08.10.2015 кунлик архив

ББС: БМТ Ўзбек ҳукуматидан Тожибоева иши бўйича терговни талаб қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Мўътабар Тожибоеванинг қийноққа солингани ишини кўриб чиқиб Ўзбекистон ҳукуматидан айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирган.

Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, «Ўтюраклар клуби» раҳбари Мўътабар Тожибоева ўз ихтиёрига қарши стерилизация қилингани, шафқатсиз қийноқларга тутилгани юзасидан Ўзбекистон ҳукуматига қарши шикоят билан мурожаат қилган.

ББС: “Ўзбекистон ҳукумати учун бу қарор катта тарсаки бўлди!”

Жаҳон бўйлаб қийноқ қурбонлари учун адолат излаётган REDRESS ва Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Федерацияси ташкилотлари БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси қарори муносабати билан қўшма пресс-релиз эълон қилганлар.

Ушбу қўшма баёнотда айтилишича, Мўътабар Тожибоевага етказилган жиддий руҳий ва жисмоний зарар юзасидан улар БМТга икки йил муқаддам шикоят юборганлар.