Толиб Ёқуб: Оммавий қатағонлардан жабрланганлар (4-қисм)

Ислом Каримовнинг 80 ёшлик юбилейига бағишланади

4-қисм

СССР қулагач, бошида барча собиқ республикалар аҳолиси орасида юксак кўтаринки руҳ (эйфория) кузатилди. 70 йилдан ошиқ ёлғонга асосланган, димиққан совет пропагандаси (ташвиқоти)дан тўйган халқлар ўз республикаларида яккапартиявийликдан воз кечиб янги-янги партиялар ва ижтимоий ташкилотлар туза бошлашди.

Мас., Литвада ижтимоий-сиёсий “Саюдис” тез орада умумхалқ ташкилотига айланди ва иккиланмай коммунистик партияни тарих ахлатхонасига улоқтирди. Худди шундай ташкилот Ўзбекистонда 1988 йил 11 ноябрьда тузилди – бу ташкилот “Ўзбекистон Бирлик Халқ Ҳаракати” деб аталди. 1991 йилда Наманганда “Адолат”, Қўқонда эса “Одамийлик ва инсонпарварлик” ташкилотлари тузилди.

“Бирлик”нинг уюштирган митингларида нафақат Тошкент аҳолиси, балки узоқ Сурхандарё, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона ва бошқа шаҳарлардан келган минглаб одамлар қатнашардилар. И.Каримов ҳукумати саросимага тушиб қолгани яққол сезилиб турган бўлса-да, бу ҳаракат ва митингларни у куч билан бостиришни мўлжаллаётганини ҳам сезиш мумкин эди.

1992 йилнинг охирида Ўзбекистонда оммавий қатағон бошланди. 1992 йил 20 декабрьда “Бирлик” ХҲ раиси Абдураҳим Пўлат Ўзбекистонни тарк этди, 1993 йил мартида эса “Эрк” партияси раиси М.Солиҳ чет элга чиқиб кетишга мажбур бўлди.

Бироқ, И.Каримовнинг қатағон “машинаси” бор кучи билан қама-қамани бошлаб юборган эди.

Қуйида чет элга чиқиб кетишни истамаган ёки чиқиб кетишга улгурмаган дунёвий ёки диний қарашдаги баъзи инсонларнинг исм-шарифини келтираман.

Ҳакимжон Сатим – Наманган шаҳрида тузилган ва фаолият юритган “Адолат” ташкилотининг раиси; 1992 йил март ойида қамоққа олинган. Тақдири номаълум. Қамоқдан озодликга чиққан бир неча одамлар Ҳ.Сатим билан қамоқхонада бирга бўлишганини, руҳи тетик эканини айтишади.

Ҳ.Сатим ҳанузгача қамоқда қолаётган бўлса, у ҳолда уни мустақил Ўзбекистон тарихида энг узоқ муддат қамоқхонада сақланаётган сиёсий маҳбус, дейиш мумкин;

Тоштемир Нурмат (Муҳаммадражаб Махсум қори) – диний уламо, Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги тарихий “Ҳавоқанд” масжидининг имоми – 1994 йилдан бери қамоқхонада сақланмоқда;

Муҳаммаджон Амин – диний уламо, Андижон жоме-масжиди фаоли, 1998 йил 10 февральда қамоққа олинган, 1999 йил 7 февральда қамоқхона касалхонасида вафот этган;

Аҳмад Махмуд – Наманган шаҳрида фаолият юритган “Адолат” ташкилотининг аъзоси, 1996 йил 19 июньда қамоқхонада вафот этган;

Нахмиддин Жуваш – миллати қирғиз, Жиззах вилоятида Қуръони Каримни юқори даражада ўзлпштирган диний уламо; “Хизб ут-Тахрир” партиясига аъзоликда айбланиб қамоққа олинган; оғир қийноқлар қўлланилиши натижасида чалажон ҳолга туширилган, милиция ходимлари уни шу ҳолда уйига ташлаб кетишган;

Олимхон Султон – миллати тожик, Косонсой нефтебазасининг бошлиғи, 1995 йил 2 ноябрьда қамоққа олинган; хотини, қизи ва қариндош аёлни ўлдиришда айбланган; қамоқхонада унга мисли кўрилмаган қийноқлар қўлланилган;

Юсуфбой Рузимурод – дунёда энг узоқ муддат қамоқда сақланаётган журналист, 1999 йил 15 мартдан бери қамоқда қолмоқда;

Искандар Худойберган – 2001 йил қамоққа олинган; айни пайтда Жаслиқ посёлкасидаги УЯ 64/71 қамоқхонасида сақланмоқда;

