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон Ҳуқуқлари бўйича Вакил (Омбудсман) ўринбосари
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
А.Юлдашев – Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
БУХОРО ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ
Р.Рахматов – Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси Бухоро вилоят Давлат Солиқ Бошқармаси бошлиғининг ўринбосари
И.Ж.Тўраев – Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси Бозорлар ва Савдо Комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош Бошқармаси Бухоро вилоят бўлими бошлиғи
Э.К.Гуламов – Бухоро вилоят Давлат Солиқ Бошқармаси Бухоро шахар Давлат Солиқ Инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗА ВА ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР БОШҚАРМАСИ
Ж.Ачилов – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Ҳуқуқий Экспертиза ва Халқро шартномалар Бошқармаси Бўлим мудири
Мўътабар Тожибоева
«Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти рахбари
Fikr bildirish