Iyun 2000 ойлик архив
Прокурор Н.Сулаймонов: Аризангизда ёзилган барча важлар ўз тасдиғини топди – «Зуҳро» маҳалласи фохишабозлик, гиёҳвандлик ва бошқа жиноятлар авж олган маскан!
Жиноят ишининг ЖК 216 моддаси – «Ўтюраклар клуби» эпизодига тегишли 2 жилди 109-110 иш вароқларига тикилган «Ўтюраклар клуби» рахбари Мўътабар Тожибоеванинг Фарғона вилоят прокуратурасига ёзган мурожаатномасига Марғилон шахар прокурори Нурмуҳаммад Сулаймоновнинг 2000 йил 30 июнь кунги № 163 сонли жавоб хати
«Марғилон шахар прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш давомида аризангизда кўрсатилган барча важлар ўз тасдиғини топди.
Жумладан: “Зуҳро” маҳалласи шаҳарнинг энг вазияти оғир ҳудудларидан бири бғлиб, кейинги пайтларда маҳалла аҳолисининг яшаш тарзи турмуш даражаси ёмонлашганлиги, маҳаллада ишсизлик авж олгани, бунинг натижасида бу худудда жиноятчилик кучайиб кетганлиги, маҳаллада гиёҳвандлар сони ошиб кетганлиги, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар кундан кунга кўпайиб бораётганлиги, гиёҳванд модда билан муомила қилиш маҳаллада оддий ҳолга айланганлиги, шунингдек маҳалладаги ҳар бир кўп қаватли уйларни битта хонадонида қўлбола ароқ (самагон) тайёрланаётганлиги, маҳаллада фохишахоналар ва фохишалар сони йил сайин ошиб бораётганлиги аниқланди…»