Оқбўта Корабой – 78 ёшда, чўпон, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 157-моддаси (Давлатга хиёнат) айби билан 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, айни пайтда Жаслиқдаги УЯ 64/71 қамоқхонасида сақланмоқда;

Ғайрат Михлибой – журналист, 2002 йил 25 июльдан бери қамоқда сақланмоқда;

Шоди Марди – журналист, 1997 йилда қамоққа олинган, 1998 йил 8 июньда 11 йилга озодликдан маҳрум этилган, 2001 йил охирида озод этилган;

Дилмурод Саид – журналист, 2009 йил 22 февральдан бери қамоқда сақланмоқда;

Аҳмадхон Тўрахон – “Бирлик” Халқ Ҳаракати Наманган шаҳар кенгаши раиси, 1998 йил 29 декабрида қамоққа олинган, 1999 йил 16 июльда қамоқхонада вафот этган;

Абдулло Мадмар – Ўзбекистонда таниқли ҳуқуқбон Аҳмаджон Мадмарнинг ўғли; 1999 йил 12 апрельдан бери қамоқда сақланмоқда;

Ҳабибулло Мадмар – Ўзбекистонда таниқли ҳуқуқбон Аҳмаджон Мадмарнинг ўғли; 2000 йилдан бери қамоқда сақланмоқда;

Абдулаҳад Мадмар – Ўзбекистонда таниқли ҳуқуқбон Аҳмаджон Мадмарнинг жияни; 1999 йил 12 апрельдан бери қамоқда сақланмоқда;

Исроилжон Холдор – 2006 йил 4 июльдан бери қамоқда сақланмоқда;

Йўлдош Расул – ЎИҲЖ Қашқадарё вилоят бўлимининг аъзоси; 2007 йил апрель ойидан бери қамоқда сақланмоқда;

Ғайбулло Жалил – ЎИҲЖ Қашқадарё вилоят бўлимининг аъзоси; 2009 йил 5 сентябрьдан бери қамоқда сақланмоқда;

Меҳринисо Ҳамдам – ЎИҲЖ Қашқадарё вилоят бўлимининг аъзоси; 2009 йил 5 ноябрьдан бери қамоқда сақланмоқда;

Зулҳумор Ҳамдам – ЎИҲЖ Қашқадарё вилоят бўлимининг аъзоси; 2009 йил 5 ноябрьдан бери қамоқда сақланмоқда;

Юрий Николаев – ҳуқуқбон Татьяна Давлатованинг ўғли; 2011 йил 22 августдан бери қамоқда сақланмоқда;

Чўян Маматкул – ЎИҲЖ Қашқадарё вилоят бўлимининг аъзоси; 2012 йил декабридан бери қамоқда сақланмоқда;

Фахриддин Тилла – 2014 йил 2 январьдан бери қамоқда сақланмоқда.

ТОШКЕНТДА СОДИР ЭТИЛГАН ПОРТЛАШЛАРДА АЙБЛАНГАНЛАР 

1999 йил 16 февральда Тошкентда содир этилган портлашларда иштирок этган деб гумонланиб ҳибс этилган одамлар устидан 6 (олти)та суд жараёни бўлиб ўтди. Суд жараёнларининг биринчисида 22 йигит судга тортилди, судни эса Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Абдусамат Полвонзода олиб борди.

Судланувчилар рўйхати:

Баҳром Абдулла – диний уламо, 1999 йил 22 январьда қамоққа олинган, ўлим жазосига ҳукм қилинган;

Муҳаммад Абдураҳмон – диний уламо, 1999 йил 5 мартда қамоққа олинган, ўлим жазосига ҳукм қилинган;

Орифхон Алим – диний уламо, 1999 йил 22 февральда қамоққа олинган, 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Зайниддин Асқар – 1999 йил қамоққа олинган, 11 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган; қамоқхонада вафот этган;

Фозилжон Асқар – Зайниддин Асқарнинг укаси, 1999 йил 4 апрельда қамоққа олинган, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Оловуддин Болта – 1999 йил 28 февральда қамоққа олинган, 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган;

Зоҳиджон Деҳқон – 1999 йил 9 январьда қамоққа олинган, отиб ўлдиришга ҳукм қилинган;

Козимбек Зокир – 1999 йил 5 мартда Қозоғистон Республикасида ҳибс этилган, ўлим жазосига ҳукм қилинган;

Ҳусанбой Зокир – 1999 йил 18 апрельда қамоққа олинган, 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган;

Дилшоджон Камол – 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган;

Аҳад Мамажон – 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган;

Рустам Маматқул – 1999 йил баҳорда Туркияда қамоққа олинган, 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган;

