04.03.2014 кунлик архив
“Эзгулик” яна маҳкумларга қийноқ қўлланилаётгани ҳақида бонг урмоқда
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Арабхона маҳалласида яшовчи фуқаро Санобар Ғойипова2010 йилнинг 20 сентябрда жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди томонидан 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган турмуш ўртоғи Тожиддин Ражаповнинг тақдиридан хавотирда эканини баён этган.
Моҳира Ортиқова: Қийноқларсиз ҳаёт учун биргаликда курашайлик!
Турмуш ўртоғим Қаюм Ортиқов 2009 йилнинг январь ойида “одам савдоси”да айбланиб, олти йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилганида ҳам ҳали ҳақиқат қарор топишига ва турмуш ўртоғим оқланишига ишонар эдим.
Чунки газеталарда ёзишаётгани ва телевизорда тинмай кўрсатишаётганидек, ҳар томонлама ривожланаётган мустақил Ўзбекистонимизда бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас эди.