11.11.2014 кунлик архив

Вадим Курамшинни ҳимоя қилиш қўмитаси унинг бошқа колонияга ўтказилиши юзасидан хавотир билдирди

Вадим Курамшинни ҳимоя қилиш қўмитаси ҳуқуқ фаоли бошқа колонияга ўтказилган тақдирда унга нисбатан қийноқ қўллаш ва таҳқирлаш кучайиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Вадим Курамшинни ҳимоя қилиш қўмитаси қозоғистонлик ҳуқуқ фаоли бошқа колонияга ўтказилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилди. Расмий маълумотларга кўра, Шимолий Қозоғистон вилоятида жойлашган ЕС 164/4 колонияси (халқ орасида бу колония “Жаман-Сопка” дея ҳам аталади – “Жараён”) тарқатиб юборилади.

ББС: Россиядаги ўзбек қочқин экстрадиция этилиши мумкин

Россиянинг Самара шаҳрида жорий йилнинг 3 июлидан буён ҳибсда ушлаб турилган асли фарғоналик Баҳодир Каримов Ўзбекистонга ноқонуний экстрадиция этилиши хавфи остида турибди.

Хабар қилинишича, Россия маҳкамаси уни ушлаб туриш муддатини яна бир ойга, 9 декабргача узайтирган.

7 ноябрда Самарада бўлиб ўтган маҳкамадан сўнг Баҳодир Каримовнинг рафиқаси Татяна Каримовага эри билан гаплашишга рухсат берилган.

Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи ҳибсдаги ўтган беш ой давомида соғлигини жиддий йўқотган, айни пайтда зарур тиббий ва руҳий ёрдамга муҳтож.