Ҳатамшер Назар – 1999 йил 28 июньда 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Қаҳрамон Ниёзмуҳаммад – 1999 йил 22 февральда қамоққа олинган, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган;

Абдунаби Нишонбой – 1999 йил 28 июньда 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган;

Талъатбек Нурали – 1999 йил 16 мартда Бишкек (Қирғизистон Республикаси)да ҳибсга олинган, ўлим жазосига ҳукм этилган;

Бахтиёр Турдиохун – 1999 йилда қамоққа олинган ва 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган;

Каримжон Узоқ – 1999 йил 22 февральда қамоққа олинган ва 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган;

Нодирбек Умар – 1999 йил 28 июньда 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган;

Зикиржон Ҳасан – 1999 йил 4 мартда ўлим жазосига ҳукм этилган;

Шерзод Шер – 1999 йил 5 мартда қамоққа олинган ва 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган;

Нурали Йўлдош – 1999 йил 22 февральда қамоққа олинган ва 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Абдусамат Полвонзода суд жараёнида намойиш этган “маҳорати” туфайли И.Каримов уни тез орада Адлия вазири лавозимига кўтарди. Лекин тақдири яхши бўлмади – баъзилар “Полвонзода Тожикистонга қочиб кетди” [миллати тожтк бўлгани учун] дейишди, бошқалар “Полвонзода ўлдирилди” дея даъво қилишди.

Иккинчи суд жараёнида 19 йигит судланган. Судья Акбаров Р.А.

Судланувчиларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхати: 

Жаҳонгир Абдулла – 1999 йил 27 февральда қамоққа олинган, мол-мулки мусодара қилиниб ўлим жазосига ҳукм қилинган;

Комилжон Абдураҳмон – Андижон шаҳридан, 1999 йил 8 апрельда қамоққа олинган, мол-мулки мусодара қилиниб ўлим жазосига ҳукм қилинган;

Ҳусанбой Аҳмад – 1999 йил 24 мартда қамоққа олинган, мол-мулки мусодара қилиниб 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган;

Ҳусниддин Зокирдин – 1999 йил 20 мартда ҳибс этилган, мол-мулки мусодара қилиниб 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган;

Алишер Эшон – 1999 йил 6 апрельда қамоққа олинган, мол-мулки мусодара қилиниб 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган;

Аҳмаджон Карим – 1999 йил 22 февральда қамоққа олинган, мол-мулки мусодара қилиниб 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган;

Ниғмат Карим – Андижон шаҳридан, 1999 йил 26 мартда қамоққа олинган, мол-мулки мусодара қилиниб 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган.

Учинчи суд жараёнида 8 йигит судланган. Судья Турабеков О.;

Судланувчилар рўйхати:

Жаббарган Аллаёр – 1999 йил 16 январьда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Сардор Аллаёр – Жаббарган Аллаёрнинг укаси, 1999 йил 1 январьда қамоққа олинган, мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига ҳукм қилинган;

Қўлдош Норбўта – 1998 йил 20 ноябрьда қамоққа олинган, мол-мулки мусодара қилиниб 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Ойбек Рўзмет – 1999 йил 2 январьда қамоққа олинган, мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига ҳукм қилинган;

Уйғун Рўзмет – Ойбек Рўзметнинг укаси, 1999 йил 1 январьда қамоққа олинган, мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига ҳукм қилинган;

Ўткир Юсуф – 1999 йил 29 январьда қамоққа олинган, мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига ҳукм қилинган;

Бахтиёр Ёқуб – 1999 йил 15 январьда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 19 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Шихназар Ёқуб – 1999 йил 12 январьда қамоққа олинган, мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Тўртинчи суд жараёнида 27 йигит судланган.

Судья Рустамов Н.Ш. Судланувчилар рўйхати:

Алишер Абдували – 1999 йил 27 мартда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 19 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Акмал Абдуқодир – 1999 йил 3 мартда қамоққа олинган, мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига ҳукм қилинган;

Одил Абдулла – 1999 йил 27 апрельда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Боқи Абдулла – 1999 йил 2 апрельда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Муҳаммад Абдулла – 1999 йилда қамоққа олинган (санаси номаълум), мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига ҳукм қилинган;

Аъло Акбар – 1999 йил 19 апрельда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Илҳом Отахон – 1999 йил 27 мартда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Ғофур Охун – 1999 йил 25 мартда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Рустам Бобохон – 1999 йил 9 июньда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Муҳаммад Зарифбой – 1999 йил 25 мартда қамоққа олинган, мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига ҳукм қилинган;

Тожиддин Иброҳим – 1999 йил 20 мартда қамоққа олинган, мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига ҳукм қилинган;

Банно Исматулла – 1999 йил 3 апрельда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Убайдулла Лутфулла – 1999 йил 19 февральда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Маҳмудхон Мамажон – 1999 йил 30 мартда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Акром Мусажон – 1999 йил 26 февральда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Алишер Нажмиддин – 1999 йил 24 мартда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Ҳасан Нажмиддин – 1999 йил 28 мартда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Довудхон Насриддин – 1999 йил 16 апрельда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Илҳом Парпибой – 1999 йил 24 мартда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Баҳром Раҳим – 1999 йил 4 апрельда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Бадриддин Ризо – 1999 йил 2 апрельда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 19 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Малик Сайдали – 1999 йил 20 мартда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 19 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Собир Соиббой – 1999 йил 21 мартда қамоққа олинган, мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига ҳукм қилинган;

Олимжон Файзи – 1999 йил 1 апрельда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Оқойдин Ҳожимуҳаммад – 1999 йил 26 январьда қамоққа олинган, мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига ҳукм қилинган;

Волишер Ҳожи – 1999 йил 12 апрельда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Ботир Шермон – 1999 йил 12 мартда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Бешинчи суд жараёнида 19 йигит судланган.

Судни Сирдарё вилоят судининг судьяси Аҳматқулов А.А. олиб борган.

Судланувчилар рўйхати:

Рисқим Азим – 1999 йил 15 мартда қамоққа олинган; мол-мулкини мусодара қилиб 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Дилшод Акрамхўжа – 1999 йил 15 мартда қамоққа олинган; мол-мулкини мусодара қилиб 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Одилбек Ота – 1999 йил 11 июньда қамоққа олинган; мол-мулкини мусодара қилиб 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Ровшан Балиқ – 1999 йил 3 мартда қамоққа олинган; мол-мулкини мусодара қилиб 19 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Абдувакил Вали – 1999 йил 2 февральда қамоққа олинган; мол-мулкини мусодара қилиб 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Ҳасан Дўстхўжа – 1999 йил 12 мартда қамоққа олинган; мол-мулкини мусодара қилиб 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Ибну Саид Абдуллоҳ Турсунали ўғли (1995 йилгача — Қаҳрамон Саид) – 1999 йил 31 майда қамоққа олинган; мол-мулкини мусодара қилиб 19 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Нодиржон Иброҳим – 1999 йил 12 мартда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Ҳусан Қодир – 1999 йил 10 мартда қамоққа олинган; мол-мулкини мусодара қилиб 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Абдураҳим Қўшоқ – 1999 йил 9 августда 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Рамз Қўшоқ – 1999 йил 20 февральда қамоққа олинган; мол-мулкини мусодара қилиб 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Равшан Матёқуб – 1999 йил 7 июньда қамоққа олинган; мол-мулкини мусодара қилиб 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Маҳаммадисо Мирзали – 1999 йил 11 мартда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Илҳомжон Отабой – 1999 йил 12 мартда қамоққа олинган, 2 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган, авф акти билан суд залида озод этилган;

Фарҳод Сафо – 1999 йил 10 мартда қамоққа олинган; мол-мулкини мусодара қилиб 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Азим Собит – 1999 йил 1 мартда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Музаффар Тўрабек – 1999 йил 10 мартда қамоққа олинган; мол-мулкини мусодара қилиб 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Шерзод Ҳаким – 1999 йил 20 февральда қамоққа олинган; мол-мулкини мусодара қилиб 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Дониёржон Шокир – 1999 йил 19 мартда қамоққа олинган; мол-мулкини мусодара қилиб 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Олтинчи суд жараёнида 6 йигит судланган.

Тошкент вилоят судининг судьяси Рустамов Н.Ш. судда раислик қилган.

Судланувчилар рўйхати:

Муҳаммад Бекжон – “Эрк” партияси раиси Муҳаммад Солиҳнинг укаси, 1999 йил 15 мартда Киев шаҳри (Украина)да қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Рашид Бекжон – “Эрк” партияси раиси Муҳаммад Солиҳнинг укаси, 1999 йил 23 февральда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Қобил Диёр – 1999 йил 15 мартда Киев шаҳри (Украина)да қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Мамадали Маҳмуд – “Эрк” партияси аъзоси, ёзувчи, 1999 йил 26 февральда қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Юсуфбой Рўзимурод – журналист, 1999 йил 15 мартда Киев шаҳри (Украина)да қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган;

Неъмат Шариф – 1999 йил 15 мартда Киев шаҳри (Украина)да қамоққа олинган, мол-мулкини мусодара қилиб 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.